ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

 

 

Туризм хизматлари. Мусулмон меҳмондўстлиги.

Талаблар

 

 

 

 

 

 

 

 

Расмий нашр

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва

         сертификатлаштириш агентлиги

 

Тошкент

Сўз боши

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туризм хизматларни сертификатлаштириш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ ва ТАСДИҚЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.

 

2 Ушбу стандарт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 5 октябрдаги
5520 – сонли хати билан МАЪҚУЛЛАНДИ.

 

3 Ушбу стандарт MS 2610:2015 “Muslim friendly hospitality services – Requirements” стандартининг айнан ўхшаш матнини ифода этади.

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг 19.10.2018 йил 05-991 - сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНДИ.

 

5 Стандарт матнига қуйидаги таҳририй ўзгартишлар киритилди:

а) “Малайзия стандарти” сўзлари “ушбу стандарт” сўзларига ўзгартирилди;

b) “лицензияланган туризм гиди” сўзлари “сертификатлаштирилган туризм гиди” сўзларига ўзгартирилди;

с) “тур агент” сўзлари “туроператор” сўзларига ўзгартирилди;

d) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тавсиясига биноан 3.2, 3.3, 3.3.1, 3.4 ва 3.16 бандларнинг таърифларига тегишли тарзда ўзгартишлар киритилди ҳамда “шариат” сўзи “ислом қоидалари” сўзларига алмаштирилди.

 

 

6 ДАСТЛАБКИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ

 

Ушбу стандартни ва унинг ўзгартишларини Ўзбекистон ҳудудида жорий этиш (амалини бекор қилиш) ҳақидаги ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қайта кўриб чиқиш (ўзгартириш)ёки бекор қилиш ҳақидаги мувофиқ ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичда чоп этилади.

 

Ушбу стандартни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий чоп этиш мутлақ ҳуқуқи «Ўзстандарт» агентлигига тегишли.

Мундарижа

 

Сўз боши ......................................................................................................

IV

Кириш ..........................................................................................................

IV

1

Қўлланиш доираси …………………………………..………….……

1

2

Норматив ҳужжатларга ҳаволалар ……………….............................

1

3

Атамалар ва таърифлар ……………………………………………...

2

4

Умумий талаблар …………………………………………………….

3

5

Махсус талаблар ..................................................................................

5

6

Ҳуқуқий талаблар ................................................................................

9

7

Келишув ...............................................................................................

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сўз боши

Ушбу стандарт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 5 октябрдаги
5520 – сонли хати билан маъқулланди.

Ушбу стандарт Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази”  ДУК томонидан Малайзиянинг MS 2610:2015 стандарти асосида ишлаб чиқилди.

 

Кириш

Мусулмон меҳмондўстлик хизматлари – бу мусулмон саёҳатчиларига тақдим этиладиган маҳсулотлар ва хизматларнинг ишончлилигини сақлаш учун кафолат тизимини яратишда туризм соҳаси иштирокчилари учун ислом қоидаларига асосланган талаблардир.

Ушбу стандарт мусулмон саёҳатчиларига тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар ислом тамойилларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ушбу стандартнинг мақсадлари:

a) ташкилот/жисмоний шахсларнинг ислом тамойилларига мувофиқ бўлган мусулмон туризм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизматларини кўрсатиш ва/ёки бошқариш имкониятларини кенгайтириш;

b) стандартни самарали қўллаш орқали мусулмон туризм маҳсулотлари ва хизматларининг ишончлилигини сақлаш ва ҳимоя қилиш;

c) мижозлар талабларининг тўлақонли қониқишига эришиш; ҳамда

d) зиёратчи-сайёҳлар оқимини ва улардан келадиган тушумни кўпайтириш.

 

 

 

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

____________________________________________________________________

Туризм хизматлари.

Мусулмон меҳмондўстлиги. Талаблар

 

Туристские услуги.

Мусульманское гостеприимство. Требования

 

Tourism services. Muslim friendly hospitality. Requirements

____________________________________________________________________

 

Жорий этиш санаси01.01.2019 й.

 

Қўлланиш доираси

1.1 Ушбу стандарт мусулмон саёҳатчиларга жойлаштириш воситалари, туризм пакетлари ва туризм гиди хизматларини кўрсатишда туризм объектлари, маҳсулотлари ва хизматларини бошқаришга доир тавсиялар ва талабларни назарда тутади.

