Террел Жермейн Старр Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ҳозирги кунда Eвроосиё марказининг “Atlantic Council” ва Америка Қўшма Штатларининг етакчи илмий-тадқиқот институтида катта илмий ходим ҳамда “The Root” онлайн журналининг мухбиридир.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Ўткир Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ айни кунларда Сурхондарё вилоятида давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, давлат тилида иш юритиш ҳолати билан яқиндан танишмоқда.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг хорижий маслаҳатчиси Содиқ Бадак Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида бўлиб, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 18 январь куни Испаниянинг Мадрид шаҳрига хизмат сафарини амалга оширди. У ерда Азиз Абдуҳакимов Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди.
Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистоннинг туризмни болаликдан бошлашга доир ташаббусини юқори баҳолаб, ушбу ташаббусни бутун дунё мамлакатлари мактабларида алоҳида фан сифатида киритиш ва соҳага оид дарслик яратишга туртки бўлишини таъкидлади. Пололикашвили бу ҳақида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Испанияга ташрифи доирасида ўтган учрашувда маълум қилган.