Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўткир Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходими Феруза Юлдашева “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоаси Феруза опани ушбу мукофот билан қутлади.
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига ўрнатилган ёдгорлик ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
2021-2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми фани бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилиб, жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сонли қарорида шу ҳақида маълум қилинди.
Навоий вилоятининг мавжуд имкониятларидан самарали фойдалаиш мақсадида вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ёшлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.