ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

 

Туризм хизматлари.

Пляж фаолиятига доир талаблар ва тавсиялар

 

(ISO 13009:2015, ITD)

 

 

 

 

 

 

 

 

Расмий нашр

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва

сертификатлаштириш агентлиги

 

Тошкент


Сўз боши

 

1 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ ва ТАСДИҚЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.

 

Туризм соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан МАЪҚУЛЛАНДИ.

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги) нинг 27.03.2019 йил 051035 -сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНДИ.

 

4 Ушбу стандарт ISO 13009:2015 Tourism and related services - Requirements and recommendations for beach operation халқаро стандартининг айнан ўхшаш матнини ўзида ифодалайди.

 

5 Стандартга қуйидаги таҳририй ўзгартишлар киритилган:

а) “халқаро стандарт” сўзлари “ушбу стандарт” сўзларига алмаштирилган;

b) 4.5.1-бандга миллий изоҳ киритилган.

 

ДАСТЛАБКИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ

 

Ушбу стандартни ва унинг ўзгартишларини Ўзбекистон ҳудудида жорий этиш (амалини бекор қилиш) ҳақидаги ахборот “Ўзстандарт” Агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ҳақидаги мувофиқ ахборот “Ўзстандарт” Агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқувчи томонидан тақдим қилиниши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу стандартни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи “Ўзстандарт” Агентлигига тегишли.

 

 

Мундарижа

 

Сўз боши ………………………………………………………………………

IV

Кириш ……………………………………………………………...................

IV

1. Қўлланиш соҳаси………....……………………….………………………

1

2. Норматив ҳужжатларга ҳаволалар...............................................................

1

3. Атамалар ва таърифлар..…………………………………………………...

1

4. Пляжларни бошқаришнинг умумий талаблари ва тавсиялари…………

3

5. Инфратузилма…………………………………………………………….

10

6. Хизматларни тақдим этиш……………………………………………….

15

А илова (маълумот учун) Сиғим концепцияси…………………………….

29

B илова (маълумот учун) Чўмилиш суви сифати………………………….

30

С илова (меъёрий)  Инфратузилмага доир минимал талабларнинг назорат рўйхати………………………………………………………………………...

32

D илова (маълумот учун)  Пляжда соя берувчи материал намуналари…..

35

Е илова (маълумот учун) Йўқолган ва топилган шахслар………………..

38

Библиография………………………………………………………………...

40

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сўзбоши

 

Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ISO) стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотларнинг (ISOнинг аъзо-қўмиталари) бутунжаҳон федерацияси ҳисобланади. Одатда халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ISOнинг техник қўмиталари томонидан амалга оширилади. Тузилган техник қўмитанинг фаолиятидан манфаатдор бўлган ҳар бир аъзо-қўмита ушбу қўмитага вакил бўлиш ҳуқуқига эга. ISO билан алоқага эга бўлган халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам ишларда иштирок этадилар. Электротехника соҳасида стандартлаштиришнинг барча масалалари бўйича ISO Халқаро электротехника комиссияси (IEC) билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш ва унга кейинги хизмат кўрсатиш учун фойдаланилган тартиб-таомиллар ISO/IEC Директиваларининг 1-қисмида баён этилган. Жумладан кўриб чиқишнинг турли мезонлари ISOнинг ҳар хил турдаги ҳужжатлари учун зарурлигини қайд қилиш лозим. Ушбу ҳужжат ISO/IEC Директиваларининг 2-қисмидаги таҳририй қоидаларга мувофиқ тузилган (www.iso .org/directives га қаранг).

Ушбу ҳужжатнинг айрим элементлари патент ҳуқуқларининг объекти бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш лозим. ISO бирор-бир ёки барча бундай патент ҳуқуқларини аниқлашга жавобгарлик олмайди. Ҳужжатни ишлаб чиқишда аниқланган бирор-бир патент ҳуқуқлари тўғрисида батафсил ахборот киришда ва/ёки ISOнинг маълум қилинган патент декларациялари рўйхатида берилади (www .iso.org/patents га қаранг).

Ушбу ҳужжатда фойдаланилган ҳар қандай савдо маркаси фойдаланувчиларнинг қулайлиги учун берилган ахборот ҳисобланади ва уларни қўллаб қувватламайди. Стандартларнинг ихтиёрий хусусиятини, мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ бўлган ISO нинг муайян атамалари ва ифодаларининг мазмунини тушунтириш учун, ҳамда Савдодаги техник тўсиқларда ISO нинг Халқаро савдо ташкилоти принципларига мувофиқлиги тўғрисида ахборотни URL: Foreword — Supplementary information манзилда кўринг.

ISO/TC 228 Tourism and related services техник қўмитаси ушбу ҳужжатга жавобгар ҳисобланади.


Кириш

 

Ҳозирда пляжлар учун махсус стандарт мавжуд эмас ва операторлар учун пляж бошқарувини аниқлаш ва режалаштиришда пляж бошқаруви бўйича жуда кам йўриқномалар мавжуд. Натижада кўп пляжлар барқарор равишда ривожланмаган ё бошқарилмаган, оқибатда жойларнинг табиий гўзаллиги йўқолишига ва пляж фойдаланувчиларининг салбий тажрибасига олиб келган. Ушбу стандарт пляж бошқаруви ва хавфсизлиги учун халқаро мезонлашни белгилашга кўмаклашади.

Ушбу стандартнинг мақсади пляж операторларига пляжларни бошқариш масъулияти бўйича энг яхши амалиётга асосланган изчил ёндашувни қўллаш ва таниш бўлган қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Пляжларни умумий ташкиллаштириш билан бирга ушбу стандарт пляж хафвсизлиги бўйича ўқитишни ва маълумотлар билан таъминлаш, белгилар ўрнатиш, рухсат бериш ва чегаралаш, назорат ва қуткарув, сув сифати ва пляж қулайликлари каби мухим жиҳатларни қамраб олади.

Ҳар бир пляж такрорланмас ва ўз хусусиятларига эга. Маълум пляжлар йилнинг асосий қисмида паст фаолликдаги пляж деб аталиши, лекин йилнинг икки ҳафтаси давомида юқори фаолликдаги пляж деб таснифланиши мумкин (мисол учун, мавсум авжида ёки карнавал вақтида), шундай қилиб бошқариш учун бошқа ёндашув талаб қилинади ва вақтинчалик қулайликлар ташкил қилиниши керак бўлади. Ушбу стандарт юқори ва паст фаолликдаги пляжларни аниқ ажратмасдан ҳар иккаласини ҳам қамраб олади.

