Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Nasaf Travel” компанияси бош директори, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ўктам Хўжаёров, саховатли юртдошларимиздан биридир.
Тадбиркор бугунги синовли кунларда ёрдамга муҳтож оилаларга моддий кўмак бериб, уларни оғирини енгил қилишга ҳисса қўшмоқда.
Ҳозирги оғир даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам бериши мақсадида президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, Ў.Хўжаёров биринчилар қаторида бу савобли ишга муносиб ҳисса қўшишга қарор қилди.
Тадбиркор “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг Қарши шаҳар жамғармасига 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм маблағни беғараз ёрдам сифатида ўтказиб берди.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев – “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман”, — дея таъкидлаган эди.