Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди.
Қозоғистон Республикаси делегацияси Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида қирол Филипп VI қабулида бўлиб, у билан юзма-юз мулоқот қилди.
Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) Ижроия кенгашининг 113-сессиясида иштирок этди. Ўзбекистон томон илгари сурилаётган номзодларни тарғиб қилишга доир тақдимот ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.