1.2 Ушбу стандартдаги барча талаблар умумий характерга эга ҳамда
1.1-бандда кўрсатиб ўтилган учта ихтисослаштирилган соҳада мусулмон туризм маҳсулотлари ва хизматларини бошқарувчи барча ташкилотлар ва жисмоний шахсларга қўллаш учун мўлжалланган.

1.3 Ушбу стандарт спа-марказ ва массаж, шунингдек ҳар қандай бальнеотерапик воситалар, маҳсулотлар ва хизматлар каби соғломлаштириш ва косметик тартиб-таомиллар учун қўлланилмайди.

 

Норматив ҳужжатларга ҳаволалар

Қуйидаги ҳавола қилинган норматив ҳужжатлар ушбу стандартни қўллаш учун зарурий ҳисобланади. Санаси қўйилган ҳаволалар учун фақат кўрсатиб ўтилган нашр қўлланилади. Санаси қўйилмаган ҳаволалар учун норматив ҳаволанинг охирги нашри (шу жумладан унинг барча ўзгартишлари) қўлланилади.

Oʻz DSt 3286:2018 Ҳалол озиқ – овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма

Изоҳ – Мазкур стандартдан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларнинг (таснифлагичларнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда эканлигини жорий йилнинг 1 январигача тузилган стандартлар (таснифлагичлар) кўрсаткичи бўйича ва жорий йилда чоп этилган тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш зарур. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилган (ўзгартирилган) бўлса, у ҳолда мазкур стандартдан фойдаланганда алмаштирилган (ўзгартирилган) ҳужжатга амал қилиш керак. Агар ҳавола ҳужжати алмаштирилмасдан бекор қилинган бўлса, у ҳолда бу ҳужжатга ҳавола берилган қоиданинг ушбу ҳаволага даҳлсиз қисми қўлланилади.

 

3 Атамалар ва таърифлар

Ушбу стандартда қуйида келтирилган атамалар ва таърифлар қўлланилади.

3.1 жойлаштириш воситалари: Туристларга яшаш ёки ётиш учун жой ёки шунингдек овқат ё ичимлик каби бошқа ҳар қандай рағбат шаклини  таклиф этадиган мулкдор, хўжайин ёки бошқарувчи томонидан тўлиқ ёки қисман эгалик қилинадиган ҳар қандай бино, жумладан жойлаштириш воситалари.

3.2 Қуръони карим: Аллоҳнинг Муҳаммад (с.а.в.)га фаришта Жаброил (а.с.) орқали нозил қилинган беқиёс ва беназир бўлган Ислом динининг муқаддас китоби.

3.3 рўза: Ислом динининг бешта рукн (мажбурият)дан бири. Ҳар йили бир ой – Рамазон ойида Рўза тутиш фарзлиги Қуръони каримда қайд этилган. Ният билан тонг отгандан то қуёш ботгунга қадар емаслик, ичмаслик, жинсий яқинлик қилишдан тийилиш шарт. Рўза соғлом, сафарда бўлмаган, балоғат ёшидаги мўмин мусулмонларга фарз қилинган.

3.3.1 Рамазон ойи: Ҳижрий йил ҳисобининг тўққизинчи ойи, Рамазон ойида Аллоҳ Муҳаммад (с.а.в.)га Қуръонни ваҳий қилган. Бу ой давомида мўмин-мусулмонларга рўза тутиш буюрилади.

3.4 ҳалол: Рухсат бериш, фарз, мандуб ва мубоҳ тушунчаларига кирувчи рухсат этилган хатти-ҳаракатлар. Ман этилган хатти-ҳаракатлар (ҳаром)нинг зидди.

3.5 саҳарлик: Рўзадор томонидан бомдод намози азонига қадар истеъмол қилинадиган бирор егулик.

3.6 ифтор: Мусулмонлар ўз рўзасини очиш учун шом вақтида истеъмол қиладиган таомлар.

3.7 намоз: Исломдаги беш рукндан бири бўлиб бир кеча-кундузда беш маҳал бажарилиши фарз бўлган диний ибодат.

3.8 Қибла: Ибодат қилувчининг Маккадаги Каъба томонга йўналиши.

