
Ҳукуматнинг “Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил қилиш жадвали тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, заргарлик марказлари асосан ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида, шунингдек, тегишли ҳудудларнинг туристик йўналишларида жойлаштирилади.
Шунингдек, заргарлик марказларини ташкил этиш учун ташаббускорларга фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар “ноль” харид қийматида сотилади.
Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига асосли таклифлар бўйича мазкур жадвалга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, заргарлик марказларини ташкил этилишида ҳамда республикада ўтказиладиган халқ амалий санъати фестивалларида қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштиришда консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмайди, кўп марталик визаларни расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.
Ҳукумат қарорининг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.