ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

_________________________________________________________________________

Туризм хизматлари.

Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари.

Умумий талаблар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Расмий нашр

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва

сертификатлаштириш агентлиги

 

Тошкент


Сўз боши

 

1 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туризм хизматларни сертификатлаштириш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ ва ТАСДИҚЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) нинг 05.10.2018 йил 05-988 -сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНДИ.

 

Oʻz DSt 3297:2017 ЎРНИГА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу стандартни ва унинг ўзгартишларини Ўзбекистон ҳудудида жорий этиш (амалини бекор қилиш) ҳақидаги ахборот “Ўзстандарт” агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқувчи томонидан тақдим қилиниши мумкин. Ушбу стандартни қайта кўриб чиқиш (ўзгартириш) ёки бекор қилиш ҳақидаги мувофиқ ахборот “Ўзстандарт” агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичда чоп этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу стандартни Ўзбекистон ҳудудида расмий чоп этиш мутлақ ҳуқуқи “Ўзстандарт” агентлигига тегишли

 

Мундарижа

 

1

Қўлланиш доираси ……………………………………………..

1

2

Норматив ҳужжатларга ҳаволалар .....………………

1

3

Атамалар ва таърифлар ………………………………

1

4

Умумий талаблар ....…………………………………...…

 

 

А илова (мажбурий) А 1 жадвал – Туризм соҳасида навигация тизими ахборот белгиларининг мазмуни ва уларни қўллаш бўйича тавсиялар …

 

 

 

Библиография…………………………………..

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

 

Туризм хизматлари

Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари

Умумий талаблар

 

Туристские услуги

Информационные знаки системы навигации в сфере туризма

Общие требования

 

Tourism services

Information signs of navigation system in tourism area

General requirements

Жорий этиш санаси 10.10.2018 й.

1 Қўлланиш доираси

Ушбу стандарт туризм соҳасидаги навигация тизимининг ахборот белгилари, шу жумладан туризм инфратузилмаси объектлари, туризм-рекреация минтақалари, туризм йўналишлари ва диққатга сазовор жойларининг белгиларига доир умумий талабларни белгилайди.

2 Норматив ҳужжатларга ҳаволалар

Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга норматив ҳаволалардан фойдаланилган:

ISO 7001:2007 Graphical symbols - Public information symbols

ГОСТ 12.4.026:2015 Система стандартов безопасности труда. Цвета сигнальные, знаки безопасности и разметка сигнальная. Назначение и правила применения. Общие технические требования и характеристики. Методы испытаний

ГОСТ 23457:1986 Технические средства организации дорожного движения. Правила применения

O‘z DSt 3283:2017 Йўл белгилари. Техникавий шартлар

Изоҳ – Мазкур стандартдан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларнинг (таснифлагичларнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда эканлигини жорий йилнинг 1 январигача тузилган стандартлар (таснифлагичлар) кўрсаткичи бўйича ва жорий йилда чоп этилган тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш зарур. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилган (ўзгартирилган) бўлса, у ҳолда мазкур стандартдан фойдаланганда алмаштирилган (ўзгартирилган) ҳужжатга амал қилиш керак. Агар ҳавола ҳужжати алмаштирилмасдан бекор қилинган бўлса, у ҳолда бу ҳужжатга ҳавола берилган қоиданинг ушбу ҳаволага даҳлсиз қисми қўлланилади.

3 Атамалар ва таърифлар

Ушбу стандартда ИСО 7001 бўйича атамалар, ҳамда қуйидаги атама тегишли таърифи билан қўлланилган:

3.1 туризм соҳасидаги навигация ва йўналишни аниқлаш тизими: Туризм ресурслари ва туризм инфратузилмаси объектлари ҳамда жойлаштириш воситалари тўғрисида туристлар йўналишни аниқлаши учун зарур бўлган ахборотларнинг мажмуи.

Изоҳ – Маълумотларни жойлаштириш воситаларига ахборот белгилари, конструкциялар, қурилмалар, техник мосламалар ва ахборотни тарқатиш учун мўлжалланган бошқа ташувчилар киради, реклама конструкциялари бундан мустасно.

