Turizm sohasi fidoyilari
Turizm sohasi fidoyilari
13
08
Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси Самарқанддаги меҳмонхоналарга кўмак кўрсатди

Ўзбекистондаги хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) Тошкент халқаро клиникаси билан ҳамкорликда "Чин қалбдан" хайрия тадбирини бошлаб берди, унинг асосий вазифаси пандемия билан боғлиқ ушбу мураккаб даврда мамлакат сайёҳлик саноати вакилларини қўллаб-қувватлашга каратилган. "Чин дилдан" акцияси доирасида, мамлакатимиз бўйлаб фойдали хайрия тадбирлари кенг ташкил этилмоқда. Самарқанд шаҳри эса навбатдаги манзил бўлди.

29
07
Туроператор ва жойлаштириш воситаларига фоизсиз ссудалар ажратилди

Туризм соҳаси тадбиркорларига Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан илк фоизсиз ссудалар ажратила бошланди.

01
07
Туроператорлар ва жойлаштириш воситаларига мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6002-сонли Фармонига мувофиқ, Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси томонидан белгиланган мезонлар асосида туроператорлар ва жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларга мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилиши тартиби белгиланди.

25
04
Сайёҳлик компанияси “Саховат ва кўмак” фондига 30 миллион сўм хайрия қилди

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Nasaf Travel” компанияси бош директори, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ўктам Хўжаёров, саховатли юртдошларимиздан биридир.

11
04
Яна бир меҳмонхона коронавирусга қарши курашда иштирок этди

Зангиота туманидаги “Simma Hotel SPA & Water Park” меҳмонхонаси карантин даврида амалга оширилаётган хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшди.

03
04
“BestTravel” Дубайдаги ватандошларимизга беғараз ёрдам кўрсатмоқда

Самарқанддаги "BestTravel" сайёҳлик компанияси жамоаси ҳамда волонтёрлар билан ҳамкорликда ҳозирги пайтда юзага келган вазият туфайли Дубайдан ўз ватанига қайтиб кела олмаган Ўзбекистон фуқароларига 10 кун давомида беғараз ёрдам кўрсатмоқда.