
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Бухоро шаҳрида жойлашган “Sahid Zarafshon” меҳмонхонасида “Quality service” сертификати тақдимоти «Энг яхши автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси, автомобилларга газ қуйиш станцияси ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари»нинг тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мазкур тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мухайё Хайитова бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Шунингдек, республика масъуллари тадбир давомида АГТКС, АГҚС, АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш, мавжудлигини ўрганиш ҳамда мониторинг қилишни ташкил этиш бўйича сўз юритди. Қўмита ҳамда қатор масъул вазирликлар билан биргаликда амалга оширилган кўламли ишлар сабабли ҳудудлардаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида санитар-гигиеник ҳолат анча яхшилангани таъкидланди.
Жумладан, жорий йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлари натижасида Навоий вилоятида аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини намунавий тарзда йўлга қўйган энг яхши автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида Бухоро шахри, Алпомиш кўчасида жойлашган “GRAND GAZ SERVICE” масъулияти чекланган жамияти АЁҚШ (автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси), Қоровулбозор тумани А-380 автомагистрал йўл ёқасида жойлашган “Buxoro-2500” масъулияти чекланган жамиятига қарашли АГҚШ (автомобилларга газ қуйиш шохобчаси) ҳамда Ромитан тумани “Марзия” МФЙ А-380 автомагистрал йўл ёқасида жойлашган“ROMITAN SARBON YO’L QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига қарашли АГТКШ (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси)лари энг яхшилари дея танлаб олинди.
Шу ўринда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг сертификатлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Тадбир доирасида Бухоро вилоятида мавжуд АГТКС, АГҚС, АЁҚСлардаги ҳолати намунали деб топилиб, келгусида мазкур ишларни янада жадаллаштириш юзасидан ишчи гуруҳ томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Юртимизга кўплаб сайёҳлар қизиқишининг ортиши сабабли ҳудудлардаги туристлар ташриф буюрадиган объектлар ва автомагистрал йўлларда умумий фойдаланувдаги санитария-гигиена шохобчаларини қуриш масаласига юқори эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, мазкур объектлар ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берган ҳолда тоза-озода, шинам ва қолаверса, имконияти чекланган инсонлар учун ҳам қулай бўлиши назарда тутилган.