Пляж оператори пляж хавфларини баҳолаш натижаларига кўра ушбу стандартни маълум хусусиятларини муайян пляжга қўллаши мумкин. Пляж хавфларини баҳолаш машқлари ҳар бир пляж учун бошқарув ва хавфсизлик масалаларини кўриб чиқишни осон йўлидир.

Ушбу стандартни қай тарзда амалга оширишни аниқлаш учун ҳар бир пляжда мавжуд бўлган хавф ва зарарларга диққат қаратадиган ва изчиллик ёки таъсирни камайтириш учун зарур. Хавфни баҳолаш ҳам пляж турини аниқлайди (яъни юқори фаолликдаги ёки паст фаолликдаги пляж).


 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

____________________________________________________________________

Туризм хизматлари.

Пляж фаолиятига доир талаблар ва тавсиялар

 

Туристские услуги.

Требования и рекомендации к деятельности пляжа

 

Tourism and related services.

Requirements and recommendations for beach operation

                                                                       Жорий этиш санаси: _________________

 

1 Қўлланиш соҳаси

Ушбу стандарт туристлар ва ташриф буюрувчиларга хизматларни таклиф қилувчи пляж операторлари учун умумий талаб ва тавсияларни белгилайди. Бу ҳам пляж операторлари ҳам фойдаланувчиларга барқарор бошқарув ва режалаштириш, пляжга эгалик қилиш, барқарор инфратузилма ва хизматларни тақдим этиш эҳтиёжлари, жумладан пляж хавфсизлиги, маълумот ва мулоқот, тозалаш ва чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича маълумот беради.

Ушбу стандартни пляжларда чўмилиш даврида қўллаш мумкин.

 

2 Норматив ҳужжатларга ҳаволалар

Ушбу ҳужжатда қуйидаги ҳужжатларга тўлиқ ёки қисман норматив ҳаволалар келтирилган ва уни қўллашда зарурдир:

ISO 7001 Graphical symbols. Public information symbols.

ISO 20712-1 Water safety signs and beach safety flags. Part 1: Specifications for water safety signs used in workplaces and public areas.

ISO 20712-2 Water safety signs and beach safety flags. Part 2: Specifications for beach safety flags. Colour, shape, meaning and performance.

ISO 20712-3 Water safety signs and beach safety flags. Part3: Guidance for use.

 

3 Атамалар ва таърифлар

Ушбу ҳужжатда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилади:

3.1 кириш рухсат этилган пляж: Муайян эҳтиёжга эга одамлар хавфсизлигини таъминлайдиган бир қанча талабларга жавоб берадиган пляж (3.3).

3.2 чўмилиш мавсуми: Пляж хизматлари мавжуд бўлган ва маҳаллий омиллар ва хавфни баҳолашни ҳисобга олган ҳолда салмоқли чўмилувчилар ташриф буюрадиган йилнинг маълум даври.

Изоҳ: Хавфни баҳолаш бўйича маълумот учун 6.2 га қаранг.

3.3 пляж: Қум, шағал, тош ёки бошқа материаллардан ташкил топган, кўнгилочар тадбирлар ўтказиладиган ва пляж операторлари томонидан хизмат кўрсатиладиган, сув ва чўмилиш жойларига кириш қулайликлари яратилган жой.

Изоҳ: Бунга қирғоққа уланган ёки унга яқин бўлган пиёда йўллари ва шунга ўхшаш жойлар кирмайди.

3.4 пляж операторлари: Бошқарув ва пляж (3.3) билан боғлиқ жиҳатларни текшириш, жумладан унинг жамоат бошқаруви ҳамда таъсир доираси тайинланган ташкилот.

Изоҳ: Пляж операторлари маҳаллий ҳокимият ёки пляжни бошқаришда қонуний равишда тайинланган ҳар қандай ташкилот бўлиши мумкин.

3.5 сиғим: Маълум вақт мобайнида пляждан (3.16) ёки сувдан фойдаланиш мумкин бўлган фойдаланувчиларнинг (3.16) максимал сони.

Изоҳ: Қўшимча маълумот учун А иловага қаранг.

3.6 пляждаги фавқулодда хизматлар назоратчиси: Қирғоқдаги фавқулоддаги ҳолатлар ёки режаларни мувофиқлаштирувчи, лаёқатли ва ваколатли бўлган ташқи муассасалар билан алоқага чиқувчи шахс.

Изоҳлар:

1. Ташқи муассасаларга ички ишлар, ўт ўчириш хизмати, тез ёрдам хизмати, қирғоқ қўриқчиси, ҳарбий ва фуқаролик муҳофазаси ёки қутқарувчилар киради.

2. Муассаса ёки хизмат одатда қирғоққа алоқадор фавқулодда ҳолатларни мувофиқлаштириш учун қонуний мақомга эга бўлади.

3.7 атроф-муҳит: Ҳаво, сув, табиий ресурслар, ҳайвонот олами, ўсимликлар, инсоният ва уларни ўзаро муносабатларини ўз ичига олувчи ташкилот (3.11) фаолият юритадиган шароитлар.

3.8 биринчи ёрдам: Яраланган, ҳушини йўқотган ёки ҳаёти хавф остида бўлган инсонни ҳаёти учун муҳим вазифаларини у малакалироқ ёрдам олгунга қадар сақлаб туришга қаратилган фавқулодда жараён.

[МАНБА: ISO/TR 21102:2013, 2.9]

3.9 юқори фаолликдаги пляж: Дам олиш ва савдо фаолияти тез-тез содир бўладиган пляж (3.3).

Изоҳ: Юқори фаоллик кириш қулайлиги, объектлар мавжудлиги, пляж фойдаланувчилари (3.16) роҳатланиши учун яхши реклама/назорат қилиниши билан изоҳланади.

3.10 паст фаолликдаги пляж: Дам олиш ва савдо фаолияти кам содир бўладиган пляж (3.3).

Изоҳ: Паст фаоллик киришдаги ноқулайлик ёки аҳоли пунктига яқинлиги билан изоҳланади.

3.11 ташкилот: Масъулияти, ҳуқуқлари ва муносабатлари тақсимланган инсонлар ва объектлар гуруҳи.

Мисол учун: Компания, корпорация, фирма, корхона, институт, муассаса, хайрия ташкилоти, якка тартибдаги тадбиркор, ассоциация ёки унинг қисми, ёки унинг комбинацияси.

Изоҳлар:

1. Жойлашуви одатда тартибли бўлади.