3.9 сертификатлаштирилган туризм гиди: Туристлар ва бошқа шахсларни экскурсияга олиб бориб пулли хизмат (экскурсия-ахборот, ташкилий йўсиндаги хизматлар ва малакали ёрдам) кўрсатадиган ва сертификатлаштирилган шахс.

3.10 мукаллаф: Балоғатга етган, тўғри фикрлайдиган ва Ислом динидан хабардор бўлган ҳамда Ислом аҳкомларига амал қилувчи масъулиятли шахс.

3.11 намозхона: Намоз ўқиш учун мўлжалланган жой, бино ёки хона.

3.12 ММХ (Мусулмон меҳмондўстлик хизматлари): Мусулмон саёҳатчилар учун Ислом қоидалари асосида саёҳат ва туризм соҳасидаги маҳсулотлар ёки хизматлар билан таъминланадиган сервис хизмати.

3.13 жойнамоз: Намозларини ўқиш учун мусулмонлар томонидан фойдаланиладиган тўшама.

3.14 ҳордиқ: Бўш вақтда ўтказиладиган ижтимоий, маданий, спорт ва бошқа тегишли тадбирлар.

3.15 дам олиш ва кўнгил очиш жойлари: Кўнгил очар тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган жамоат ва хусусий объектлар.

3.16 ислом қоидалари: Мусулмонларга Аллоҳ томонидан буюрилган, манбаси Қуръон, ҳадис, ижмо, қиёс орқали собит бўлган шаръий ҳукмлар;

3.17 туризм пакети: Қуйидаги компонентлардан ҳар қандай иккитасини ўз ичига оладиган, ҳар қандай оммавий ахборот воситаларида баён этиладиган ва/ёки ошкора сотиладиган ёки тарғиб қилинадиган ёки реклама қилинадиган ташкиллаштириладиган ҳар қандай саёҳатлар ва сафарлар:

a) ҳаво транспорти, автобус, паром, темир йўл, круизлар ва бошқа шу каби транспорт хизматлари;

b) жойлаштириш воситалари; ва

c) ташиш ва жойлаштиришга таалуқли бўлмаган, туризм пакетининг муҳим қисмларини ташкил қиладиган бошқа хизматлар, жумладан таомлар, харидлар ва б.

3.18 туроператор: Туризм маҳсулотини шакллантирувчи, тарғиб қилувчи ва реализация қилувчи туризм фаолияти субъектлари.

3.19 таҳорат: Намоз ўқиш, ибодат ёки қироат олдидан покланиш учун тананинг маълум қисмларини сув билан ювиш ҳаракати.

3.20 таҳорат жойлари: Таҳорат олиш учун мос келадиган ёки мўлжалланган жой.

 

4 Умумий талаблар

4.1 Бошқарувга оид жавобгарлик

4.1.1 Қуйидагилар ММХ бошқарувининг мажбуриятлари ҳисобланади:

a) ММХнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш;

b) ММХ талабларининг тадбиркорлик фаолиятига уйғунлашувини таъминлаш;

c) ММХ хизматларини зарур ресурслар билан таъминлаш;

d) ММХни самарали бошқариш ва талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

e) ММХ менежмент тизими натижаларига эришилишини таъминлаш;

f) ММХ менежмент тизимининг самарадорлигини оширишга ходимларни йўналтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

g) ММХнинг доимий ривожланиб боришини рағбатлантириш;

h) масъулиятга нисбатан етакчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқа алоқадор бошқарув усулларидан фойдаланиш.

4.1.2 Бошқарув ММХ сиёсатини белгилашда:

a) ташкилот мақсадига мувофиқ келиши;

b) ММХ мақсадларига эришиш учун асос яратиш;

c) қўлланиладиган талабларни қаноатлантириш мажбурияти ҳамда

d) ММХни доимий такомиллаштириш мажбуриятини ўз ичига олиши лозим.

4.1.3 ММХ сиёсати:

a) маълумотлари ҳужжатлаштирилган бўлиши;

b) ташкилотда очиқ фойдаланишда ҳамда

c) манфаатдор томонлар фойдаланиши учун осон ва қулай бўлиши керак.

4.1.4 Ташкилотда тегишли мажбурият ва ваколатлар ўрнатилган тартибда белгиланиши лозим.

