Тошкент давлат иқтисодиёт университетида педгог ва талабалар иштирокида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов ҳамда соҳа мутахассислари сўзга чиқишди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасаддилари сўнгги 3 йил давомида Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумати даражасида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар, инфратузилмани ривожлантириш, саёҳат учун яратилаётган шароитларга оид маълумотлар билан бўлишишди.
Ўзбекистон Республикасида туризм тармоғи жадал ривожланаётган бир вақтда меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, ресторанлар, туристик-экскурсия, овқатланиш, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларда хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.
29 ноябрда Абу-Даби (БАА)нинг Ал-Васпа ҳудудида Шайх Заид маданий-тарихий мероси фестивали ўз ишини бошлади. Фестиваль майдони ҳар бир амирликдан махсус тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар макетлари экспозициясини ўзида жамлаган. Экспозиция амирликнинг қадимдан то бугунгача ривожланиш даврларидан дарак беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлда қабул қилинган 565-сонли Қарорига кўра, Бухоро шаҳрида “Bukhara City” номли замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар мажмуаси яратилиши белгиланган.
Ўзбекистон 4-6 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтган “World Travel Market-2019” 40-Бутунжаҳон туристик ярмаркасида иштирок этди.