19.10.2020
IT Park, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биргаликда туризм соҳасида стартаплар танловини эълон қилади.
Пандемия сабабли бутун жаҳон чегаралари ёпилиши оқибатида туризм соҳаси бутун дунёда катта зарар кўрди, Ўзбекистон ҳам бундан истисно бўлмади. Шу сабабдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони доирасида Ўзбекистон Республикаси туризмини қўллаб-қувватлаш, стартаплар ва туризм экотизимини ривожлантириш, шунингдек, туризм салоҳиятини очиш, мамлакат ички туризмини ривожлантириш ва туризм соҳасида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича юқори технологияли маҳсулотлар олиш мақсадида танлов ташкил этишга қарор қилинди.
Хусусан, “Tourism. The Path to Innovation” - бу мамлакат туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, соҳадаги инновацияларни ривожлантириш, мамлакатнинг туризм салоҳияти ва хизматларини кўрсатишга қаратилган стартаплар учун танлов.
Аризаларни танлаш мезонлари:
- тавсия этилган стартап лойиҳасининг долзарблиги: замонавий муаммолар ва вазифаларни ҳал қилиш учун лойиҳада ифодаланган ғоянинг аҳамияти баҳоланади;
- стартап-лойиҳа ғоясининг инновацион йўналиши ва янгилиги: лойиҳа Республикада илгари қўлланилмаган янги технологиялар, маҳсулотлар ва (ёки) ишлаб чиқаришни ташкил этиш тамойилларидан фойдаланишни назарда тутиши, янги хизматларни яратиш, шунингдек, янги хизматларни жорий этишни назарда тутиши керак;
- стартап лойиҳа натижаларига эришиш мумкинлигини баҳолаш: таклиф қилинган усулларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ва етарлилиги ҳамда белгиланган натижаларни олиш учун муаммоларни ҳал қилиш усуллари баҳоланади;
- бозорда маҳсулот ёки хизматга бўлган талабни баҳолаш: бозор талаби ва эълон қилинган маҳсулот ёки хизматларнинг савдо истиқболлари баҳоланади;
- стартап лойиҳани тижоратлаштириш истиқболлари: келгусида маҳсулот бозорга кириш ва чиқиш истиқболига эга бўлиши керак, муайян истеъмолчи учун қўлланилиши;
- лойиҳанинг потенциал рақобат афзалликларини баҳолаш: истеъмолчи учун асосий хусусиятлар баҳоланади, унда маҳсулот/технология мавжуд аналоглардан устунликка эга;
- лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги: қўшимча фойда келтирадиган ва инвестицияларни қопламаслик хавфини камайтирадиган қулай инвестиция ва инновацион шартлар ва имтиёзлар тўплами;
- лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги: лойиҳани амалга оширишнинг бевосита иштирокчилари учун молиявий натижаларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самарадорлик, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий оқибатларини акс эттирувчи бюджет самарадорлиги.
Агар сизда Ўзбекистондаги туризм соҳаси ривожига озгина бўлсада ҳисса қўшувчи стартап ғояси бўлса, у ҳолда “Tourism. The Path to Innovation” бунинг учун идеал имкониятдир.
Танловнинг умумий соврин жамғармаси 1 500 000 000 (бир миллиард беш юз миллион) сўмни ташкил этади. Аризалар 2020 йилнинг 15 октябридан 15 ноябригача кабул қилинади.
Аризани қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfQJRyoz80c1-0evTrsC8hjs9ycu162UogNaJMqyTxnermHFw/viewform