Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йилнинг 2-декабридаги ПП-2666 “Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги фармонига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюриғига “Туристларга хизмат кўрсатиш ва диспетчерлик марказий бошқармаси”, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Туристларга хизмат кўрсатиш ва диспетчерлик маркази” ДУК га ўзгартирилди.
“Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюригъига “Туристларга хизмат коърсатиш ва диспетчерлик марказий бошқармаси”ни ташкил этиш 29.11.1993 йили “Оъзбекистон Республикаси ташкилотлари” ҳақидаги фармони ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюригъига биноан Тошкент шаҳар Мирзо Улугъбек тумани ҳокими томонидан 1994- йилнинг 7-январидан бошлаб № 14 – ПХ оъз фаолиятини юрутишни бошлаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги туризмни қоллаб қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган Идоралараро Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2009-йил ноябр ойидаги протокол қарорига мувофиқ ҳорижий сайёҳларни кутиб олиш ва кузатиш ҳамда уларга юқори даражали хизматларни кўрсатиш мақсадида18.08.2009 йилдан бошлаб “Тошкент” Халқаро аэропорти залида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюриғига асосан очилди.
“Туристларга хизмат коърсатиш ва диспетчерлик маркази” ДУК нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва темирйўл вокзалларида ҳорижий меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолияти билан боғлиқ делегация аъзоларини ҳамда юқори даражали давлат органлари делегациялари аъзолари ва меҳмонларини кутиб олиш ва кузатиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳамда чет эл фуқоролари учун турли ҳилдаги хизматларни ташкил этиш ва кўрсатиш;
Ҳорижий ҳамкорлар, сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналар билан оъзаро манфаатли боғлаган келишувлар олиб бориш;
Ҳорижий сайёҳлар учун керакли бўлган божхона ва паспорт текширув жараёнларини енгиллаштиришда ёрдам бериш ҳамда аэропорт ва темирйўл вокзаллари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;
Якка ва гуруҳ кўринишдаги сайёҳларни кутиб олиш ва кузатиш ишларини назорат ва анализ қилишни амалга ошириш ва уларнинг ҳаракатланиши ҳақида ҳисобот тайёрлаш;
Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар учун аэропорт ва темирйўл вокзалларида ахборот марказларини ташкил этиш;
Ҳорижий сайёҳлар “Тошкент” Халқаро аэропортига етиб келганида уларга аэропорт ҳудудидаги ХВВИВГ боълинмасида виза олиш ва чиқиш визасини чўздиришда уларга кўмаклашиш;
Меҳмонхона, авиа ва темирйўл билетларини банд қилиш;
Реклама маҳсулотлари, ахборот материаллари ва эсдалик совғаларини амалга ошириш.
Кўрсатиладиган хизматлар:
Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ҳорижий сайёҳларни кутиб олиш ва кузатиш;
“Тошкент” ХА да Оъзбекистон Республикаси фуқороларини кузатиш;
“Тошкент” ХА CIP залида хизмат коърсатиш.
Комплекс хизматлар – Тошкент шаҳар аэропортларида кутиб олиш ва меҳмонхоналарга олиб бориш.
Комплэкс хизматлар – Тошкент шаҳар аэропортларида кузатиш ва меҳмонхонадан аэропортга олиб бориш (pick up):
Меҳмонхоналарда хоналарни банд қилиш;
Виза кўмаги;
Тур ва экскурсиялар ташкил қилиш;
Трансферларни ташкил қилиш;
“Тошкент” ХА дан келиб кетувчи ҳорижий сайёҳларга тегишли тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш;
Тошкент шаҳридаги аэрпортларга такси етказиб бериш ва буюртма бериш:
Раҳбарият
“Туристларга хизмат коърсатиш ва диспетчерлик маркази” ДУК директори-
Равшанбеков Жавлонбек Равшанбекович
Манзил: Ўзбекистон, 100077 Тошкент шаҳри, Ипак Йўли кўчаси, 115
Тел: 998 71 268-17-91; 998 94 638-00-03
Факс: 998 71 268-17-91
E-mail: tourist_assistance@uzbektourism.uz