
Бугунги кунда мамлакатимиз ва фуқароларимиз оғир синовли кунларни бошидан кечирмоқда, бундай вақтда барчанинг саъй-ҳаракати ҳар қандай хавфни максимал даражада оғриқсиз енгиб ўтишда ёрдам бериши мумкин. Фақатгина ҳаммамиз жипслашиб ва тўғри ўйланган хатти-ҳаракатлар орқали COVID-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ барча хавф ва муаммоларни енгиб ўтишимиз мумкин.
Мамлакат имижини шакллантиришда фаолияти муҳим бўлган туроператор ва отельерларнинг аксарияти хорижий сайёҳларга юзага келган тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам бериб, коронавирус билан боғлиқ муаммоларни оператив ҳал қилишга ҳаракат қилишмоқда.
“Карантин даврида қийинчиликка дуч келган кишиларга кўмак берилади. Шу боис Ўзбекистон туристик бизнес вакилларининг мувофиқлаштирилган имкониятларидан фойдаланиб, вазиятни яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшишга, шунингдек тақдир тақозоси билан карантин кунларида мамлакатимизда бўлган чет эллик сайёҳларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз”, - деди ХСТУ раиси Гулчеҳра Исроилова.
Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) томонидан “Чин қалбдан” хайрия акцияси ўтказилиб, унинг вазифаси хорижий туристларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Акция доирасида ХСТУ аъзолари саъй-ҳаракатлари билан маълум миқдордаги маблағни йиғишга муваффақ бўлинди.
Энди дадил ҳаракат қилиш вақти келди! Агар мамлакатимиздаги хорижий сайёҳлар қандайдир (ташкилий, консультацион, психологик, соғлиқ ёки жойлашув билан боғлиқ муаммолар) қийинчиликларга дуч келаётган бўлишса, ХСТУ қайноқ линия рақамларига қўнғироқ қилиш ё Telegram орқали мурожаат қилишларини сўраймиз: (+97) 727 20 04.
ХСТУ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга, туроператор ва отельерлар ҳамкорлигида “Чин қалбдан” хайрия акцияси доирасида йиғилган маблағлар ҳисобидан чет эллик сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган муаммоларини оператив ҳал қилади.
“Чин қалбдан” хайрия акциясининг ҳамкори Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар ва меҳмонларга тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 25 йилдан ортиқ тажрибага эга Тошкент Халқаро Клиникаси (ТХК). Клиника тиббий ёрдам зарур бўлган ҳолатларда 24/7 режимида қўллаб-қувватлашга тайёр.
Тошкент Халқаро Клиникасига қуйидаги телефон рақами орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин:
(+99871) 291 01 42 ёки (+99871) 291 07 26
Барчамиз бирга ҳар қандай хавф хатарга қарши туриб, сайёрамиз тарихидаги мураккаб даврдан муносиб ўтишимиз мумкин!
ХСТУ Telegram каналига қўшилинг: https://t.me/aptauzbekistan