Хоразмлик қўғирчоқ устаси Мансур Курязов бошчилигидаги «Жайҳун» Хоразм халқ қўғирчоқ театри гуруҳи томонидан хорижлик ватандошимиз кўмагида Лондон ва Нью-Йорк каби дунёнинг машҳур шаҳарларидаги болажонлар учун видеоконференция режимида ушбу томоша саҳналаштирилди.
20-21 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Chimgan Ski Battle -2021» тоғ фестивали бўлиб ўтади. Байрам тадбирлари Чимёндаги “12 калит” тоғ-чанғи спортини севувчилар клуби ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби базасида ўтказилади.
Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хива шаҳрида қурилаётган меҳмонхоналарда кетаётган иш жараёни билан яқиндан танишди.
18 февраль куни Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Япониянинг NHK телеканалининг машҳур "Дунёда ажойиботлар кўп" теледастурида намойиш этилади. Ушбу дастурнинг мавзуси "Муҳташам Ипак Йўли: Ўзбекистонга эътибор".