Лавозим номи: Бош юрисконсульт
Лавозим даражаси: Бошқарув аппарати ходими
Иш вақти: Тўлиқ ставка (09:00 дан 18:00 гача)
Фаолият юритадиган жойи: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказий аппарати
Қўмитадан масъул бўлинма: Халқаро келишувларни юридик экспертиза қилиш ва инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бошқармаси
Эълон берилган сана:2020 йил 27 ноябрь
Эълон тугаган сана: 2020 йил 10 декабрь
Асосий лавозим вазифалари:
Қўмита ва тизим ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
Қўмитанинг коррупцияга қарши кураш фаолиятида иштирок этиш;
Қўмита тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, судда ва бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда Қўмита манфааатларини ифодалаш.
Лавозим кўрсаткичлари:
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизаси:
Қўмита томонидан тайёрланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Қўмитага келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларига юридик хулосалар тайёрлаш;
project.gov.uz портали билан ишлаш.
2. Коррупцияга қарши самарали курашиш:
Қўмитанинг ички чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
Қўмитанинг идоравий самарадорлик индикаторларига эришилишини таъминлашда иштирок этиш;
Қўмита тизимида коррупция ҳамда манфаатлар тўқнашувлари ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
туризм соҳаси субъектлари ўртасида Қўмитада коррупция ҳолатлари мавжуд/мавжуд эмаслиги юзасидан аноним сўровлар ўтказишда иштирок этиш.
3. Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш:
Қўмита номидан даъво аризалари тайёрлаш;
Қўмита манфаатида судларда иштирок этиш;
Қўмитанинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларда ифода этиш;
Қўмитанинг дебиторлари рўйхатини юритиш.
4. Қўмита ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш:
Қўмитада мутасадди вазирлик ва идоралар иштирокида ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш;
Туризм соҳасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини ходимлар ва туризм соҳаси субъектларига кенг етказиб бериш чораларини кўриш;
Қўмитанинг ижтимоий саҳифалари учун ҳуқуқий-таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
Малака талаблари
4.1. Ижтимоий кўникмалар (мажбурий)
4.2. Асосий талаб қилинадиган фазилатлар (мажбурий)
4.3. Техник кўникмалар
4.4. Номзод билиши лозим бўлган туризмга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2666-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3509-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3510-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПҚ-3217-сон Қарори
Бош юрисконсульт ўз фаолияти доирасида Халқаро келишувларни юридик экспертиза қилиш ва инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва Қўмита раисига ҳисобдор.
Бош юрисконсульт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон Қарорига мувофиқ, Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишга қабул қилинади.