Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлар ҳамда туризм соҳаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда қатор таниқли инфлюенсерлари айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатда бўлиб турибди.
«Боғи Бобур» — Андижон шаҳрининг жануби-шарқида — Буюк Ипак йўли ёқаси (Боғишамол) даги адирда жойлашган. Боғ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан 1993 йилда фойдаланишга топширилган. 357 гектар майдонни эгаллаган боғ Кобул шаҳридаги Боғи Бобурга қиёсан қурилган.
Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда қатор таниқли инфлюенсерлари Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга келишди. Меҳмонлар 5 кун давомида мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳияти билан яқиндан танишади.
Самарқанддаги Имом Бухорий мақбараси қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилиниб, 8 минг ўринли муҳташам масжид қурилади.