4.1.5 Бошқарув қуйидагилар учун мажбурият ва ваколатларни белгилайди:

a) ушбу стандарт талабларига ММХ бошқарув тизимининг мувофиқлигини таъминлаш;

b) ММХ менежмент тизимининг ишлаши тўғрисида раҳбариятга ҳисобот тақдим қилиш.

4.1.6 ММХнинг самарали фаолият юритиши учун тегишли мажбурият ва ваколатга эга бўлган, лаёқатли ходимни тайинлаши керак.

4.1.7 ММХ менеджери ташкилот ичидаги барча даражадаги ходимлар иштироки ва жавобгарлигини таъминлашга масъул бўлади.

4.2 Ходимлар ва жавобгарлик

4.2.1 Ташкилот:

a) ММХ фаолиятини амалга оширишга таъсир қиладиган, ўз назорати остида ишлайдиган ходимларнинг муҳим ваколатларини белгилаши;

b) ходимларнинг ММХга мос келадиган билим, тажриба ёки кўникмаларига лаёқатли бўлишларини таъминлаши;

c) зарур ҳолларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаши;

d) ҳужжатлар асосида тасдиқланган тегишли ахборотни лаёқатлиликнинг далили сифатида сақлаши керак.

Изоҳ. Ходимларни ўқитиш, уларга раҳбарлик қилиш ва қайта тайинлашни, лаёқатли ходимни ёллаш ва у билан шартнома тузишни ўз ичига олади.

4.2.2 Ташкилот назорати остида иш бажарадиган ходим қуйидагиларни билиши керак:

a) ММХ сиёсатини;

b) ММХ менежмент тизими самарадорлигига ҳар бир ходимнинг қўшган ҳиссаси, шу жумладан ММХ самарадорлигини яхшилаш афзалликларини;

c) ММХ менежмент тизими талабларига риоя қилмасликнинг оқибатларини.

Ташкилот ходимнинг камситилмайдиган иш муҳитини таъминлаши шарт. Хизмат вазифаларини бажариш вақтида ходимларнинг диний эркинлиги кафолатланиши таъминланади.

4.3 ММХ менежмент тизими

Ташкилот ММХ менежмент тизимини, шу жумладан зарур жараёнлар ва уларнинг ўзаро муносабатини белгилаши, жорий қилиши, қўллаб-қувватлаши ва доимий такомиллаштириб бориши керак.

4.4 Тренинг

4.4.1 Ташкилот унда ишлайдиган барча ходимлар учун ММХ фаолиятини такомиллаштирадиган тренинг машғулотлари ўтказиши керак.

4.4.2 ММХнинг ходимларига ваколатли таълим муассасаларида тренинг ўтказилиши керак.

4.4.3 Ўқув машғулотлари мунтазам ўтказилиши лозим ва унинг амалий самарадорлиги даврий равишда баҳоланиши керак. Тренинг дастурлари мавжуд бўлиши ҳамда ММХ комиссияси ёки ММХ ваколатли ходими томонидан тасдиқланиши керак.

4.4.4 Машғулотларга оид барча қайдлар сақланиши шарт.

4.5 Ҳужжатлар ва уларнинг сақланиши

4.5.1 Ташкилот ёзувларни идентификация қилиш, муҳофаза қилиш, излаш, сақлаш муддати ва утилизация қилиш учун зарур бўлган назорат воситаларини аниқлаш учун ҳужжатлаштирилган тартиб-таомилни яратиши керак.

4.5.2 Ташкилот Қуръон суралари бўлган ҳужжатларни жойлаштириш, сақлаш ва улар билан ишлашда тегишли қоидаларга риоя қилиши керак.

4.5.3 Зарурат бўлганда ташкилот Қуръон суралари бўлган ёзувларнинг утилизацияси ислом талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаши керак.

4.5.4 Қайдлар тушунарли бўлиши, осон идентификация қилиниши ва қайта тикланадиган бўлиши керак.

Изоҳ. Агар ушбу стандартда “ҳужжатлаштирилган тартиб-таомил” атамаси юзага келса, бу тартиб-таомил ўрнатилиши, ҳужжатлаштирилиши, жорий қилиниши ва қўллаб-қувватланишини билдиради. Бир ҳужжатда бир ёки бир неча тартиб-таомилларга доир талаблар кўриб чиқилади. Ҳужжатлаштирилган тартиб-таомил учун талаб биттадан кўпроқ ҳужжат билан қамраб олиниши мумкин.

