Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6002-сонли Фармонига мувофиқ, Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси томонидан белгиланган мезонлар асосида туроператорлар ва жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларга мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилиши тартиби белгиланди.
Унга кўра, туроператорлар ва жойлаштириш воситалари ўз ходимларини иш ҳақини тўлаш орқали сақлаб туриш учун уларга 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган даврда 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилади.
Ссудалар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
туроператорларга – 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг уч бараваридан ошмайдиган миқдорда;
жойлаштириш воситаларига – ҳар бир ётоқ ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида.
Бунда:
Ссуда олиш учун ариза иловадаги намуна асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига топширилади.
Аризаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 15 декабрига қадар, уларни кўриб чиқиш 2020 йилнинг 25 декабрига қадар амалга оширилади.
Аризага илова қилиниши керак бўлган хужжатлар рўйхатини ҳавола орқали юқлаб олишингиз мумкин. Маълумотлар намунавий шакллар бўйича тақдим этилади (1-шакл ва 2-шакл).
Аризаларни кўриб чиқиш тартиби билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Қўмитанинг молия-иқтисодиёт бошқармасининг телефон рақами: 71 2452886
Шу кунга қадар ажратилган ссудалар тўғрисида маълумот.