Самарқандда туризм ойлиги доирасида хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинди
15.12.2020
Самарқанд вилоятида меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил 15 декабрдан – 15 январга қадар “Туризм ойлиги" эълон қилинди.
Мазкур ойлик доирасида вилоятда жойлашган жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш шохобчалари каби сайёҳлик обектларида ҳамда туристик транспорт воситаларида саёҳатчилар учун ихтиёрий чегирмалар ва акциялар тақдим этилади.
Шунингдек, моддий-маданий мерос обектлари, музейлар ва театрларга ҳамда қўшимча хизмат кўрсатувчи обектларга ташриф буюриш учун 50 фоизгача махсус чегирмалар берилиши назарда тутилган.