 

4 Умумий талаблар

4.1 Туризм соҳасида навигация ва йўналишни аниқлаш тизими туристларнинг туризм-рекреация инфратузилмаси объектларига боришларини осонлаштириш учун қўлланилади.

4.2 Туризм соҳасидаги навигация тизимининг ахборот белгилари кўз билан кўриладиган бир хилдаги элементлардан ташкил топиши, ахборот берадиган, кўргазмали ва технологик бўлиши керак.

Туризм соҳасидаги навигация тизимининг ахборот белгилари шундай ўрнатилиши керакки, улар яхши кўринадиган бўлиши, диққатни чалғитмаслиги, одамларга касбий ва бошқа фаолиятни амалга оширишларида ноқулайлик туғдирмаслиги, ўтиш йўлакларини тўсмаслиги, юк ташишга тўсқинлик қилмаслиги керак.

4.3 Туризм соҳасидаги навигация тизимининг ахборот белгилари уларнинг ўрнатилиши ва жойлаштирилишига қараб шартли равишда белгилар гуруҳига бўлинади:

1 гуруҳ – автомобиль йўллари, магистраллар, кўчалар ва чорраҳаларда ўрнатилган белгилар;

2 гуруҳ – туризм объектлари ҳудудида ўрнатилган ва/ёки жойлаштирилган белгилар;

3 гуруҳ – туристик хариталар ва йўл кўрсаткичлар, навигация тахтачаларига  (йўналишни аниқлаш постерлари) чизилган ва/ёки бошқа тарқатма-ахборот материалларида жойлаштирилган белгилар.

4.4 Автомобиль йўллари, магистраллар, кўчалар ва чорраҳаларда ўрнатиладиган ахборот белгилари (қисмлар ёки қўшимчалар)
ГОСТ 23457 ва O‘z DSt 3283 талабларига мувофиқ бўлиши ва ўрнатилиши керак.

4.5 Умумий техник талаблар ва тавсифлар ГОСТ 12.4.026 талаблари бўйича.

4.6 Туризм объектлари ҳудудида жойлаштирилган ахборот белгилари дарвоза ва биноларнинг кириш эшикларига (устига) ўрнатилганда белгиларнинг амал қилиш ҳудуди дарвоза ёки эшик ортидаги барча ҳудуд ва майдонга тегишли эканлигини билдиради.

Туризм объектлари ҳудудида жойлаштирилган ахборот белгилари дарвоза ва биноларнинг кириш эшикларига ўрнатилганда дарвоза ёки эшик ҳолатидан (очиқ ёки ёпиқлиги) қатъий назар кўринарли бўлиши керак.

Зарур ҳолларда хавфсизлик белгилари амал қилиш ҳудуди чекланганда тегишли кўрсатмалар тушунтирувчи ёзувлар қайд этилган қўшимча белгида келтирилади.

4.7 Туристик хариталар ва йўл кўрсаткичлар, навигация тахтачаларига (йўналишни аниқлаш постерлари) чизилган ва тарқатма-ахборот материалларида жойлаштирилган ахборот белгилари оддий кўз билан қараганда кўриниши ва ахборотни жойлаштириш воситаларининг масштабига мос бўлиши керак.

Туристик белгилар жойларга ўрнатилишида винтлар, қистиргичлар, елимлар ва бошқа воситалардан фойдаланишга рухсат этилади, ва бу воситалар бино ва жиҳозларни механик тозалашда ва уларни ўғирлаш эҳтимоли мавжуд бўлганда маҳкам ушлаб туришни таъминлаши лозим.

4.8 Ахборот белгиларининг тасвири ва мазмуни, ҳамда уларни қўллашга доир тавсиялар А иловада қуйидаги бўлимлар бўйича келтирилган:

- туризм инфратузилмаси,

- туризм-рекреация минтақалари ва йўналишлар,

- туризмнинг диққатга сазовор жойлари,

- туризм инфратузилмаларида тақиқловчи белгилар.