2. Давлат ташкилоти ёки хусусий бўлиши мумкин.

3. Ушбу таъриф сифат менежменти тизими стандартлари учун амал қилади. “Ташкилот” атамаси ISO/IEC Guide 2 да бошқача тавсифланади.

[МАНБА: ISO 9000:2005, 3.3.1]

3.12 қутқарув хизмати: Ўқитилган ва жиҳозланган ходимлари мавжуд бўлган, қирғоқдаги фавқулоддаги ҳолатларга тезда муносабат билдирадиган агентлик ёки ташкилот (3.11).

Изоҳ: Қутқарув хизматига ички ишлар, ўт ўчириш хизмати, тез ёрдам, қирғоқ қўриқчилари, ҳарбийлар, фуқаро муҳофазаси ёки қутқарувчилар киради.

3.13 хизматлар: Шахслар ёки бир гуруҳ шахсларга умумий фойдаланиш фаолиятига кўмак тақдим қилиш.

Изоҳ: Хизматлар одатда махсус қурилмаларни талаб қилса ҳам, баъзида уларсиз ҳам ишлаши мумкин.

3.14 таъминотчи: Маҳсулот ёки хизматни таклиф қилувчи ташкилот ёки шахс.

Изоҳ: Маҳсулот ва хизматлар имтиёзлар ва шартномаларни ўз ичига олади.

3.15 назорат минораси: Назорат нуқтаси. Тез қутқариши ёки одамларни хавфдан огоҳлантириши мумкин бўлган тайёргарликка эга ходимга пляж ва сув яхши кўринадиган пляждаги ёки пляж яқинидаги жой.

Изоҳ: Қутқарувчилар ва қўриқчилар ўқитилган ходимлар бўлади.

3.16 фойдаланувчилар: Пляжга дам олишга ёки ишлашга келадиган шахслар.

Изоҳ: Меҳмон, турист, ишчи ва маҳаллий аҳоли фойдаланувчи бўлиши мумкин.

 

4 Пляжларни бошқаришнинг умумий талаблари ва тавсиялари

4.1 Умумий қоидалар

Дунёнинг барча соҳиллари кўплаб кўнгилочар тадбирларни амалга оширишга бўлган талаб ортишига дуч келмоқда, ҳар йили соҳил майдонларига миллионлаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Туризм дунёда учинчи йирик саноат ва кўп ҳудудларда йирик иқтисодий тармоқдир. Натижада қирғоқ сувлари ва пляжлар ресурсларидан фойдаланишда рақобат ортиб бормоқда.

Пляж фаолияти турлари борган сари ортиб бормоқда: паракартингдан тортиб то оғир қайиқ спортигача, сузишдан то парусли қайиқда сузишгача, отда сайр қилишдан то барбекюгача. Кўпгина фаолият турлари, айниқса фаол иштирокни талаб қиладиганлари турли гуруҳ фойдаланувчилари ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олиш мақсадида бошқарувнинг маълум шаклини талаб қилади ва шу каби турли хилдаги тадбирларни амалга ошириш қийинчиликларни келтириб чиқаради. Фақат турли фойдаланувчилар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш эмас, балки маҳаллий аҳоли ва туристлар ўртасидаги фарқни ҳам ҳисобга олиш зарур. Маҳаллий аҳоли ва туристлар талаблари фарқ қилади, уларнинг эҳтиёжларини мувозанатлаштириш муваффақиятли фойдаланиш ва бошқаришнинг муҳим омилидир.

Пляжда фойдаланишни турли хиллари мавжуд, жумладан:

- дам олиш ва мароқли вақт ўтказиш;

- қирғоқларни муҳофаза қилиш;

- спорт мусобақалари;

- таълим тадбирлари, ижтимоий-маданий, диний ёки спорт машғулотлари;

- табиатни асраш;

- балиқ овлаш ва чиғаноқ йиғиш;

- ҳарбий ҳаракатлар.

Пляжларда борган сари хавфсзлик ва қўриқлаш муҳим масалага айланиб бормоқда, эндиликда пляж операторлари ва маҳаллий ҳокимият инсонларнинг жисмоний хавфсизлиги ва табиатни муҳофаза қилишга катта аҳамият қаратмоқдалар.

Ҳар бир пляжга кириш осон эмас, лекин ҳамма пляжлардан фойдаланишга рухсат этилиши керак. Имкон қадар ҳамма пляж ускуналари ва жиҳозлари барча фойдаланувчилар учун айниқса муайян эҳтиёжли одамлар учун қўлай бўлиши керак (мисол учун, белгиланган жойларга эга автотураргоҳлар, санитария хизматлари, биринчи ёрдам кўрсатиш хизмати, бар ва ресторанлар, пляжга киришдаги амалий ахборотлар).

 

4.2 Стандартга риоя қилишнинг афзалликлари

4.2.1 Афзалликлар

Ушбу стандарт билан боғлиқ барқарор манфаатлар мавжуд. Унинг туризм йўналишидаги қиймати фақат фойдаланувчилар учун пляж тажрибасини яхшилашда пляж операторларига ёрдам беришдан иборат эмас, балки умуман пляж курортлари ва маҳаллий соҳил ҳамжамиятини иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан яхшилаш ҳамдир.

Ушбу стандарт қуйидагиларга йўналтирилган:

а) пляжларни бошқариш масалаларида мустаҳкамлик ва ишончни таъминлаш;

b) сиёсат, қонунчилик ва қирғоққа оид тартибга солиш доирасидаги пляж муаммоларини яққоллигини ошириш;

с) миллий амалиётларни глобал тизимларга уйғунлаштириш;

d) пляж хавфлари ва муаммоларини англашни ва маълумотларини яхшилаш

е) дам олиш ҳамда пляж ва қирғоқ сувларига киришга рухсат этилишини кўпайтириш;

f) мониторинг ва баҳолашни рағбатлантириш;

g) пляжда умумий экологик бошқарув тўғрисида маълумот бериш;

h) жамиятни хабардорлигини ва барқарор ривожланишга мажбуриятни ошириш;

i) пляжда атроф-мухит муҳофазасига ҳисса қўшиш;

j) мижозларнинг маълум жойга бўлган ишончини қозониш ва жойга бўлган туристик талабни ошириш, ўз-ўзидан ҳудудни иқтисодий ўсишини таъминлаш мақсадида сифатли хизмат кўрсатиш орқали туристик тажриба ва фойдаланувчилар қониқишини ошириш.

