Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси
Telefon: +99871 245-29-12
Емаил: info@uzbektourism.uz
Фуқароларни қабул қилиш: пайшанба соат 15: 00 дан 17: 00 га қадар
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Телефон: +99871 245-28-43
Емаил: info@uzbektourism.uz
Фуқароларни қабул қилиш: сешанба соат 15: 00 дан 17: 00 га қадар
Аккулов Абдулазиз Ўролбойевич, 1985 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2005 йил бакалавр, 2007 йил магистратура босқичини “Халқаро туризм менежменти” йўналиши бўйича тамомлаган.
2005-2006 йй - “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти мутахассиси
2006-2011 йй - Ўзбектуризм” Миллий компанияси “Тур сервис стандарт” Давлат унитар корхонаси мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, корхона директори
2011-2017 йй. - “Ўзбектуризм” Миллий компанияси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи в. б. , бошқарма бошлиғи
01.2017-05. 2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи
05.2018-11. 2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари
2018-2020 йй.- Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в. в. б.
2020 йил 1 февралдан - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Раиснинг биринчи ўринбосари Қўмитанинг қуйидаги таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг фаолиятини назорат қилади:
Туризмнинг алоҳида турларини: Зиёрат, маданий ва ички, эко, агро, спорт, тиббиёт, учинчи ёш туризми, ёшлар, MICE, гастрономик, кино ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантириш бошқармаси;
Маркетинг бўйича бошқарма: Ўрта Шарқ, Жанубий Осиё, Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё ва бошқа мамлакатлар билан ишлаш шўъбалари;
“Миллий PR-маркази” ДУК
“Сайёхларга хизмат кўрсатиш” ДУК
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари
Телефон: +99871 245-28-90
Емаил: info@uzbektourism.uz
Фуқароларни қабул қилиш: Чоршанба соат 15: 00 дан 17: 00 гача
Давруков Фахриддин Умарович, 1974 йил 16 февралда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий 1997 йил Тошкент молия институтини “халқаро валюта-кредит муносабатлари” факултетини, 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини “халқаро муносабатлар магистри” тамомлаган.
2018 йил 22 майдан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда
Раиснинг ўринбосари Қўмитанинг қуйидаги таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг фаолиятини назорат қилади:
Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси: инфратузилма объектларининг санитар-гигиена холатини яхшилаш шўъбаси;
Тадбиркорлар билан ишлаш бошқармаси: Рухсат бериш тартиби ва тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш, Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш бўлими;
“Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК;
“Ўзбекистоннинг конгресс ва кўргазмалар маркази” ДУК.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари
Телефон: +99871 245-28-49
Емаил: u.azamov@uzbektourism.uz
Фуқароларни қабул қилиш: сешанба соат 17: 00 дан 19: 00 гача
Азамов Улуғбек Ахмадович, 1981-йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2002-йил Буюк Британиянинг Саррей Университетининг «Халқаро туризм ва мехмонхона менеджменти» йўналишини тамомлаган.
2019-йил 30-сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1998-2000 йй. - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси
2000-2002 йй. - Саррей университети талабаси (Буюк Британия)
2002-2004 йй. - “Ўзбектуризм” миллий компанияси етакчи мутахассиси
2004-2005 йй. - Самарқанд шаҳридаги “Буюк Ипак Йўли” Бутунжаҳон туристик ташкилот офиси директори
2005-2006 йй. - “Ўзбектуризм” миллий компанияси бош мутахассиси
2006-2008 йй. - Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнига ёрдам” лойиҳаси координатори ёрдамчиси.
2008-2017 йй. – Ўрта Осиё, Жанубий-Шарқий Осиё, Африка давлатларида халқаро инвестицион компанияларда фаолият олиб борган
2017-2019 йй. - Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси
2019-йил 30 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари
Раиснинг ўринбосари Қўмитанинг қуйидаги таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг фаолиятини назорат қилади:
Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм зоналарини ривожлантириш бошқармаси: Инвестиция лойиҳаларни режалаштиришга кўмаклашиш, инвестиция салоҳиятини тарғиб қилиш ва инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш, Туризм инфратузилмаси объектлари ривожланишни мониторинг қилиш бўлимлари;
Жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар билан ишлаш бошқармаси
ХМИ (Халқаро молия институтлари) грант маблағларини жалб қилиш бўлими