4.9 Ранг уйғунлиги

Ранг уйғунлигини танлаш дунёнинг ягона туризм харитасига муваффақиятли интеграллашуви зарурати билан асосланади. Жигарранг фондаги оқ пиктограммалар ва ахборот берувчи матнлар – туризм инфратузилмаси ривожланган кўпгина ҳудудлар ва мамлакатларда (Европа Иттифоқи, Шимолий ва Жанубий Америка, Россия, Ҳиндихитой) қабул қилинган визуал мулоқот тизимига айнан ўхшаш.

Жигарранг тусини танлашда Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари – табиий, иқлимий ва этник минтақаларнинг хилма-хиллиги ҳисобга олинган.

Жигаррангнинг таклиф этиладиган тусининг хусусиятлари:

- ахборотни тез ўқиш учун керакли даражада кескин ажралиб туради;

- Ўзбекистоннинг мавжуд навигация тизимида қўлланиладиган ранглардан фарқ қилади;

- ташқи реклама, ахборот иншоотлари ва осма белгиларида кам фойдаланилади.

Таклиф этилаётган ранг турининг ушбу хусусиятларнинг мажмуи деярли ҳамма жойда фойдаланишга имконият беради, бу тизимни идрок этишга, уни айнан бир хил тушунишга умуман ижобий таъсир қилади.

Жигарранг тусининг эталон аҳамияти ишлаб чиқувчи томонидан бутун дунёдаги энг кўп тарқалган Pantone Matching System тизимининг ранг модели бўйича ифодаланади.

Пантон ранг модели, PMS (Pantone Matching System) тизими – 1963 йилда Американинг Pantone Inc фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ранг танлашнинг стандартлаштирилган тизими. Ҳам аралашмали, ҳам учталик бўёқлар билан босма полиграфияси учун тасвирнинг рангларини рақамли идентификация қилиш учун қўлланилади. Рақамланган эталон ранглар махсус каталогда босиб чиқарилган.

Жигаррангнинг эталон аҳамияти қўшимча равишда яна учта ранг моделларида (1-расм) келтирилган.

 

1-расм. Белгиларда қўлланиладиган турли ранг моделларидаги жигарранг тусининг эталон қиймати

 

 

RGB — инглиз тилидаги Red, Green, Blue – қизил, яшил, кўк сўзларининг қисқартмаси бўлиб, уларни қўшишдан олинган ранг модели ҳисобланади.

Қўлланиш соҳаси: ахборот узатишнинг электрон усуллари, кенг форматли босма.

CMYK — инглиз тилидаги Cyan, Magenta, Yellow, Key color сўзларининг қисқартмаси бўлиб уч қисмли стандарт босма учун полиграфияда ишлатиладиган ранг шаклланишининг субтрактив схемаси.

Қўлланиш соҳаси: офсет босма, рақамли босма, кенг форматли босма.

RAL — лок-бўёқ маҳсулотининг Германия ранг стандарти.

Қўлланиш соҳаси: ахборот объектлари юзасининг лок-бўёқ қопламаси.

Қизил рангни хавфли хатти-ҳаракатларни амалга оширишнии тақиқлаш учун қўллаш лозим.

Айрим белгиларнинг ранги O‘z DSt 3283 да келтирилган ранглар билан ўхшаш бўлиши мумкин.

 

4.10 Шрифт

Туристлар учун навигация ва йўналишни аниқлаш тизимида Myriad PRO (Condensed) гарнитурасидаги шрифтни қўллаш тавсия этилади.

Асосий шакл – қуюқ қора (Bold Condensed); ёрдамчи шакл – нормал (Condensed).

Шрифт кесилган шрифтлар гуруҳига киради.

Асосий афзалликлари:

- юқори даражали графика ва ўлчовлар ҳисобига кўз билан кўришга қулай;

- кичик ўлчамдаги ҳарфлар ва зич терилган ҳарфларда осон ўқилиш;

- шрифт тўпламида қулайлик ва вариантларга эгалик;

- ахборот матнларида фойдаланишнинг юқори потенциали.