 

4.2.2 Хавфлар

Мавжуд тартибни сақлаб қолишнинг бир қанча хавфлари мавжуд, лекин қуйида келтирилган мисоллар каби пляжларни бошқаришдаги стандарт ёндашувда эмас:

а) иқтисодий таъсир;

- қўшни рақобатчига ютқазиш;

- пляж туризмини ривожлантиришни қониқарсиз режалаштириш: атроф яхши кўкаламзорлаштирилмаган, денгиз кўриниши, сифатсиз лойиҳалаштирилган қирғоқ муҳандислик иншоотлари;

- туристик маҳсулотларга инвестициянинг қисқариши;

- оммавий ахборот востиларидаги салбий тасаввур;

- заиф бошқариладиган объектлар ва ускуналар;

bижтимоий оқибатлар:

- фойдаланувчилар талабини қондирмаслик;

- соғлиқ ва хавфсизлик: бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар;

- пляжда узоқда яшовчи аҳоли: бахсли тушунчалар;

- жиноий ва номақбул фаолият тўғрисида нуфуз;

- режалаштиришни бошқаришдаги заифлик;

- ифлосланиш.

 

4.3 Пляжни юритиш ва хавфларни бошқаришни ўзаро боғлаш

Ушбу стандартда мос келадиган пляж лойиҳаларини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва офатлар хавфини камайтириш стратегияларини энг яхши усулда жорий қилишни кўриб чиқади. Мисол учун, иқлим ўзгариши ва шиддатли бўрон вақтида тошқин эҳтимоли кўпаяди, қирғоқда сув тошқини ва эррозия давом этади. Бироқ нарсалар соҳилбўйига яқин жойлаштирилганда (мисол учун, бинонинг сув сатҳи юқори бўлган жойга жуда яқинлиги) бу тез-тез юз бериб туради ва соҳил инфраструктураси зарар кўради. Биноларни расман тартибга солиш ва ривожланиш устидан назорат йўқлиги муҳим масалалардан биридир, айниқса тегишли соҳил объектларини қуришга алоқадор бўлганда.

Биноларни тартибга солиш билан бирга, умуман олганда амалиёт кодекслари ишлаб чиқарувчиларга конкрет рекреацион ва сув пляж тадбирларини ишлаб чиқишга кўмак берувчи тарғиботни тавсия этилган усули ҳисобланади. Ҳар қандай тайёрланган амалиёт кодекси илмий асосланган бўлиши керак, шунинг учун далил ва /ёки фактларга асосланган қўшимча тадқиқотлар ўтказиш лозим бўлганда (яъни пляж хавфларини баҳолаш, 4.5 бандга қаранг) амалиёт кодексини ишлаб чиқиш олдидан талаб сифатида таъкидланиши керак.

Пляж оператори қуйидаги тавсияларни ўз ичига оладиган қоидалар жамланмасини ишлаб чиқиши лозим:

а) пляжга киришни лойиҳалаштириш бўйича қўлланма;

b) пляж ускуналарини (қулайлик яратувчи хизматлар) қурилиши ва дизайни бўйича қўлланма;

с) пляжнинг ривожланишини назорат қилиш;

d) пляжларни сақлаш;

e) пляжларда ҳудудлар ташкил этиш ва тартибга солиш;

f) жамоат қутқарув ускуналари ва объектларини жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва бошқариш;

g) пляж хавфсизлиги бўйича маълумотлар;

h) пляж бошқаруви ва унга хизмат кўрсатиш самарадорлиги.

 

4.4 Пляжга эгалик қилиш

Пляжда эгалик, жавобгарлик ва бошқа тартибга солиш чора-тадбирлари аниқ бўлиши керак. Агар пляж оммавий бўлса бу пляж оператори томонидан аниқ маълум қилинган бўлиши керак, хатто соҳил меҳмонхона олдида бўлса ҳам, бу (назарий жиҳатдан) фойдаланувчилар ҳар бир пляжга тез-тез келиб туришлари мумкинлигини билдиради. Умумий ёндашув сифатида пляж операторлари пляжнинг бирор бир қисмини учинчи (хусусий) операторлар томонидан сотиб олиниши, ёки ижарага олиниши мумкинлиги ҳақида аниқлик киритишга жавобгар бўлади.

 

4.5 Режалаштириш

4.5.1 Соғлиқ учун хавфларни аниқлаш

Пляж оператори фойдаланувчилар саломатлиги ва фаровонлигига таъсир этиши мумкин бўлган соғлиқ учун бевосита ва билвосита хавфларни аниқлаш пляжга доир фаолият, хизматлар, иншоотлар ва ресурслар учун ҳужжат билан расмийлаштирилган жараённи ҳар йили ташкил қилиши, янгилаб туриши ва кўриб чиқиши керак. Пляж фойдаланувчилари учун юзага келиши мумкин бўлган соғлиқ учун хавфларни идентификация қилиш қуйидаги хавфлар гуруҳини ўз ичига олиши керак:

- ичимлик суви таъминоти пунктлари;

- пляж юзасини тозалиги;

- чўмиладиган сувнинг сифати (илғор миллий/халқаро усулларга мувофиқ ўлчанади, қайд этилади, намойиш қилинади (В иловага қаранг);

- санитария хавфлари билан боғлиқ бўлган сув кўтарилиши шартлари;

- сув тошқини, соҳилга оқава сув ва жисмларни тушиши, сувнинг вақтинчалик сифатини тушишиги олиб келувчи кучли ёмғирлар;

- пляжнинг жисмоний тавсифи (юза, антропоген тузилма, қоялар);

- қирғоқ эррозияси ва сув тошқини;

- денгиз ҳаётини ўз ичига олувчи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;

- пляжда кўрсатиладиган хизматларга боғлиқ қурилма ва ускуналар;

- хавфсизлик бўйича бирламчи маълумотлар ва огоҳлантиришлар.

Юқорида келтирилган рўйхатда акс эттирилган ҳар бир омилни қўллаш натижаси ҳар қандай ўтказилган баҳолаш натижаларини текшириш имконони берувчи объектив далилларга асосланган. Чўмиладиган сув сифати Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўрнатилган сифат кўрсаткичларига мувофиқ бўлиши керак.

Миллий изоҳ. Ўзбекистон Республикасида сув сифатига доир талаблар санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ бўлиши керак [16].

