Лавозим номи: Бошқарма бошлиғи ўринбосари
Лавозим даражаси: Бошқарув аппарати ходими
Иш вақти: Тўлиқ ставка (09:00 дан 18:00 гача)
Фаолият юритадиган жойи: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказий аппарати
Қўмитадан масъул бўлинма: Туризмнинг алоҳида турларини ривожлантириш бошқармаси
Асосий лавозим вазифалари:
Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Бошқарма ваколатига тегишли масалалар бўйича идоралараро комиссия ва ишчи гуруҳларнинг ишларида иштирок этади;
Эко, агро, спорт, тиббиёт, гастрономия, кино, зиёрат, археология ва MICE туризми йўналишида фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга таклифлар юборади;
Kелиб тушган ва чиқиб кетадиган ҳужжатларни белгиланган тартибда юритилишини назорат қилади;
Kелиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини таъминлайди;
Tизим ташкилотларидан олинган маълумотларни умумлаштириш ва ахборот тайёрлайди;
Бошқарма томонидан ишлаб чиқилган иш режасининг ижросини таъминлайди;
Туризм масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади;
Қўмита раҳбарияти, бошқарма бошлиғининг қўмита фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошқа тааллуқли топшириқларини ижро этади;
Бошқарма томонидан чораклик, йиллик ҳисоботларини тайёрлайди ва таҳлил қилади;
Раҳбарият топшириғига кўра, ҳудудий бошқармалар, Туризмни ривожлантириш ҳудудий департаментлари ва тасарруфий ташкилотларга бориб ўрганиш, таклифлар киритиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ишларида иштирок этади;
Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда (хизмат сафари, меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ва бошқа ҳолатлар) унинг вазифасини ўрнатилган тартибда бажаради;
Бошқарма фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари, ”Йўл хариталари” ишлаб чиқишида қатнашади;
Лавозим кўрсаткичлари:
1. Эко, агро, спорт, тиббиёт, гастрономия, кино, зиёрат, археология ва MICE туризми йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш:
Йўналишлар бўйича ҳудудларда туризм лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш;
Давлат дастурлари ҳамда ҳудудларни туризм соҳасида ривожлантириш борасида таклифларни ишлаб чиқиш;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларига таклифлар тайёрлаш;
project.gov.uz портали билан ишлаш.
2. Бошқарма ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш:
Туризм соҳасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини ходимлар ва туризм соҳаси субъектларига кенг етказиб бериш чораларини кўриш;
Қўмитанинг ижтимоий саҳифалари учун ҳуқуқий-таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
Малака талаблари
1.Мутахассислиги
иқтисодиёт, туризм, тарих ва юриспруденция йўналиши бўйича олий маълумот (бакалавр).
2.Иш тажрибаси
- давлат ёки халқаро ташкилотда камида 3 йиллик иш стажи.
3.Хорижий тилни билиши
- давлат тилини мукаммал билиши;
- инглиз тили (IELTS 6,5, TOEFL IBT 72, CEFR B2) ёки бошқа хорижий немис, француз, испан, хитой, корейс, япон тилларидан камида биттасини мукаммал билиш ва тегишли В2 даражасидаги сертификатга эга бўлиши.
4.Шахсга оид талаблар
4.1. Ижтимоий кўникмалар (мажбурий)
- Масъулиятлилик;
- Ташаббускорлик;
- Жамоа билан ишлаш;
- Зиддиятли вазиятларга чидамлилик.
4.2. Асосий талаб қилинадиган фазилатлар (мажбурий)
- Коммуникация, тақдимотлар қилиш ва музокаралар ўтказиш;
- Фуқаролар билан ишлаш;
- Аниқ натижаларга эришиш;
- Иш фаолиятини режалаштира олиш;
- Интизомлилик;
- Таҳлил қила олиш.
4.3. Техник кўникмалар
- замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
- Microsoft Offiсe (Word, Excel, Power Point ва бошқалар) дастурларидан профессионал даражада фойдаланишни билиш;
- Lex.uz, Norma ва электрон ҳужжат айланиши дастурларида бемалол ишлай олиш.
4.4. Номзод билиши лозим бўлган туризмга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2666-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3509-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3510-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2019 йил 13 август “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПҚ-3217-сон Қарори.
5. Бўйсунув ва ҳисобдорлик тартиби
Туризмнинг алоҳида турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўз фаолияти доирасида бошқарма бошлиғи ва Қўмита раиси ва унинг ўринбосарларига ҳисобдор.
Лавозим номи: Бош юрисконсульт
Лавозим даражаси: Бошқарув аппарати ходими
Иш вақти: Тўлиқ ставка (09:00 дан 18:00 гача)
Фаолият юритадиган жойи: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказий аппарати
Қўмитадан масъул бўлинма: Халқаро келишувларни юридик экспертиза қилиш ва инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бошқармаси
Эълон берилган сана:2020 йил 27 ноябрь
Эълон тугаган сана: 2020 йил 10 декабрь
Асосий лавозим вазифалари:
Қўмита ва тизим ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
Қўмитанинг коррупцияга қарши кураш фаолиятида иштирок этиш;
Қўмита тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, судда ва бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда Қўмита манфааатларини ифодалаш.
Лавозим кўрсаткичлари:
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизаси:
Қўмита томонидан тайёрланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Қўмитага келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларига юридик хулосалар тайёрлаш;
project.gov.uz портали билан ишлаш.
2. Коррупцияга қарши самарали курашиш:
Қўмитанинг ички чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
Қўмитанинг идоравий самарадорлик индикаторларига эришилишини таъминлашда иштирок этиш;
Қўмита тизимида коррупция ҳамда манфаатлар тўқнашувлари ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
туризм соҳаси субъектлари ўртасида Қўмитада коррупция ҳолатлари мавжуд/мавжуд эмаслиги юзасидан аноним сўровлар ўтказишда иштирок этиш.
3. Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш:
Қўмита номидан даъво аризалари тайёрлаш;
Қўмита манфаатида судларда иштирок этиш;
Қўмитанинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларда ифода этиш;
Қўмитанинг дебиторлари рўйхатини юритиш.
4. Қўмита ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш:
Қўмитада мутасадди вазирлик ва идоралар иштирокида ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш;
Туризм соҳасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини ходимлар ва туризм соҳаси субъектларига кенг етказиб бериш чораларини кўриш;
Қўмитанинг ижтимоий саҳифалари учун ҳуқуқий-таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
Малака талаблари
4.1. Ижтимоий кўникмалар (мажбурий)
4.2. Асосий талаб қилинадиган фазилатлар (мажбурий)
4.3. Техник кўникмалар
4.4. Номзод билиши лозим бўлган туризмга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2666-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3509-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3510-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПҚ-3217-сон Қарори
Бош юрисконсульт ўз фаолияти доирасида Халқаро келишувларни юридик экспертиза қилиш ва инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва Қўмита раисига ҳисобдор.
Бош юрисконсульт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон Қарорига мувофиқ, Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишга қабул қилинади.