4.6 Коммуникация

4.6.1 Бошқарув, ташкилотда коммуникация жараёнларини ташкил этилиши ва ислом дини тамойилларига мувофиқлиги ҳамда ММХ тизими билан боғлиқ бўлган самарали мулоқотни таъминлаши керак.

4.6.2 Ташкилот ММХ менежмент тизимига тегишли ички ва ташқи алоқалар заруратини, шу жумладан қуйида келтирилганларни аниқлаши керак:

a) ўрнатиладиган алоқа тури;

b) вақти;

c) алоқа ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахс.

4.6.3 Ташкилот номидан иш юритувчи ходим ММХ бошқарув тизими тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишини таъминлаши керак.

4.6.4 Ташкилот қуйидагиларга нисбатан мижозлар билан ўзаро мулоқотнинг самарали механизмини белгилаши ва жорий қилиши керак:

a) маҳсулот/хизмат тўғрисидаги ахборот ҳақиқий ва ишончли бўлиши лозим;

b) мусулмон меҳмонлар харид вақтида асосли қарор қабул қилаётганини кафолатлаш учун муассасада таклиф этилаётган барча мусулмон маҳсулотлари ва хизматларининг янгиланган рўйхатини тақдим қилиши зарур;

c) мижозларнинг фикр-мулоҳазалари, шу жумладан уларнинг шикоятларини эътиборга олиши шарт.

 

5 Алоҳида талаблар

5.1 Умумий тавсиф

Яшаш жойи, туризм пакети ва туризм гидига доир муайян талаблар қўлланилади. Ушбу талаблар 5.2, 5.3 ва 5.4 бандларда кўрсатилган.

 

5.2 Жойлаштириш воситалари

Ташкилот жойлаштириш воситалари ушбу стандартда белгиланган талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаши керак. Жумладан, жойлаштириш воситалари ҳалол бўлмаган маҳсулотлардан ҳоли бўлишини таъминлаши, ташкилот нопок нарсалар билан ифлосланган ҳолатларда Oʻz DSt 3286 га мувофиқ тозалаш жараёнини амалга ошириши керак.

5.2.1 Хоналар

5.2.1.1 Ташкилот, мусулмон меҳмонлар учун мос бўлган қуйидаги шароитларни ўз ичига оладиган хоналарни таъминлаши:

a) хона тоза ва яхши сақланган бўлиши;

b) меҳмонлар учун хоналарда қибланинг аниқ йўналиши белгилаб қўйилишини ва у ваколатли ташкилот томонидан аниқланишини таъминлаши;

c) хоналарда меҳмон намоз ўқиши учун етарлича шароит яратилиши;

d) ювиниш хонаси бет-қўл ювгич, биде, қўл души ёки сув шланги билан жиҳозланган бўлиши;

e) ҳожатхона поли тоза бўлиши;

f) ташкилот ҳожатхонада тақдим этилаётган шахсий гигиена воситалари ва/ёки маҳсулотлар мусулмон сайёҳлар фойдаланиши учун мос бўлишини таъминлаши;

g) хона музлатгичида алкоголь ичимликлар ва интоксикантлар (маст қилувчи моддалар) сақланмаслиги керак.

5.2.1.2 Мусулмон меҳмонлар учун тавсия этиладиган шароитларни ўз ичига оладиган қуйидаги қоидалар тавсия этилади:

a) хонада фойдаланиш учун жойнамозлар бўлиши ёки меҳмоннинг сўровига биноан берилиши керак.

b) хонада аёллар ибодати учун тоза кийим бўлиши ёки меҳмоннинг сўровига биноан берилиши керак.

c) хонада намоз вақти тўғрисида маълумот бўлиши ёки меҳмоннинг сўровига биноан ушбу маълумот берилиши керак.

d) меҳмоннинг сўровига биноан Қуръони каримнинг таржима қилинган нусхаси ўзбек ва инглиз тилларида тақдим этилиши керак.

5.2.1.3 Ташкилот шунингдек жисмоний имконияти чекланган меҳмонлар учун ҳам меҳмондўстлик хизматларини тақдим қилиши тавсия этилади.

