Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган, виза муддати тугаган хорижий сайёҳлар виза муддатини узайтириш учун қаерга мурожаат қилиши керак?
20.05.2020
Савол: Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган, виза муддатлари тугаган хорижий сайёҳлар виза муддатини узайтириш учун қаерга мурожаат қилишлари керак?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 18 апрелдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари 2020 йилнинг 1 июнига қадар автоматик тарзда узайтирилган.
Шунингдек, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тариқасида мамлакатдан чиқиб кетишига 2020 йилнинг 1 июнига қадар рухсат берилган.
Ушбу масала бўйича қўшимча саволлар туғилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби (+998712332828, +998 971365151, call center – 1164, telegram: +998971365151)га ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишонч телефони (+998712000088)га мурожаат қилишингиз мумкин.