Янгиликлар
Янгиликлар
Хонободни туризм марказига айлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида ички туризмни ривожлантириш, хусусан Хонобод шаҳрини туризм марказига айлантириш бўйича кўрсатма берган эди. Давлат раҳбарининг топшириғидан келиб чиқиб, Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантиришга доир тегишли ишлар олиб борилди.

  26.05.2020     494
Пандемия даврида виза муддати тугаган хорижий фуқароларни жойлаштириш воситасига қабул қилганлик учун жавобгарлик борми?

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, мамлакатнинг барча ҳудудлари коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолати таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилган.

  25.05.2020     566
Пандемия сабабли туристлар билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажара олмаслик ҳолатларида туристик фирмаларга нисбатан жарима қўллаш тўғрими?

Пандемия сабабли туризм фаолияти субъектлари томонидан тузилган шартномаларга мувофиқ, тур (саёҳат) ташкил этиш имконияти бўлмаган вазиятда шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини кечиктириш, шартномани бекор қилиш, жарима қўллаш масалалари турфирма ва турист (буюртмачи) ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ҳал этилади.

  22.05.2020     491
Янги гастрономик лойиҳа: Ноёб миллий таомларимизни биз билан бирга тайёрланг!

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 22 майдан эътиборан ҳафта давомида машҳур ошпаз ҳамда ресторатор Баҳриддин Чустий иштирокида ноёб ва мазали таомларни тайёрлашга оид қизиқарли маҳорат дарсларини намойиш этмоқда. Мазали ва дид билан тайёрланган таомларни Online-tourism.uz ва Uzbekistan.travel сайтларида кўришингиз мумкин.

  22.05.2020     596
Андижон вилоятининг саёҳатбоп 7 маскани (фотожамланма)

Андижон вилоятида ўзбек халқи тарихини ўзида мужассам этган музей, тарихий обида ва ёдгорликлар, шунингдек баҳаво ва хушманзара дам олиш масканлари ҳамда муқаддас зиёратгоҳлардан иборат 400дан зиёд сайёҳлик объекти мавжуд. Қуйида Андижон вилоятининг диққатга сазовор 7 маскани ҳақида сўз юритамиз.

  21.05.2020     803