Янгиликлар
Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси туризм соҳаси субъектларига!

Сўнгги маълумотларга кўра, илгари кузатилмаган, Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган коронавирус (2019-nСoV) бугунга келиб Австралия, Вьетнам, Корея Республикаси, Малайзия, Непал, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Франция, Япония ва қатор бошқа мамлакатларда аниқланган. Хитой ОАВларига кўра, коронавирус эпидемияси туфайли мамлакат ҳукумати маҳаллий туроператорларга ва турагентларга мамлакат бўйлаб ҳамда хорижга чипта сотишни тақиқлаган. Шу билан бирга, Россия, Малайзия, Филиппин, Грузия каби қатор давлатлар ҳам эпидемиологик вазият нормаллашувига қадар Хитойга ва Хитойдан амалга оширилувчи турларга тақиқлов белгилади.

  30.01.2020     3474
Йўлбўйи ва туристик инфратузилмалар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар учун қўшимча қулай шароит яратиш мақсадида АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларни замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ва мослаштиришга доир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

  29.01.2020     1034
Президент бошчилигида туризмни ривожлантиришга доир ўтган йиғилишда қандай масалалар муҳокама қилинди?

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни туризмни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов йиғилишдан сўнг шу ҳақида интервью берди.

  29.01.2020     1869
Meal&Drinks Choice Award: IV анъанавий ресторан мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Пойтахтдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Meal&Drinks Choice Award IV анъанавий ресторан мукофотининг тақдирлаш маросимида 2019 йил бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши ресторан, кафе ва барлари номи эълон қилинди.

  28.01.2020     915
Зиёрат, тиббиёт ва гастрономик туризм турлари янада ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўтган йилги парламентга қилган мурожаатида бошқа соҳалар билан бир қаторда туризм соҳасидаги устувор вазифаларни ҳам белгилаб берган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган топшириқлар ижроси доирасида йил давомида кўплаб ишлар амалга оширилди.

  28.01.2020     310