Туристлар учун йўналишни кўрсатадиган ахборотнинг – икки тилдаги ёзув, белгиларнинг сони бўйича ҳар хил катталикдаги ёзувлар, тез ўқий олиниши, бир хиллик ва бир тизимда бўлиш каби ўзига хос хусусиятларида Myriad PRO (Condensed) шрифти матнли композиция учун энг мос деб ҳисобланади.

2-3 расмларда туристлар учун навигация ва йўналишни аниқлаш тизимида қўлланилаш учун тавсия этилган шрифтнинг асосий ва ёрдамчи шаклининг намуналари тақдим этилган.

2-расм. Myriad PRO Bold Condensed шрифтининг асосий шакли.

 

ABCDEFGHIJKLMNOPQRSTUVWXYZ.,!?

abcdefghijklmnopqrstuvwxyz 1234567890

АБВГДЕЁЖЗИЙКЛМНОПРСТУФХЦШЩЪЫЬЭЮЯ

абвгдеёжзийклмнопрстуфхцшщъыьэюя

 

ABCDEFGHIJKLMNOPQRSTUVWXYZ.,!?

abcdefghijklmnopqrstuvwxyz 1234567890

АБВГДЕЁЖЗИЙКЛМНОПРСТУФХЦШЩЪЫЬЭЮЯ

абвгдеёжзийклмнопрстуфхцшщъыьэюя

 

3-расм. Myriad PRO Condensed шрифтининг ёрдамчи шакли

 

ABCDEFGHIJKLMNOPQRSTUVWXYZ.,!?

abcdefghijklmnopqrstuvwxyz 1234567890

АБВГДЕЁЖЗИЙКЛМНОПРСТУФХЦШЩЪЫЬЭЮЯ

абвгдеёжзийклмнопрстуфхцшщъыьэюя

 

ABCDEFGHIJKLMNOPQRSTUVWXYZ.,!?

abcdefghijklmnopqrstuvwxyz 1234567890

АБВГДЕЁЖЗИЙКЛМНОПРСТУФХЦШЩЪЫЬЭЮЯ

абвгдеёжзийклмнопрстуфхцшщъыьэюя

 

4.11 Кўрсаткич-белгиларни ясаш

Кўрсаткичларни ясаш пропорция асосида амалга оширилади. Бирлик 36 сантиметр деб қабул қилинади – белгининг баландлиги ҳошиялари билан O‘z DSt 3283 га биноан. Барча ўлчамлар 36 га каррали принцип бўйича ясалади (72/36; 4/36; 28/36 ва ҳ.к.).

Кўрсаткич-белгиларни турларга ажратиш мезонлари сифатида қуйидагилар ажратилган:

- Объектгача масофани кўрсатиш;

- QR-кодни кўрсатиш;

- Объект номини кўрсатиш.

Кўрсаткич–белгилар блокларга бирлаштирилиши ҳамда уларда объектгача масофа ва QR-код ҳам кўрсатиб ўтилиши мумкин. Кўрсаткичларни блокларга бирлаштириш вақтида бештадан кўп поғона қилиш тавсия этилмайди.

Стрелкаларни ясаш ҳам пропорция асосида амалга оширилади. Барча ўлчамлар худди ўша 36 га каррали принцип бўйича ясалади. 4-расмда кўрсаткич-белгилар блокига мисоллар келтирилган.

 

4-расм. Объектгача масофа ва QR-код кўрсатиб ўтилмаган кўрсаткич–белгилар блоки.

