21.09.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 774-сонли қарорига мувофиқ, собиқ Чорсу меҳмонхона комплексини сотиш шартлари Давлат активларани бошқариш агентлиги томонидан эълон қилинди. Унга кўра, собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси қуйидаги шартлар асосида сотилади:
- “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда;
- аукцион босқичи 100,0 млн.;
- аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгор шахсий кабинети ва шахсий ҳисоб рақамини очиши учун www.e-auksion.uz сайтидан рўйхатдан ўтиши;
- аукцион савдоларда қатнашиш учун талабгор белгиланган инвестиция суммасининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида шахсий кабинетдаги ҳисоб рақамини тўлдириши ва объект учун белгиланган лот рақамига ариза бериши (бунда, савдо ғолиби томонидан шартнома тузилиши рад этилган тақдирда, заклад суммаси қайтарилмайди);
- объектни сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар белгиланган тартибда инвестиция миқдорининг камида 10 фоизи (2,5 млн. АҚШ долларига тенг) миқдоридаги маблағни ўзининг хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (тегишли тижорат банкдан маълумотнома) ҳамда ушбу маблағларни инвестиция киритиш учун фойдаланиш бўйича кафолат хатини тақдим этиши лозим.
Диққат! Электрон онлайн аукцион савдолари 2019 йил 21 октябрь куни соат 09:00 да бошланади.
Электрон онлайн аукцион савдоларга аризаларни қабул қилиш аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кундан бошланади ва савдо кунидан 1,5 кун олдин соат 13:00 да тугайди.
Аукцион савдолари бўлиб ўтмаган деб топилган тақдирда, такрорий танлов савдолари ҳар 15 иш кунида бир марта ўтказилади.
Маълумот учун телефон рақамлари: (+71) 259-22-10, 259-22-56, 202-21-19,202-21-11.
Ҳурматли тадбиркорлар! Савдо пайтида сизнинг ҳуқуқларингиз бузилган бўлса Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Ишон телефони: (0371) 259-21-37, 1082.