“Pegasus Airlines” раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди
26.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Туркияга ташриф буюриб, у ерда жаҳонга машҳур “Pegasus Airlines” авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашди.
Бош вазир ўринбосари дунёдаги энг йирик лоукостер авикомпанияларидан бири ҳисобланган “Pegasus Airlines” раҳбарияти билан музокаралар давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизга хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва имтиёзлар бўйича батафсил маълумот берди. “Очиқ осмон режими” йўлга қўйилган маҳаллий аэропортлар, авиаёқилғи ва қўниш хизматлари (ground handling) нархларининг арзонлаштирилгани, олиб келинган хорижий сайёҳлар учун компенсация (cash back) тизимининг йўлга қўйилгани шулар жумласидандир.
Шундан сўнг “Pegasus Airlines” авиакомпанияси мутахассислари томонидан дунё бўйлаб зиёрат туризми бозорларини боғловчи парвозлар харитаси ҳамда Ўзбекистон шаҳарлари билан ушбу оқимни боғлашга доир лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

“Pegasus Airlines” авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон томонидан берилаётган имтиёзлар асосида янги тижорий таклиф ишлаб чиқиши ҳамда Ўзбекистонга тақдим этишини билдирди.
Музокаралардан кейин Ўзбекистон делегацияси Истанбул шаҳридаги “Сабиҳа Гекчен” аэропорти бошқарув тизими ва логистикаси имкониятлари билан таништирилди.