 

 

 

 


А илова (мажбурий)

А 1 жадвал – Туризм соҳасида навигация тизими ахборот белгиларининг мазмуни ва уларни қўллаш бўйича тавсиялар

 

Т/р, ахборот белгисининг давлат ва инглиз тилларидаги номи 

Ахборот белгиларининг тасвири

 

Ахборот белгиларининг мазмуни

 

Ахборот белгиларини қўллаш бўйича тавсиялар 

 

Туризм инфратузилмаси бўлими

1. Темир йўл вокзали /

Railway station

Кўрсаткичда “Темир йўл вокзали” тушунчасини белгилаш учун поезд локомотиви, перрон, юкли йўловчининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

2. Аэропорт /

Airport

Кўрсаткичда “Аэропорт” тушунчасининг белгиланиши – йўловчи самолётининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

3. Дарё вокзали/ River port

Кўрсаткичда “Дарё вокзали” тушунчасининг белгиланиш элементлари – ғилдиракли теплоход, причал, тўлқинларнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

4. Турист полицияси/ Tourist police

 

Кўрсаткичда милиция таянч пункти ва туризм полициячисининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Турист полицияси жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

5. Автовокзал/

Bus station

Кўрсаткичда “Автовокзал” тушунчасини белгилаш элементи – чемоданли йўловчи, рейс автобусининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

6. Турист автобуси/ Tourist bus

Кўрсаткичда инсон шакли, йўлка/перрон, инглиз тилида “TOUR” ёзуви бўлган туризм автобусининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Туризм автобусининг турар жойи ва унга туристларнинг чиқиш жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

7. Дам олиш жойи / Rest area

Кўрсаткичда скамейкада дам олиш ҳолатида қулай ўтирган инсон шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Дам олиш жойини билдиради

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

8. Ибодат хонаси/

Prayer room

Кўрсаткичда ибодат қилиш учун ўтирган эркак ва аёлнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Ибодат қилиш учун мўлжалланган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

9. Меҳмонхона/ Hotel

Кўрсаткичда тўлиқ дам олиш имкониятини кўрсатувчи, кроватда қулай ухлаётган инсоннинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Меҳмонхонанинг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

10. Мотель /

Motel

Кўрсаткичда транспорт воситасини тўхтатиш жойи ва ҳайдовчи ҳамда йўловчилар тўлиқ дам олиши имкониятини кўрсатадиган маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Мотелнинг (йўл бўйидаги меҳмонхона) жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

11. Меҳмон уйи/ Guest House

Кўрсаткичда тўлиқ дам олиш имкониятини кўрсатувчи, кроватда қулай ухлаётган инсон, уй томининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Меҳмон уйнинг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

12. Тоғ чанғи курорти /

Ski resort

Кўрсаткичда чанғидаги инсон, меҳмонхона меъморчилик биносининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Тоғ-чанғи курортининг (мажмуи, маркази) жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

13. СПА курорт /

Spa resort

 

 

Кўрсаткичда дам олиш маскани бўлган тоғлар, булут, қушлар ва дарахтлар шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. SPA — сув билан боғлиқ бўлган физиотерапия усулининг халқаро номи. Сув билан даволаш, бальнеотерапия, талассотерапия тушунчаларининг синоними ҳисобланади. SPA-курорти жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

14. Ресторан ва бошқа овқатланиш объектлари/

Restaurant

 

Кўрсаткичда дастурхон тузаладиган ошхона анжомларининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Овқатланиш корхонасининг (объекти) жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

15. Театр /

Theatre

Кўрсаткичда классик меъморчилик биноси рамзи фонида театр ниқобларининг (трагедия, комедия) маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Театр жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

16. Музей /

Museum

Кўрсаткичда устунли классик меъморчилик биноси рамзи марказида жойлашган М ҳарфининг  маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Музей жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

17. Банк/ Bank

Кўрсаткичда устунли классик меъморчилик биноси рамзи марказида жойлашган “BANK” сўзининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Банк жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

18. Суғурта компанияси/

Insurance Company

 

Кўрсаткичда инсон қўли, автомашина, уй, оила: эркак, бола, аёлнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Суғурта компанияси жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

19. Элчихона/

Embassy

Кўрсаткичда байроқ ўрнатилган элчихона биноси, расмий кийинган инсоннинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Элчихона жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