 

4.5.2 Фавқулодда ҳолатларни режалаштириш

Пляж опреатори:

а) фавқулодда ҳолатлар билан боғлиқ бўлган таъсир ва хавфларни олдини олиш ва зарарини камайтириш учун уларнинг аниқ режасини тузиш ва ҳужжатлаштириш. Бу режалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

- фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун ресурсларни аниқлаб олиш;

- мазкур ҳолатда жавобгарликка боғлиқ мажбуриятлар ва ҳуқуқларни аниқлаш ва белгилаш;

b) манфаатдор томонлардан фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш режасини олиш ва улар билан мувофиқлаштириш тизимларини яратиш;

c) фавқулодда режани амалга ошириш учун етарли ресурсларга эга бўлиш;

d) ҳар йили ўтказиладиган амалиёт машқларида фавқулодда режалар самарадорлигини текшириш ва қайд қилиб бориш, ҳалокат ёки фавқулодда ҳолат юз берганда мутаносиб тарзда уларни қайта кўриб чиқиш;

e) фавқулоддаги вазиятларнинг янгиланган режасини фавқулодда вазиятлар хизматлари текширувчиларига етказиш.

 

4.5.3 Пляжни юритиш, ташкил қилиш ва хизмат кўрсатиш

Қўлланиш соҳасида белгиланганидек пляжни эксплуатация ва ташкиллаштириш режаси ўрнатилган бўлиши керак. У камида қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) чўмилиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган мавсумларни белгилаш;

b) чўмилиш вақтини аниқ белгилаган ҳолда турли мавсумларда пляжни юритиш ва ташкил қилиш;

c) чўмилиш ҳудудидан фойдаланиш ва ташкил қилиш (мисол учун чўкмайдиган белгилар (буйлар), моторли қайиқлар ва сузувчи платформалар);

d) кириш нуқталарини идентификация қилиш, фойдаланиш ва ташкил қилиш;

e) бирор фаолиятни амалга оширишда (барлар, очиқ ҳаводаги овқатланиш жойлари, таъқиқлар, турли белгилар) миллий/маҳаллий қоидалар билан белгиланган шароитларни ҳисобга олиш;

f) туристлар фойдаланиши учун ҳудудларга ажритишни ўрганиш ва пляж сиғими (А иловага қаранг).

Хизмат кўрсатишда пляж оператори:

- пляжда мавжуд инфратузилма яхши ҳолатда техник таъмирланганлигини (бошқа бирор функцияга қўшимча равишда) таъминлаш вазифаси юклатилган шахсни бириктириш;

- ушбу стандартда кўрсатилган сифат ва хизмат даражаларига эришиш учун белгиланган кўрсатмаларга риоя этилишини таъминлаш учун пляждаги барча ускуналарни сақлашни кафолатловчи таъминотчини белгилаш;

- пляжни тоза сақлаш;

- пляж қурилма ва ускуналарини фойдаланиш учун соз ҳолда сақлаш ва уларни узоқ муддат тўғри ишлаши ва сақлаш учун зарур чоралар кўриш;

- қурилма ва ускуналарини соз сақлаш бўйича техник хизмат кўрастиш тадбирларини вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиш ва қайд қилиб бориш (имкон қадар, улар тозалаш вақтида текширишилиши ва асосий эътибор техник хизмат кўрсатишни профилактик тадбирларига қаратилиши керак).

Пляж фойдаланувчилари томонидан аниқланган ҳар қандай аномалиялар кўрсатиладиган хизматларни хавфсизлиги ва гигиенаси учун қулай шароит яратиш мақсадида баҳоланиши, таъмирланиши, зарур элементлар олиб ташланиши ёки алмаштирилиши керак.

Пляжда таъмир ишларини олиб борувчи барча ходимлар етарли даражада малакага эга бўлишлари ва пляж опреатори улар ўз фаолиятини тўғри амлага ошира олишлари учун етарли ресурсларга эга эканликларига ишонч ҳосил қилишлари керак. Хизмат кўрсатувчи ходимлар пляж фойдаланувчилари билан алоқа ўрнатган ҳолда махсус униформа кийишлари ва осон таниш мумкин бўлиши ҳамда мижозлар билан хушмуомалалик қоидаларига амал қилиб муносабатда бўлишлари тушунтирилган бўлиши керак.

Пляж опреатори хизмат кўрсатишга масъул ходимлар билан бирга кўрсатилаётган хизматлар ва фойдаланувчилар томонидан қабул қилинган қониқиш даражасини мониторинг қилиш учун керакли индикаторларни белгилаши керак.

Пляж оператори қуйидагиларни ичига олувчи хизмат кўрсатиш ва мониторинг режасига эга бўлиши керак:

- мобил ёки стационар қурилмалар ва жиҳозларни инобатга олади;

- мақсадли фойдаланиш учун яхши ҳолатда бўлишини таъминлайди;

- уларни фойдаланувчиларнинг талабларига мостлаштиришни таъминлайди;

- созлаш жараёни ва изчиллигини ўз ичига олади (кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик тадбирлар);

- бажарилган амалларни текшириш жараёнини ўз ичига олади;

- ҳар бир пляждаги характерли экологик вазиятдан келиб чиқадиган шароитларни ўз ичига олади.

Профилактика ишларини пляжда фаоллик паст бўлганда ўтказиш афзал. Юқори фаоллик пайтида мажбурий сабабларга кўра ўтказиладиган тадбирлар (созлаш, тузатиш) эълон қилиниши ва муқобил хизматларни таклиф қилган ҳолда кўрсатилиши керак.

Малакали ходимлар ва моддий ресурслардан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда ишдан чиққан ускунани фойдаланишга топшириш учун тузатувчи хизмат тизими ўрнатилиши керак. Пляж опреатори созлаш вақтини муаммонинг турига ва жиддийлигига кўра белгилаши керак.

Пляж опреатори хизмат кўрсатишдаги ҳар қандай шахс қурилмаларни эксплуатацияси ва уларга хизмат кўрсатишда техник хизмат кўрсатиш хизматига мурожат қилиши учун самарали алоқа тизимини яратиши керак. Шу билан бирга фойдаланувчиларнинг ҳар қандай ноаниқликларни етказиш учун етарли механизмларга эга бўлиши керак.

Назорат топшириқлари ҳам қайд килиб борилиши керак.

