
3 февраль куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да «Швейцарияда амалиётга йўналтирилган магистратура дастури: туризм ва меҳмондўстлик соҳасида» мавзусида вебинар бўлиб ўтади. Онлайн тадбир “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Швейцариянинг “Swiss Education Group” ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатда олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида ўтказилаётган «Швейцарияда амалиётга йўналтирилган магистратура дастури: туризм ва меҳмондўстлик соҳасида» вебинарда олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни, талабаларнинг қамрови каби масалалар кенг муҳокама этилади.
Вебинарга олий таълим муассасалари (ОТМ) қабул жараёнларига масъул проректорлар, факультет деканлари ва бошқа ОТМ масъул ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабалар ва ўқишга кириш истагида бўлган ёшлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашиши мумкин.
Онлайн тадбирда қатнашиш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси расмий сайтида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари сўралади: https://webinar1.eyuf.uz
Видеоконференцияга Zoom платформаси орқали ўтказилади:
Ўтказилиш вақти: 2021 йил 3 февраль, соат 15:00
Zoom конференциясига уланиш: https://us02web.zoom.us/j/89704204633?pwd=Q2R0NjNMQXpmSWxwOUZoRmY4ZzZwZz09
Конференция идентификатори: 897 0420 4633
Кириш коди: 767683
Маълумот учун: “Swiss Education Group” - бу Швейцариянинг беш меҳмондўстлик мактабини бирлаштирувчи тижорат компанияси.