20. Концерт зали/

Concert hall

Кўрсаткичда устунли классик меъморчилик биноси рамзи марказида жойлашган лиранинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Концерт зали жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

21. Кинотеатр/ Cinema

Кўрсаткичда устунли классик меъморчилик биноси рамзи марказида жойлашган нумераторнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Кинотеатр жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

22. Амфитеатр/

Amphitheater

Кўрсаткичда амфитеатрнинг учта қатори, театр ниқобларининг (трагедия, комедия) маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Амфитеатр жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

23. Кутубхона/

Library

Кўрсаткичда устунли классик меъморчилик биноси рамзи марказида жойлашган очилган китобнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Кутубхона жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

24. Савдо маркази/

Shopping mall

Кўрсаткичда харид қилиш вақтида фойдаланиладиган ғилдиракли аравачанинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Савдо маркази жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

25. Бозор/

Bazaar/Market

Кўрсаткичда савдо растаси, мевалар, сотувчи инсоннинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Бозор жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

26. Чўмилиш жойи/ Swimming

Кўрсаткичда сув юзасидаги тўлқинларда сузаётган инсоннинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Чўмилиш учун мўлжалланган жойнинг жойлашган ерини билдиради.

Қўлланилиши:

Чўмилиш жойига олиб борадиган йўллар, туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари, чўмилиш учун мўлжалланган бинолар

27. Спорт объекти/ Sports facilities

Кўрсаткичда инсон, копток, белгиланган спорт майдонининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Спорт объектининг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

28. Санаторий/

Sanatorium

Кўрсаткичда скамейкада дам олиш ҳолатида қулай ўтирган инсон, санаторий меъморчилик биносининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Санаторийнинг жойлашган жойини билдиради

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

29. Кўнгил очиш марказлари/ Entertainment centre

Кўрсаткичда дунёнинг кўп шаҳарларидаги кўнгил очар марказларнинг асосий аттракцион – томоша чархпалагининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

30. Шаҳар боғи / City park

Кўрсаткичда шаҳар томларининг шакли, боғда экилган дарахтларнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

31. Канат йўли/ Cable railway

Кўрсаткичда канат йўлининг савати, йўловчи – инсон шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Канат йўли жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

32. Бадиий галерея / Art gallery

Кўрсаткичда рамкадаги сурат, бадиий палитра, мўйқалам, ёғоч қаламнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

33. Ҳайвонот боғи/ Zoo

 

Кўрсаткичда фил, каркидон ва шернинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Ҳайвонот боғи жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

34. Этник боғ/ Ethnic park

Кўрсаткичда “Этник боғ”ни билдирувчи нарсалар – томнинг тепа қирраси (тарновли хода, дубулға), қудуқ ёки чархнинг детали сифатида ёғоч ғилдиракнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Этник боғ жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

35. Ҳунармандлар маркази / Craft centre

Кўрсаткичда “Ҳунармандлар маркази” тушунчасини билдирувчи рамзлар – сандон, ғилдиракнинг (чархнинг элементи) маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Касб-ҳунар маркази жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

36. Саноат зонаси/

Industrial zone

Кўрсаткичда саноат ишлаб чиқариш корхонасининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Саноат зонасининг жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

37. Туризм ахборот маркази/ Tourist Information Centre

Кўрсаткичда INFORMATION сўзининг биринчи ҳарфи – “i” ҳарфи, учта  концентрик доираларнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Туризм ахборот маркази жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, туризм объекти ҳудудидаги кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

38. Имконияти чекланган шахслар учун/ Disabled access

Кўрсаткичда ўтирган инсон шакли, жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун аравача элементи – ғилдиракнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Жисмоний имконияти чекланган шахслар учун жиҳозланган жойлар, йўллар ёки минтақаларни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

39. Сайлгоҳ / Broadway

Кўрсаткичда “Сайлгоҳ” ва “Broadway” сўзларининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Туристлар сайр қилиши учун мўлжалланган кўчани билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

