"Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика маркази" Давлат унитар корхонаси
Non scholae, sed vitae discimus.
Мактаб учун эмас, ҳаёт учун таълим оламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2016 йил 2 декабрдаги, ПЎ-2666-сонли қарори билан ташкил этилган.
Ташкилот вазифаси: туризм соҳаси бўйича малакали ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакаларини ошириш, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича илмий ишларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
"ЦКТвМОРМ" ДУК мақсад ва вазифалари
Ўзбекистон Республикасида туризм саноатини ва туризм чора тадбирларини ўтказишга ва соҳани ривожлантиришга кўмаклашиш;
Туризм соҳаси учун малакали ходимларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш;
Юртимизга ташриф буюрган сайёҳларни республикамизнинг тарихий ёдгорликлари, маданияти, жамоатчилик ва сиёсий ҳаёти тўғрисида ишончли маълумотлар билан таъминлаш.
"ЦКТвМОРМ" ДУКнинг асосий вазифалари
Курсовая подготовка специалистов по следующим направлениям:
Туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ходимлар, гид-экскурсоводлар, туризм корхоналари раҳбарлари учун ҳар йил семинар-тренинглар ўтказиш;
Белгиланган тартибда ўз туристик фирмаларини очмоқчи бўлган корхоналарга соҳавий консултация бериш;
Туризм бўйича фаолият кўрсатаётган ташкилотларни замонавий ўқув услублари ва дарсликлари билан ўқтишни таъминловчи материалларни ишлаб чиқиш;
Миллий анъаналар ва урф одатлар, янги туристик объектлар бўйича тавсияномалар ва ишланмалар ташкиллаштириш;
Гид-экскурсоводларнинг “Портфели” учун брошюралар, буклетлар, зарурий методик адабиётлар, экскурсион матнлар шлаб чиқиш
Йирик туристик компаниялар, меҳмонхоналар, ресторанлар, хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан бирга амалий семинарлар ташкил қилиш;
Республика тарихий-маданий салоҳиятидан максимал фойдаланган ҳолда машрутлар ва экскурсияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Республика экскурсоводлари ва гид-таржимонлари банкини шакллантириш ва уни мунтазам янгилаб туриш;
Сайёҳларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича дастурлар ва ишланмаларни яратиш ва амалга татбиқ этиш;
Халқаро туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан фикр алмашиш ва маълумот олиш.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш
"ЦКТвМОРМ" ДУК қўйидагилар бўйича мутахассисларни тайёрлайди:
Гид (экскурсовод);
Туроператор;
Меҳмонхона администратори.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш қўйидаги тоифаларда амалга оширилади:
Туризм соҳасида, меҳмонхона, ресторанда фаолият кўрсатувчи раҳбарлар;
гидлар (экскурсовлар);
Туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи бош ҳисобчилар, иқтисодчилар;
Автотранспорт муассасалари раҳбарлари ва ходимлари;
Темир йўл транспорти бўйича фаолият юритувчи ишчи ходимлари.
Таълим шакли:
Лексия;
Семинарлар;
Тренинглар;
Объектларда амалий машғулотларни олиб бориш.
10 йил мобайнида Марказ қўйидагиларни тайёрлади:
1.900 гид хизматини кўрсатувчилар;
800 дан ортиқ туроператорлар, меҳмонхона хўжалиги ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси ички туризмини ташкиллаштириш бўйича 2 та илмий-амалий конференсия;
Туроператорлик ва меҳмонхона фаолияти бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқарилди;
Буюк Ипак йўли шаҳарларининг қадимий ёдгорликлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди;
Гид-таржимонлар ва туроператорлар курсларида таълим олаётганларни ўқув материаллари, электрон қўлланмалар билан таъминлаш
Ўқув режалари ва дастурлари
Профессионал билимларга, замонавий стандартлари билим ва кўникмаларига эга бўлган меҳнат бозори талабларига мувофиқ келувчи мутахассисларни комплекс тайёрлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари.
Дастурларда тингловчилар учун назарий билимлар билан бирга амалий машғулотлар ҳам олиб борилади.
Марказ таълимининг йиллик кўлами 6 ўқув соатида 36 соатгача олиб борилади. Таълим –семинарлар, лексиялар, тренинглар кўринишида бўлади.
Интерфаол услублардан кенг кенг фойдаланиб: вазиятни моделлаш, ўйинлари, муҳокамалар услуби тарғиб этилади
Педагогик таркиб
Марказда малакали ўқтивчилар фаолият кўрсатиб, уларда кўпчилиги Ўзбекистон Республикаси Илмий Академиясининг аъзолари бўлиб, илмий даража ва салоҳиятга эга ҳисобланадилар.
Марказда таълим бериш учун бошқа вазирлик ва идоралардан туризм соҳасида юксак тажрибага эга бўлган мутахассис ва ходимлар ҳам жалб қилинади.
Таъминот
"ЦКТвМОРМ" ДУКнинг барча ўқув аудиториялари ва хоналари, эшитиш кабинетлари техник асбоб-ускуналар билан таъминланган. Марказ ёнида ташкил қилинган Ахборот марказида туризм соҳасига оид адабиётлар, ўқув қўлланмалар мавжуд.
Раҳбарият
Директор - Голишева Елена Вячеславовна
Марказ ҳамкорлари:
ИИЗ ДВВ Интернатионал, «Ўзбекистон хаво юллари»МАК, «Узжелдорпасс» ОАО.
Манзил: 100077, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Буюк Ипак Юли кўчаси, 115-а, ( «Саёхат» меҳмонхонаси ёнида)
Алоқа маълумотлари:
тел.: 268-73-67, 267-73-71
факс: 268-00-25
Website: www.study-uzbektourism.uz
Е-mail: info@study-uzbektourism.uz