Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси ва Хоразм вилояти туризм департаменти масъуллари воқеа жойига чиққан ҳолда меҳмонхона фаолиятига доир ўрганиш ишларини олиб боришди.
«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» томонидан «Сирли меҳмон» механизмини амалга ошириш йўлга қўйилди. Ушбу механизм туризм инфратузилмаси объектларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Наврўз байрами арафасида Теҳрон-Бухоро ва Теҳрон-Урганч шаҳарлари ўртасида чартер рейсларни ташкил қилишга доир масалалар муҳокама қилинди.
Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди:
Қуйидаги байрамларини нишонлаш даврида ишланмайдиган кунлар қўшимча ва кўчириш ҳисобига 3 кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади