Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги “Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 433-сон қарори билан Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.
1) Низомга кўра инвесторлар ва ташкилотлар учун меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлашга сарфлаган харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги ҳажмларда маблағ ажратилиши белгиланган:
3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;
4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 65 миллион сўм.
Субсидия 2019 йил 5 январидан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топширилган меҳмонхоналар учун ажаратилади.
Субсидия олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза ва қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
Бунда инвестор томонидан мувофиқлик сертификатини олинишида ушбу жараёнга хизматлар соҳасидаги хорижий “Катта тўртлик” компанияларини жалб этиш сертификатлаштиришнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
2) Низом билан шунингдек Давлат бюджети ҳисобидан ташкилотларнинг роялти учун сарфлаган маблағи қуйидаги ҳажмларда қисман молиялаштириш ҳам назарда тутилган:
3 юлдузли тоифага эга бўлган дастлабки 50 та меҳмонхона - ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АЎШ доллари;
4 юлдузли тоифага эга бўлган дастлабки 30 та меҳмонхона - ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АЎШ доллари.
Молиялаштириш дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан (“Бранд Finance” рейтнгидаги ТОП-50 га кирувчи меҳмонхона брендлари ёки Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан шакллантириладиган рўйхат асосида) фойдаланиш бўйича роялти франчайзинг шартномаси кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида амалга оширилади.
Роялти молиялаштирилишининг умумий ҳажми 10 миллион АЎШ долларига тенг.
Субсидия олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза ва қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
Субсидия олиш ва қисман молиялаштириш учун талабгорлар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:
Ariza kelib tushgandan mablag‘ ajratilgungacha vaqt 20 ish kunini (qo‘shimcha o‘rganish talab etilganda 30 ish kunini) tashkil etadi
Барча тадбиркорлик субъектларини яратилган имкониятдан фойдаланиш ва ўз меҳмонхона бизнесингизни бошлашга чақирамиз!
Тўлиқ маълумот учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилинг!
«Колл-марказ» телефон рақами:
(0-371) 200-00-88