Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаментига "Bekzod Bek Baraka" корхонаси томонидан муҳтожларга ёрдам бериш мақсадида 2000 дона тиббий ниқоб, 500 спирт ва 100 та водород пероксиди беғараз топширилди.
Тиббиёт воситалари Самарқанд шаҳридаги шифохоналар, хусусан, вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси, 1-сон шаҳар болалар шифохонаси ва Болалар хирургияси марказларига етказиб берилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси коронавирус тарқалишига қарши курашда беғараз ёрдам кўрсатаётган барча саховатпеша инсонларга самимий миннатдорчилигини билдиради.