5.2.2 Овқат ва ичимлик

5.2.2.1 Ташкилот ошхонаси ваколатли орган томонидан ҳалол талабларига мувофиқ сертификатлаштирилиши керак.

5.2.2.2 Ташкилот Рамазон вақтида хизматлар тўғрисидаги маълумотлар осон олинишини ва улар тақдим қилинишини таъминлаши керак. Хизматлар саҳарлик ва ифторлик учун вақт ва таомларни ўз ичига олиши керак.

5.2.3 Намозхона (ибодат хонаси)

5.2.3.1 Ташкилотда мусулмонлар учун намозхона тақдим этилиши керак.

5.2.3.2 Намозхонага доир талаблар қуйидагилардан иборат:

a) муносиб жойда жойлашиши ва тегишли кўрсаткич-белгиларга эга бўлиши;

b) етарли вентиляция билан жиҳозланган бўлиши, тоза ва саранжом сақланиши;

c) қибланинг аниқ йўналиши белгилаб қўйилиши ва у ваколатли ташкилот томонидан аниқланиши;

d) эркаклар ва аёллар учун алоҳида ибодат жойларига ажратилган бўлиши;

e) жойнамозлар сони етарли бўлиши;

f) ибодат вақти тўғрисида жорий маълумотга эга бўлиши ва сўровга биноан берилиши;

g) аёллар ибодати учун тоза кийим бўлиши ёки меҳмоннинг сўровига биноан берилишини таъминлаши;

h) намозхонага туташган таҳоратхона эркаклар ва аёллар учун алоҳида ажратилган бўлиши керак.

5.2.4 Таҳоратхона

Таҳоратхонага доир талаблар қуйидагилардан иборат:

a) таҳоратхона биде, қўл души ёки сув шланги билан жиҳозланган бўлиши;

b) таҳоратхона тоза бўлиши;

c) таҳоратхонада тақдим этилаётган шароитлар/маҳсулотлар мусулмонлар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиши керак.

5.2.5 Кўнгил очар ва соғломлаштириш маркази

Кўнгил очар ва соғломлаштириш объектларига доир талаблар қуйидагилардан иборат:

a) кўнгил очар ва соғломлаштириш объектлари тоза бўлиши ва яхши ҳолатда сақланиши;

b) объектлардаги ҳожатхона биде ёки қўл души билан жиҳозланган бўлиши; ҳамда

c) ташкилот мақбул жойларда мусулмон меҳмондўстлиги хизматларини тақдим қилиши керак.

5.3 Туризм пакети

5.3.1 Жойлаштириш

Туроператор, яшашни ўз ичига оладиган туризм пакети 5.2 бандда кўрсатилган талабга мувофиқ бўлишини таъминлаши керак.

5.3.2 Ер устидаги транспортда ташиш

5.3.2.1 Ер устидаги транспортда ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари хавфсизлик талаблари ва норматив талабларга мувофиқ бўлиши керак.

5.3.2.2 Агар ташкилот транспортни аутсорсингга беришни қарор қилса, ташкилот бундай фаолиятнинг назоратини таъминлаши керак, яъни етказиб берувчилар, субпудратчилар ва бошқа манфаатдор томонлар ушбу стандартнинг тегишли талабларига риоя қилишларини таъминлаши керак.

5.3.2.3 Талабдан келиб чиқиб туризм пакети фақат аёл меҳмонларни ташишни таъминлаши мумкин.

5.3.3 Маҳсулотни танлаш

5.3.3.1 Туризм пакетига киритилган туризм маҳсулотларининг танлови ўзида ислом дини қадриятларини акс эттириши керак.

5.3.3.2 Маҳсулотни танлаш ўз ичига асосий фаолият тури қуйидагилардан иборат бўлган жойларни олмаслиги керак:

a) ҳалол бўлмаган маҳсулотлар ёки унга боғлиқ бўлган товарларни ишлаб чиқариш, масалан, алкоголь ичимликлар ва чўчқа гўштини сотиш;

b) қимор ўйинлари ва қиморхона;

c) порнография;

d) ислом таълимотига зид бўлган кўнгил очар тадбирлар;

e) мусулмонларга хос бўлмаган ибодат жойлари;

f) ислом тамойилларига мувофиқ йўл қўйилмайдиган деб ҳисобланадиган бошқа ҳаракатлар.

