Санитария-гигиена шохобчалари ривожланган туризм инфратузилмасини ажралмас қисми ҳисобланади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси кўрсатишича, бугунги кунда туристлар ташриф буюрадиган жамоат жойлари ва объектларда санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этишга катта эҳтиёж мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон қарори шунингдек, Ҳукуматнинг ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантиришга оид топшириқларида туристлар гавжум бўладиган жойларда санитария-гигиена шохобчаларини қуриб (қайта қуриб), уларни замонавий санитария талабларига жавоб берадиган ҳолда фойдаланишга топширилишини таъминлаш вазифаси белгиланган.
Ушбу вазифани давлат-хусусий шерикчилиги асосида тезкор амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлари учун қуйидаги афзалликлар ва шароитлар жорий этилган:
1)хўжалик юритувчи субъектларининг санитария-гигиена шохобчаларини қуриш, қайта тиклаш ва капитал таъмирлашга сарфлаган 100 млн. сўмгача бўлган харажати унинг солиқ солинадиган базасидан айириб ташланади. Бунда, солиқ солинадиган базанинг 100 миллион сўмгача камайиши, бир марталик ёки қисмларга бўлинган ҳолда, 2020 йил 1 январ муддатигача амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 13 августда 3053-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низом”);
Масалан: 2018 йилнинг сентябр-октябр ойларида хўжалик юритувчи субъекти - умумий овқатланиш нуқтаси ўз ҳудудида барча мижоз ва йўловчилар фойдаланишлари учун санитар-гигиена шохобчасини жами 60 млн. сўмга қуриб фойдаланишга топширди. Мазкур субъект томонидан 2018 йилнинг 3-чорагида жами солиққа тортиладиган даромади 80 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, солиқни фақатгина 20 млн. сўмдан тўлайди.
2)туризм инфратузилмаси объектларидаги (тарихий ва меъморий ёдгорликлар, музейлар, театрлар, маданият уйлари, умумий овқатланиш пунктлари, хизмат кўрсатиш объектлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, автомобиллар учун вақтинча тўхташ жойлари, йўлбўйи инфратузилмасининг сервис хизматлар кўрсатиладиган ҳудудлари, бозорлар, расталар, дўконлар ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларни) санитария-гигиена шохобчаларини сақлаш учун харажатлар, яъни фаррошлар иш ҳақи, гигиена, тозалаш ва ювиш воситаларини сотиб олиш, коммунал харажатларни тўлаш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қилинган 12 млн. сўмгача бўлган миқдордаги харажатлар уларнинг солиқ солинадиган базасидан айириб ташланади (юқорида келтирилган Низом);
Масалан: Хўжалик юритувчи субъекти - умумий овқатланиш нуқтаси ўз ҳудудида барча мижоз ва йўловчилар фойдаланишлари учун ташкил қилган санитар-гигиена шохобчасини сақлаш учун 2018 йилнинг сентябр ойида 1 млн. сўм харажат қилди. Мазкур субъект томонидан 2018 йилнинг сентябр ойида жами солиққа тортиладиган даромади 10 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, солиқни фақатгина 9 млн. сўмдан тўлайди.
3)замонавий санитария-гигиена шохобчаларини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари ва потенсиал инвесторларга Ўорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хулосаси асосида шаҳарлар ва туманларнинг тегишли қисмларида реклама ва ихчам савдо нуқталари учун жойлар тақдим этилади.
Масалан: Агарда тадбиркорлик субъектлари ва потенсиал инвесторлар жамоат жойларида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этишса, уларга маълум бир ҳудуддан тижорат мақсадида ўз реклама материалларини жойлаштириш бўйича ҳамда ихчам савдо нуқталарини ташкил этиш бўйича қулай жойлар тақдим қилинади.
Ҳозирги вақтда республиканинг бир қатор ҳудудларида қуйидаги намунавий типдаги санитар-гигиена шохобчаларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Халқаро М39 автомагистрал йўл бўйи инфратузилма объектларида барпо этилган санитария-гигиена шохобчаси: 4 хонали - таҳоратхона, аёл ва эркаклар ҳамда имконияти чекланган шахслар учун махсус ҳожатхона
(Тахминий қиймати-60 млн. сўм).
(Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Тахтақорача довони)
Халқаро М39 автомагистрал йўъ бўъи инфратузилма объектлари комплексида (кемпинг) барпо этилган санитария-гигиена шохобчаси: 6 хонали - таҳоратхона, аёл ва эркаклар ҳамда имконияти чекланган шахслар учун махсус ҳожатхона, ювиниш хонаси
(Тахминий қиймати - 80-100 млн. сўмгача).
(Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани)
Халқаро М39 автомагистрал йўл бўйи инфратузилма объектлари комплексида (кемпинг) барпо этилган санитария-гигиена шохобчаси: 4 хонали - таҳоратхона ва ювиниш хонаси, аёл ва эркаклар ҳамда имконияти чекланган шахслар учун махсус ҳожатхона
(Тахминий қиймати - 80-100 млн. сўмгача).
(Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани)
Йўл бўйи инфратузилма объектлари, спорт комплекслари ва кичик савдо мажмуалари ёнида барпо этилган санитария-гигиена шохобчаси: 2 хонали
(Тахминий қиймати - 27 млн. сўм).
(Тошкент вилояти, Пскент тумани, Новкент МФЙ ҳудудида 4п-20 автойўлининг 18-19 км йўл бўйида)
Эслатма:
а) хўжалик юритувчи субъект 1- ва 2-бандларда белгиланган солиқ имтиёзларига эга бўлиш учун қурилаётган санитария-гигиеник шохобчаларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келиши (0151-04-сонли СанЎМ “Жамоат ҳожатхоналари қурилиши ва жиҳозланишининг санитар қоида ва меъёрлари” (2004 й.) ва бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг хулосаси олиниши лозим.
б) солиқ имтиёзи тақдим этилиши ҳисобига бўшаб қолаётган маблағлар, ушбу маблағлар мақсадли йўналтирилиши белгилаб берилмаганлиги сабабли, бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисоб счетларида кўрсатилмайди ҳамда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-шакл) акс эттирилмайди. Вақтинчалик тақдим этилаётган солиқ имтиёзини алоҳида ҳисобини юритиш учун балансдан ташқари “Вақтинчалик солиқ имтиёзи” счети очилади, ҳамда ҳисобот даврида тақдим этилган имтиёз суммалари учун счетнинг дебетига олиб борилади (Юридик шахсларга, солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Батафсил маълумот учун:
(998) 71 200-00-88
(998) 71 233-49-36
(998) 90 353-01-04