 

4.6 Манфаатдор томонлар билан алоқа қилиш

Пляж опреатори қуйидаги мақсадларда алоқа учун ким жавобгарлигини белгилаши ва зарур алоқа каналларини ўрнатиши керак:

а) фойдаланувчиларга тақдим этилаётган хизматлар ҳақида ва у хизматлар тақдим этилмайдиган вақтлар тўғрисида маълумот бериш;

b) содир бўлиш эҳтимоли бор фавқулодда ҳолатлар ҳақида ҳам ваколатли органларга, ҳам фойдаланувчиларга хабар бериш;

с) фойдаланувчилар ва бошқа манфаатдор гуруҳларнинг шикоят, таклиф ва маслаҳатларига жавоб бериш, муносабат билдириш;

d) фойдаланувчиларга алоқадор бўлган қонунчилик ва тартибга солиш билан боғлиқ чекловлар тўғрисида маълумот бериш;

е) сув сифати ва атроф-муҳит тўғрисида ахборотни тақдим этиш.

 

4.7 Пляжни тарғибот қилиш

Пляж опреатори фойдаланувчилар учун хизматлар рўйхатини тузиши керак. Пляж фойдаланувчилари учун, қуйидагиларга тегишли бўлган маълумотларни киритиш керак:

а) таклиф этилаётган хизматлар;

b) шикоят ва таклифлар қандай берилиши;

с) пляж оператори томонидан белгиланган хизмат кўрсатиш индикаторлари ва бурчлари;

d) соғлиқ ва хавфсизликка алоқадор хавфлар кўрсаткичи натижалари;

е) экологик жиҳатларга алоқадор кўрсаткичлар натижалари;

f) жорий мудддат учун ўрнатилган мақсадлар ва ўтган муддат ўрнатилган мақсадларга эришилганлиги нитижалари;

g) нархлар ва очилиш вақти.

Энг муҳим хизматларнинг қисқача баёни, тўлиқ маълумотни қаердан олишни кўрсатган ҳолда жамоатчиликка тақдим этилиши керак.

Пляж опреатори пляж ҳақидаги реклама маълумотлари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни таъминлаш учун бажарилиши керак бўлган ва шарҳлаш хатоларини олдини олиш мақсадида мос механизмлар яратиши керак.

Маълумот маҳаллий расмий тилда берилиши керак. Қўшимча равишда маълумотлар пляж оператори томонидан белгиланган энг камида битта хорижий тилда берилиши керак (инглиз тили давлат тили бўлган мамлакатларидан ташқари инглиз тилида берилиши афзаллика эга). Маълумот махсус эҳтиёжли фойдаланувчилар учун ҳам тушунарли форматда бўлиши керак.

Қайси тарқатиш каналидан фойдаланиш, қанча муддатда янгилаб туриш ва эскирганда олиб ташлаш билан шуғулланувчи тарғибот маълумотларига жавобгар шахс белгилаб қўйилиши керак.

 

4.8 Самарадорликни ўлчаш

Пляж оператори:

- пляж эволюцияси, атроф муҳитга таъсири, фойдаланувчилар соғлиғи ва қулайлиги ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифати тўғрисида маълумотларни берувчи кўрсаткичлар тизимини яратиши керак;

- чўмилиш мавсуми бошида ўрнатилган режалар бажарилганлигини таъминлаш, ҳамда хавфсизлик ва қутқариш низомидан четлашишлар ёки ноҳуш ҳодисалар сони ортиб кетганда пляж фойдаланувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида керакли ўзгартиришлар киритиб бориш керак;

- мижозлар қониқишини ўлчаш воситаларини тақдим этиши керак.

 

4.9 Мижозлар қониқиши ва қайта алоқа жамламаси

Пляж оператори фойдаланувчилар томонидан юборилган шикоят ва таклифларга жавоб бериш учун тизимга, шунингдек уларни ҳал этиш бўйича йўриқномаларга эга бўлиши ҳамда жавобгар шахс бириктирилиши керак. Истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш бўйича тадқиқотлар ҳар йили ўтказилиши керак. Ушбу тадқиқотлар натижалари солиштирилиши ва келгусида фойдаланишга қулай тарзда тақдим этилиши керак (мисол учун, ноҳуш ҳодисалар ҳақида йиллик ҳисоботларни расмийлаштириш).

 

5 Инфратузилма

5.1 Умумий қоидалар

Пляж опреаторлари кўлланиладиган миллий қурилиш ва қирғоқ қоидалари тўғрисида хабардор қилинган бўлиши ва С иловада келтирилган хизматлар ва инфратузилмага бўлган минимал талабларга риоя қилишлари керак.

Баъзи қирғоқ фаолиятлари қуйидагича тартибга солинади:

- қурилиш қоидалари ўзгаришларга мойил заиф қирғоқ чизиқлари учун жуда муҳим;

- хавфсизлик қоидалари алоҳида жойларга таалуқли тегишли хавфсизлик чораларни қўллашни таъминлайди;

- шахслар/компаниялар/ташкилотлар қуйидаги фаолият турлари бўйича жавобгар бўладилар:

- қулайлик хизматларини кўрсатиш ва санитария шароитларини таъминлаш;

- умумий менежмент (мунтазам текширилиши ва тартибга солиниши керак);

- ходимлар билан машғулот ўтказиш.

 

5.2 Доимий инфратузилма

5.2.1 Санитария хизматлари

5.2.1.1 Умумий қоидалар

Қуйидаги санитария хизматлари мавжуд бўлиши керак:

- ҳожатхоналар;

- душ ва оёқ ювгичлар.

Пляж оператори ушбу санитария хизматларини яхши ишлашини таъминлайдиган, тоза ва шинам сақлайдиган шахсни тайинлаши керак (бошқа ҳар қандай функцияларга қўшимча равишда). Агар камчиликлар аниқланса улар етарли даражада ишлашини таъминлаш учун зарурий тузатиш чоралари қўлланилади.

Санитария хизматларини назорат қилиш тўғрисида қайдлар олиб борилиши ва сақланиши керак.

Мижозлар шикоятларидан келиб чиқадиган мижозлар қониқиши бўйича тадқиқотлар ва/ёки яхшилаш бўйича таклифлардан сўнг пляж оператори етказиб берувчиларга хизматларга доир келиб чиқиши мумкин бўлган эътирозларни етказиши керак.

Ҳожатхонадан чиқувчи ҳар қандай сув алоҳида қайта ишланиши ва чўмилиш ҳавзасига, унга қўшиладиган сувга тушмаслиги керак.

Пляждаги барча санитария хизматлари пляж иш вақти давомида фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши керак. Фойдаланиш вақти пляж оператори томонидан белгилаб қўйилиши ва фойдаланувчиларга билдирилиши керак (иш вақти йил давомида ўзгаришини инобатга олган ҳолда).

Пляжнинг фаолият юритиш даврида жисмоний имконияти чекланган фойдаланувчилар учун санитария хизматлари мавжуд бўлиши керак.

