Туризм соҳаси фидойилари
Туризм соҳаси фидойилари
01
07
Туроператорлар ва жойлаштириш воситаларига мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6002-сонли Фармонига мувофиқ, Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси томонидан белгиланган мезонлар асосида туроператорлар ва жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларга мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилиши тартиби белгиланди.

25
04
Сайёҳлик компанияси “Саховат ва кўмак” фондига 30 миллион сўм хайрия қилди

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Nasaf Travel” компанияси бош директори, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ўктам Хўжаёров, саховатли юртдошларимиздан биридир.

11
04
Яна бир меҳмонхона коронавирусга қарши курашда иштирок этди

Зангиота туманидаги “Simma Hotel SPA & Water Park” меҳмонхонаси карантин даврида амалга оширилаётган хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшди.

03
04
“BestTravel” Дубайдаги ватандошларимизга беғараз ёрдам кўрсатмоқда

Самарқанддаги "BestTravel" сайёҳлик компанияси жамоаси ҳамда волонтёрлар билан ҳамкорликда ҳозирги пайтда юзага келган вазият туфайли Дубайдан ўз ватанига қайтиб кела олмаган Ўзбекистон фуқароларига 10 кун давомида беғараз ёрдам кўрсатмоқда.

03
04
“Green Paradise” ўз мажмуасини чет элдан келган фуқароларга карантин учун тақдим этиш ва уларни 4 маҳал овқат билан таъминлашга тайёр

Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманида жойлашган “Green Paradise” замонавий ва барча қўлайликларга эга хусусий дам олиш маскани соҳиби ўз мажмуасини хориждан келаётган фуқароларнинг карантин даврини ўтказиш учун бепул тақдим этиш ҳамда шу давр мобайнида уларни озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлашни ўз зиммасига олиш ташаббуси билан чиқди.

30
03
Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси томонидан “Чин қалбдан” хайрия акцияси ўтказилди

Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) томонидан “Чин қалбдан” хайрия акцияси ўтказилиб, унинг вазифаси хорижий туристларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Акция доирасида ХСТУ аъзолари саъй-ҳаракатлари билан маълум миқдордаги маблағни йиғишга муваффақ бўлинди.