40. Ҳожатхона/

Toilet

Кўрсаткичда эркак ва аёлнинг ҳамда “WC” ҳарфларининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Ҳожатхона жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, бинолар

41. Чекиш жойи/

Smoking area

Кўрсаткичда ёнаётган сигарета шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Чекиш учун мўлжалланган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, бинолар, махсус жойнинг эшигида

Туризм-рекреация минтақалари ва йўналишлари

42. Пиёда юриш учун туризм йўналиши / Tourist trail

Кўрсаткичда юк халта ва таёқли инсон шакли, пунктир – йўналиш, финиш байроғининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Пиёда юриш туризми йўналишининг бошланиши, йўли ва назорат нуқталарини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

43. Велосипедли туризм йўналиши/ Bike tourist route

Кўрсаткичда велосипедли инсон шакли, пунктир – йўналиш, финиш байроғининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Велосипедли туризми йўналишининг бошланиши, йўли ва назорат нуқталарини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объектлари ҳудудида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

44. Сув туризми йўналиши / Water tourist route

 

Кўрсаткичда кичик елканли кема, сув ҳавзаси юзасидаги тўлқинларнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Кичик сузиш воситалари учун сув туризми йўналишининг бошланиши, йўли ва назорат нуқталарини билдиради.

Қўлланилиши:

Аҳоли пунктларидаги пристанлар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

45. Балиқ тутиш / Fishing

 

Кўрсаткичда балиқ тутиш қармоғи, сув юзасидаги тўлқинларнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Балиқ тутиш учун ажратилган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Қирғоқлар, кўприқлар ва аҳоли пунктларидаги кечувлар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

46. Овчилик хўжалиги / Hunting facilities

Кўрсаткичда овчилик горни, овчилик жиҳозлари – милтиқларнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Овчилик хўжалиги жойлашган жойни билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм объекти ҳудудларида, табиат ҳудудларида жойлаштириш учун белгиларнинг макетларида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

47. Агроферма/

Agro-farm

Кўрсаткичда қишлоқ уйи, уй ҳайвони, дарахт, булутнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Агроферманинг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, туризм объекти ҳудудидаги кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

48. Қўриқланадиган табиат ҳудуди / Nature reserve

 

Кўрсаткичда буғунинг боши, дарахт шакли, давлатчилик, қонун ва тартибнинг рамзи – қалқон шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Қўриқланадиган табиат ҳудудининг жойлашган жойи, чегараларини билдиради.

 

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, туризм объекти ҳудудидаги кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

Туризмнинг диққатга сазовор жойлари

49. Табиий диққатга сазовор жой / Natural landmark

 

Кўрсаткичда табиат намоён бўлишининг уйғун бирлиги ва ўзаро боғлиқлигининг рамзи – кўп баргли гулнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Табиий диққатга сазовор жойнинг жойлашган жойини билдиради

Қўлланилиши:

Туризм объекти ҳудудларида, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

50. Манзара кўриниши/  

Кўрсаткичда қўлида дурбини бор инсон шакли, панжара/кўриш майдончаси тўсиқларининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Манзара кўринишили майдончанинг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, туризм объекти ҳудудидаги кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

51. Православ черкови / Orthodox church

Кўрсаткичда православ черкови ва православ хочининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Православ ибодатхонаси, черкови, кичик бутхонасининг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

52. Костёл / Roman Catholic church

 

Кўрсаткичда католик ибодатхонаси (костел) ва католик хочининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор. Католик диний объектининг (собор, костел, зиёрат ва  диний ҳодисалар жойлари) жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

53. Масжид / Mosque

 

 

 

Кўрсаткичда мусулмонларнинг жомеъ масжидининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Диний объект – масжиднинг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

54. Синагога / Synagogue

 

Кўрсаткичда синагога ва Довуд Юлдузининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Диний объект – синагоганинг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

55. Дацан / Datsan

Кўрсаткичда буддизм ибодатхонаси ва буддизм рамзи – Дхарма Ғилдирагининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Диний объект – дацаннинг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

