Turoperatorlar uchun tanlov e'lon qilindi
08.10.2019
Туроператорлар учун танлов эълон қилинди
08.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда 2020 йилги Олимпия ўйинлари доирасида Токио шаҳри (Япония)га турларни ташкил қилишга доир танлов эълон қилади.
Танловда Японияга чиқиш туризми билан шуғулланувчи туристик фаолият субъектлари (туроператорлар) иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
- чиқиш туризми бўйича 3 йилдан кам бўлмаган тажриба бўлиши;
- Японияга тур ташкил қилиш бўйича ҳамкорнинг мавжудлиги;
- 2020 йилги Олимпия ўйинлари доирасида сайёҳларни Токиога йўллаш учун шаклланган туристик маҳсулотнинг мавжудлиги;
- спорт туризми йўналишига доир тажрибанинг бўлиши.
Танловда қатнашиш учун аризалар 2019 йилнинг 17 октябрига қадар қабул қилинади.
Алоқага чиқиш учун тегишли контактлар кўрсатилмаган, тўлиқ бўлмаган анкеталар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Танловда иштирок этиш учун шаклланган турмаҳсулот ҳақидаги маълумот ва аризаларни танловнинг расмий электрон почтаси –license@uzbektourism.uz’га йўллаш лозим.
Сараловдан ўтган туроператорларга 2020 йилги Олимпия ўйинлари доирасида Токиога турларни ишлаб чиқиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносидан жой ажратилади.