Санитария хизматлари тўғрисида маълумот пляжга асосий кириш жойларида кўрсатиб қўйилиши керак, пляж оператори томонидан белгиланган жойда харитада кўрсатилиши керак (6.1.5. га қаранг).

Санитария хизматлари дизайни жойлашган жойига қараб табиий ёки шаҳар муҳитига мос бўлиши керак.

Санитария хизматларига кирувчи қурилма ва ускуналар пляжнинг тозалик ва хизмат кўрсатиш режаларига киритилиши керак.

Санитария хизматларини кўрсатувчи барча ходимлар осон танилиши учун униформа кийишлари ва мижозларга ғамхўрлик кўрсатиш учун хушмуомалалик қоидаларини билишлари керак.

Пляж оператори санитария хизматларига жавобгар шахсни ҳамда хизматлар ва мижозлар қониқиши даражасини таҳлил қилиб бориш мақсадида керакли кўрсаткичларни белгилаб қўйиши керак.

 

5.2.1.2 Ҳожатхоналар

Пляж сиғимидан келиб чиқиб (ташкилот режасида белгиланади) фойдаланувчилар эҳтиёжини қондириш учун етарли миқдорда ҳожатхоналар ташкил қилиниши керак.

Ҳожатхоналар қуйидаги жиҳоз ва қурилмаларга эга бўлиши керак:

a) унитаз;

b) мустаҳкам ва сирпанмайдиган пол;

c) қопқоқли ахлат қутиси;

d) ҳожатхона қоғози;

e) илгак;

f) табиий ёки сунъий вентиляция;

g) гигиеник ювиш учун бет қўл ювгич, имкон бўлса дезинфекция суюқлиги билан.

Пляжда рухсат этилган бўлса, камида битта жисмоний имконияти чекланган фойдаланувчилар учун ҳожатхона бўлиши керак.

 

5.2.1.3 Душ ва оёқ ювгичлар

Пляжда тоза сувли душ бўлиши керак, агар:

- аксини таъкидловчи ҳуқуқий низомлар бўлмаса;

- пляж жойлашган шаҳар ёки ҳудудда сув танқислиги мавжуд бўлмаса.

Келтирилган икки ҳолатдан ташқари барча жойда оёқ ювгичлар ҳам бўлиши керак.

Душ ва оёқ ювгичларда сув етарли бўлиши керак.

Пляж сиғимидан келиб чиқиб ушбу хизматга бўлган талабни қондириш учун етарли даражада душлар ва оёқ ювгичлар бўлиши керак.

Душ ва оёқ ювгичлар сув тежовчи ва оқава учун керакли жиҳозлар билан таъминланиши керак.

Душ ва оёқ ювгичдан фойдаланишдаги таъқиқлар ва тавсиялар кўрсатиб қўйилиши керак:

a) совундан фойдаланиш;

b) сувни исроф қилмаслик;

c) ичиш мумкин бўлаган сувни истеъмол қилиш.

Душ ва оёқ ювгичлар платформада бўлса унинг юзаси сув оқиб кетиши учун қумдан юқори бўлиши керак. Юза тоза ва замбуруғлардан ҳоли бўлиши керак. Агар улар қумда жойлашган бўлса атрофдаги қумларда ўсимликлар ўсиб кетмаслигини назорат қилиш керак.

Иккала ҳолатда ҳам атроф муҳитда сув йиғилишини олдини олиш керак.

Пляжда рухсат этилган бўлса, махсус эҳтиёжли фойдаланувчилар учун душ ва оёқ ювгич  бўлиши керак.

 

5.2.2 Ичимлик суви

Агар ичимлик суви ташкил қилинган бўлса, у ҳайвонлар келтириб чиқарадиган хавфларни олдини олиш учун санитария-гигиеник муҳофаза қилинган бўлиши керак.

Пляжда рухсат этилган бўлса, жисмоний имконияти чекланган фойдаланувчилар учун сув таъминоти нуқтаси бўлиши керак.

Ичимлик суви таъминоти пунктлари сувни тежаш қурилмаларига эга бўлиши ва фойдаланувчилар учун сув ресурсларини тежаш қоидалари тушунтириб қўйилиши керак (6.1.4. га қаранг).

 

5.2.3 Шкафлар ва кийим алмаштириш жойлари

Кийим алмаштириш жойлари мавжуд бўлса, улар:

- сирпанмайдиган полга эга бўлиши;

- илгакларга эга бўлиши;

- табиий ёки сунъий вентиляцияга эга бўлиши;

- ўриндиқ ёки скамейкаларга эга бўлиши керак.

Кийим алмаштириш жойлари кириш жойларига яқин бўлиши керак.

Агар қулфланадиган шкафлар хизмати мавжуд бўлса фойдаланувчилар шахсий нарсаларини қолдиришга рухсат берилиши керак. Қулфланадиган шкафлар дизайни улар жойлашган шаҳар ёки табиий ҳудудга мос бўлиши керак.

5.3 Вақтинчалик инфратузилма

5.3.1 Пляж соя жойлари

Пляж фойдаланувчиларни қуёшдан ҳимоя қилиш учун соя жой ташкил қилиб қўйиши керак. Имкон бўлганда табиий ёндашувни туристлар ва маҳаллий фойдаланувчилар афзал билишади. Қўпроқ маълумот учун D иловага қаранг.

5.3.2 Пляж инфратузилмаси

Пляж инфратузилмаси пляж кроватлари, ҳожатхоналар, душлар ва кузатув минораларидан иборат бўлиши мумкин. Улар табиий ва ташкил қилинган муҳит билан уйғун бўлиши ҳамда экологик ва эстетик мезонларга жавоб бериши керак.

Пляж инфратузилмаси фойдаланиш учун хавфсизлигига ишонч хосил қилиш учун мунтазам равишда таъмирлаб ва текшириб турилиши керак.

Пляж оператори энг камида қуйидагиларни текшириб туриши керак:

- жиҳозлар тозалиги;

- жиҳозларни хизмат кўрсатиш хусусияти;

- ускуналар ва инфратузилмани сақлаш учун ишлатиладиган бўёқ ва бошқа материалларни атроф муҳитга таъсири;

- ускуналарни бузилиши ва ишдан чиқиши билан боғлиқ ҳар қандай потенциал хавф.

Имкон қадар экологик маҳсулотлардан фойдаланиш керак.