5.3.4 Йўналиш жадвали

Йўналиш жадвалида намоз ўқиш ва Рамазон ойи давомида саҳарлик ва ифторлик учун муқобил вақт ажратилиши керак.

5.3.5 Шароит ва қулайликлар

Туроператор, тақдим этиладиган туризм маҳсулотлари зарур шароитлар, яъни намозхона, ҳожатхона ва бошқа шу каби тегишли воситаларга эга бўлишини ёки ушбу воситаларга осон боришни таъминлаши керак. Туроператор объектлар тоза ва яхши ҳолатда бўлишини таъминлаши керак.

5.3.6 Овқат ва ичимлик

5.3.6.1 Туроператор туризм пакетига киритилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни ваколатли орган томонидан ҳалол талаблар бўйича сертификатлаштирилган бўлишини таъминлаши керак.

5.3.6.2 Агар туризм пакетига озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар киритилмаган бўлса, сўровга биноан яқинда жойлашган ҳалол сертификатга эга ошхоналар рўйхатини тақдим этиши керак.

5.3.7 Саёҳат хавфсизлиги дастури

Туроператор туризм пакетига Ислом тамойилларига мувофиқликни тасдиқловчи саёҳат дастурининг киритилишини таъминлаши керак.

5.4 Туризм гиди

5.4.1 Ваколатлар

Туризм гидлари амалдаги сертификатга, кўникмаларга эга бўлиши, тил билиши ва ўз соҳаларида тур ўтказиш учун барча юридик талабларга жавоб бериши керак.

5.4.2 Ахлоқ-одоб нормалари

Сертификатлаштирилган туризм гиди ваколатли орган томонидан белгиланган ахлоқ-одоб ва хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши керак.

5.4.3 Ташқи кўриниш

5.4.3.1 Сертификатлаштирилган туризм гиди ваколатли органлар томонидан белгиланган оддий ва профессионал кийим кийиши керак. Мусулмон меҳмондўстлик хизматининг аёл мусулмон ходимлари учун рўмол ўраш тавсия этилади.

5.4.3.2 Сертификатлаштирилган туризм гиди мижозлар билан ишлашда ислом қадриятларига мувофиқ хушмуомалалик билан ҳаракат қилиши керак.

5.4.4 Мусулмон меҳмондўстлик хизматлари

Мусулмон меҳмондўстлик хизматларини мижозларга тақдим қилувчи сертификатлаштирилган туризм гиди қуйидагиларни ўз ичига олиши, лекин чекланмаслиги керак:

a) мусулмон саёҳатчилари учун талаблар тўғрисида бирламчи билимга эга бўлиши;

b) меҳмонларнинг намоз вақтлари тўғрисида хабардор бўлишини таъминлаши;

c) меҳмонларга ўз намозларини ўқишлари учун етарлича вақт ажратиши;

d) барча ресторан ва ошхоналар ваколатли орган томонидан ҳалол сертификатлаштирилган бўлишини таъминлаши;

e) ҳалол озиқ-овқат бўлмаганда туризм гиди меҳмонларга ҳалол сертификатлаштирилган ошхоналар рўйхатини тақдим қилиши керак.

 

6 Ҳуқуқий талаблар

Барча маҳсулотлар ва хизматлар ҳозирги вақтда Ўзбекистонда амалда бўлган қонунчиликка ва тегишли талабларга мувофиқ бўлиши керак.

 

7 Мувофиқлик

7.1 Ташкилот маҳсулот ва хизматлар билан боғлиқ талабларнинг ислом тамойилларига мувофиқлигини кафолатлаши керак.

7.2 Жойлаштириш воситалари учун 5.2 банд ушбу стандартга мувофиқ деб ҳисобланади.

7.3 Туризм пакетлари учун 5.3 банд мазкур стандартга мувофиқ деб ҳисобланади.

7.4 Туризм гидлари учун 5.4 банд ушбу стандартга мувофиқ деб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

УЎТ

СУТ 03.120.01

 

Мухим сўзлар: Мусулмон меҳмондўстлик хизматлари, ислом қоидалари, ҳалол, туризм гиди, туризм пакети