Давлат тилига бўлган эътибор Сурхандарё туризм объектларида акс этмоқда
20.01.2021
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўткир Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ айни кунларда Сурхондарё вилоятида. Ўрганиш мобайнида ишчи гуруҳ ҳудуддаги туризм объектлари, кўнгилочар масканлар ҳамда Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасида давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, давлат тилида иш юритиш ҳолати билан яқиндан танишмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туризм объектлари ва кўнгилочар масканларга ном берилиши ҳамда ташқи реклама тўғрисидаги қонунчиликка мослиги ўрганилмоқда. Сурхондарё вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошгармасида ходимларнинг давлат тилида иш юритиш кўникмалари, шунингдек, Ҳаким ат-Термизий мажмуаси ва Термиз Археология музейидаги ёзувларнинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги кўздан кечирилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Масъуллар томонидан ўрганиш натижалари ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифлар тайёрланиб, зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди. Мазкур ҳудуддаги туризм объектлари ва кўнгилочар масканларга ном берилиши ҳамда пештахта ёзувларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ишлари давом этмоқда.