Янгиликлар
Янгиликлар
Dance Music Fest 2019: Тошкентда ёшлар мусиқа фестивали ўтказилмоқда

Уч кун, севимли композициялар, ёқимли муҳит ва дўстлар давраси – Тошкентда «Dance Music Fest 2019» халқаро фестивалига старт берилди. Шу кунларда пойтахтдаги “Ашхобод” парки рақсга чорловчи мусиқаларга тўлган. Ҳар йили ўтказилувчи «Dance Music Fest» мусиқий фестивали пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун ўз эшикларини очди, фақат бу сафар – “Ашхобод” маданият ва истироҳат паркида.

  17.08.2019     988
"Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида

Президентнинг 2019 йил 26 февралда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

  16.08.2019     469
Ўзбекистонда ёшлар туризми янада ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизга ёш сайёҳларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар жалб этилувчи маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш, ёш сайёҳлар учун имтиёзлар бериш тизимини яратиш ҳамда тегишли инфратузилмани барпо этиш кабиларни ўзида акс эттирувчи ёшлар туризмини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

  15.08.2019     402
Ўзбекистон-Грузия: Тошкентда Грузиянинг туристик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди

14 август куни Hyatt Regency Tashkent’да Грузиянинг туристик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Грузиянинг MICE-корпоратив ва бизнес туризм сегментида фаолият юритувчи 9 етакчи компания вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг 80 туроператори иштирок этди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Грузия Миллий туризм маъмурияти ташаббуси билан ташкил қилинди.

  15.08.2019     359
Туризмни ривожлантириш институти: илм-фан, таълим ва бизнесни бирлаштирувчи трансформация

Бугунги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, саноатни ривожлантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва молиявий асосларини ислоҳ қилишга доир кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Шу боис айни дамда туризм соҳасининг турли йўналишлари бўйича илмий-амалий, фундаментал ишланмалар, илмий тадқиқотларга кучли эҳтиёж сезилмоқда.

  15.08.2019     325