56. Сарой-боғ мажмуи / Palace & park ensemble

Кўрсаткичда сарой, тартибли экилган дарахтлар, сарой боғининг белгиси – боғ хиёбонининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Сарой-боғ мажмуининг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

57. Тарихий ёдгорлик / Historical monument

 

Кўрсаткичда қадимги Мисрда ўрнатиладиган ёдгорликнинг илк кўриниши – обелискнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Тарихий ёдгорлик жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

58. Меъморчи-лик ёдгорлиги / Architectural monument

 

 

 

Кўрсаткичда шарқ меъморчилик биносининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Меъморчилик ёдгорлиги жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

59. Улуғ Ватан уруши ёдгорлиги / Monument dedicated to the Great Patriotic War

Кўрсаткичда “Номаълум аскар ёдгорлиги” нинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши ёдгорлигининг жойлашган жойини билдиради.

Қўлланилиши:

Магистраллар, автомобиль йўллари, кўчалар, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, туризм йўналишларидаги навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерлари

Туризм инфратузилмаларида тақиқловчи белгилар

60. Фото ва видео тасвирга олиш тақиқланади

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада. Кўрсаткичда фотоаппарат шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган туризм объектлари, бинолар, ҳудудларнинг эшиклари ва деворларида.

61. Мобиль (уяли) телефондан фойдаланиш тақиқланади

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада. Кўрсаткичда телефон шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган туризм объектлари, бинолар, ҳудудларнинг эшиклари ва деворларида.

62. Чекиш тақиқланади

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада. Кўрсаткичда ёнаётган сигарета шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Чекиш тақиқланган туризм объектлари, бинолар, ҳудудларнинг эшиклари ва деворларида.

63. Ҳайвонлар билан кириш (ўтиш) тақиқланади

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада. Кўрсаткичда ит шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Ҳайвонлар бўлиши мумкин бўлмаган ва ҳайвонлар билан кириш (ўтиш) тақиқланган туризм объектлари, бино, иншоот, жой, объект, ҳудуд ва бошқаларнинг дарвоза ва эшикларида

64. Овқатланиш тақиқланади

Картинки по запросу знак  Запрещается принимать пищу

 

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада. Кўрсаткичда пичоқ, вилка ва стакан шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Овқатланиш тақиқланган туризм объектлари ҳудудида.

65. Чиқинди ташлаш тақиқланади

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада. Кўрсаткичда чиқинди ташаётган инсон, чиқинди савати шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Чиқинди ташлаш тақиқланган туризм объектлари ҳудудлари, биноларнинг эшиклари ва деворларида.

66. Чўмилиш тақиқланади

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада. Кўрсаткичда чўмилаётган инсон шаклининг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Чўмилиш тақиқланган ва махсус жиҳозланган қутқарув пункти бўлмаган туризм объекти ҳудудларида, пляжлар, сув ҳавзаларининг қирғоқларида.

67. Олов, гулхан ёқиш таъқиқланади

 

Юқоридаги чап томондан диагонал бўйича қизил чизиқ билан ўчириб чизилган қизил думалоқ рамкада.

Кўрсаткичда ўтин ва гулханнинг маълум услубга келтирилган график тасвири бор.

Ҳудудда гулхан ва бошқача тарзда очиқ олов ёқиш таъқиқланганлигини англатади

Олов, гулхан ёқиш таъқиқланган ўрмон ҳудуди, дам олиш жойлари, туризм объектлари ҳудудлари, биноларнинг эшиклари ва деворларида.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

УЎТ 658.386:006.354                                                                      СУТ 03.080.30

Мухим сўзлар: ахборот белгилари, туризм соҳасидаги навигация ва йўналишни аниқлаш тизими, туризм инфратузилмаси объектлари, туризм-рекреация минтақалари, туризм йўналишлари ва диққатга сазовор жойларининг белгилари, ахборот белгиларини қўллаш бўйича тавсиялар