Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманида жойлашган “Green Paradise” замонавий ва барча қўлайликларга эга хусусий дам олиш маскани соҳиби ўз мажмуасини хориждан келаётган фуқароларнинг карантин даврини ўтказиш учун бепул тақдим этиш ҳамда шу давр мобайнида уларни озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлашни ўз зиммасига олиш ташаббуси билан чиқди.
Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) томонидан “Чин қалбдан” хайрия акцияси ўтказилиб, унинг вазифаси хорижий туристларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Акция доирасида ХСТУ аъзолари саъй-ҳаракатлари билан маълум миқдордаги маблағни йиғишга муваффақ бўлинди.
Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаментига "Bekzod Bek Baraka" корхонаси томонидан муҳтожларга ёрдам бериш мақсадида 2000 дона тиббий ниқоб, 500 спирт ва 100 та водород пероксиди беғараз топширилди.
Тошкент шаҳрида жойлашган “Daniel Hill Hotel” меҳмонхонаси маъмурияти Ўзбекистон ҳудудига чет элдан келаётган ватандошларимизни карантинда сақлаш учун ёрдам беришга шай эканини маълум қилди.
“Asialuxe Travel” миллий туроператори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига беғараз ёрдам сифатида 5000 дона тиббиёт ниқобини тақдим этди.