 

5.4 Пляжга кириш

5.4.1 Умумий қоидалар

Пляж оператори пляжга кирувчи ҳар қандай транспорт кириши учун ҳамда қулай тарзда фойдаланиш учун шароит яратиши керак. Натижалар, доимий такомиллаштириб бориш учун қайд қилиниши ва таҳлил қилиниши керак.

a) барча пляжларга кириш учун қулай шароит яратиш керак;

b) агар пляж “жамоатчилик учун” деб тоифаланган бўлса у ҳолда пляж оператори томонидан маълум қилиниши керак;

c) жамоат пляжларига кириш бепул бўлиши керак бўлса ҳам, баъзи пляжларга кириш асосли тарзда пуллик бўлиши мумкин;

d) пляжга кириш йўллари доим бўш, тоза ва тартибга келтириб турилиши керак;

e) пляжнинг асосий қисми транспорт кирмайдиган ҳудуд сифатида белгилаб қўйилиши керак. Транспортлар (махсус транспортлардан ташқари) пляж ҳудудига киритилмаслиги керак. Пляж оператори транспортларни автомобиллар тўхташ жойига қўйилишини режалаштириши керак.

 

5.4.2 Жавобгарлик (масъулият)

Пляж оператори, кириш нуқталари ва жойлари ушбу стандартда белгиланган сифат даражасида сақланишини таъминлаш мажбурияти юклатилган шахсни (бошқа функцияларга қўшимча равишда) тайинлаши керак.

Пляж оператори, улар фойдаланиш учун яхши ҳолатда сақланаётганини кафолатлаш учун назорат бўйича зарур вазифаларни бажариши ва қурилмалар ҳолатини қайд қилиб бориши керак.

 

5.4.3 Киришнинг умумий талаблари

Жисмоний имконияти чекланган фойдаланувчилар пляжга кириши қулай бўлиши учун махсус рампалар ўрнатилиши керак.

Кириш рухсат этилган бўлса, жисмоний имконияти чекланган фойдаланувчилар учун қуруқ юзага, чўмилиш жойларига киришлари ва бошқа барча қурилма ва ускуналардан фойдаланишлари учун шароит яратилиши керак.

Маҳаллий миқёсда рухсат этилганда пляжга киришга белгилар қўйилиши ва ISO 7001 стандартидаги график рамзлари ўрнатилиши керак.

 

5.4.4 Автомобиллар тураргоҳи

Автомобил тураргоҳлари мавжуд бўлган пляжларда улар эксплуатация қилиш учун тегишли шароитларда сақланиши ва яхши ҳолатда бўлиши керак. Бирор камчилик аниқланганда тураргохга масъул шахсга хабар қилинади.

Тураргоҳларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун жой ажратилиши керак.

Тураргоҳ пуллик бўлган тақдирда тўлов миқдори тураргоҳга кириш қисмида кўрсатилиши керак.

 

5.4.5 Транспорт киришига таъқиқлар

Пляж ҳудудига рухсатсиз кириш, кемпинг қилиш ва ахлат ташлаш таъқиқланган бўлиши керак. Пляжда кўрсатилган таъқиқлар ҳақида маълумот бўлиши керак. Тозалик ва хавфсизлик мақсадида фойдаланиладиган транспортлардан (масалан қутқарув ускуналарини ташувчи ёки тез ёрдам транспортлари) бошқа транспортлар пляж ҳудудига кириши рухсат этилмаслиги керак. Транспорт киришини бутунлай таъқиқлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар асосланиши ва тўғри бошқарилиши керак. Транспорт ҳаракатланадиган ва тураргоҳ майдонлари ҳамда транспорт кирмайдиган ҳудудлар белгилаб қўйилиши ва вазият тақозо қилганда ДАН ходимлари ёки пляж ички ҳаракат назорати ташкил қилиниши керак. Агар транспорт воситаларига рухсат этилса уларни ҳар қандай вақтда юқори сув зоналарига кириши таъқиқланади. Пляжнинг асосий қисми транспортсиз ҳудуд қилиб белгиланиши керак.

Пляжга транспорт воситаларини киришини олдини олувчи жисмоний тўсиқлар бўлмаган тақдирда ҳамда рухсатсиз кириш, кемпинг, ахлат ташлаш ҳолатлари юз берганда бу ҳолатни бартараф этиш учун қонуности ҳужжатлар қабул қилиниши керак. Ушбу қонуности ҳужжатларга оид маълумотлар кўрсатилиши керак.

Пляж ва унга туташ ҳудудлар ахлат ва чиқинди ташлаш учун фойдаланилмаслиги керак. Пляжда транспорт воситасидан фойдаланишни назарда тутувчи махсус тадбирлар амалга оширилганда экотизимга зарар етказмаслик, шунингдек пляж фойдаланувчилари учун хавфларни олдини олиш мақсадида махсус бошқарув режаси тузилади ва қўлланилади. Фавқулодда ҳолатлар учун транспортлар тураргоҳи имкон қадар пляжга яқин бўлиши керак. Зарур бўлганда сифат даражасини пасаймаслигини таъминлаш учун қўшимча ресурслар (масалан, тозалаш ходимлари, кўчма ҳожатхона) келтирилиши керак.

 

6 Хизматларни тақдим этиш

6.1 Ахборот хизматлари

6.1.1 Пляжда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ахборот

Пляж оператори мижозлар керакли тарзда пляждан хавфсиз ва қулай фойдаланишга тааллуқли барча масалалардан хабардор бўлишларини таъминловчи шахсни (бошқа асосий ишидан ташқари) тайинлаши керак. Бу маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

- пляж фаолияти маълумотлари;

- бошқариш қоидалари;

- хавфсизлик;

- санитария, тиббий ва экологик муаммолар.

Ахборотлар маълумотлар тахтачаси, туристлар маълумотлари, байроқлар ва пляж фойдаланувчилари учун тушунарли бўлган ҳар қандай воситалар орқали етказилиши керак.

Пляж опреатори пляж фойдаланувчиларига чўмилиш мавсуми давомийлиги ва пляжнинг юқори фаоллик даври (фойдаланувчилар энг кўп бўлган вақт) тўғрисида маълумотларни етказиши керак.

Пляж оператори чўмилиш мавсумида ва бошқа вақтда кўрсатиладиган минимал хизматлар рўйхатини белгилаб олиши ва фойдаланувчиларни хабардор килиши керак.

Барча кўрсатиладиган хизматлар учун жадвал ҳамда мижозлар учун фойдаланиш ва кириш шартлари, жумладан ҳар қандай қўлланиладиган тарифлар кўрсатиб қўйилиши керак.

Пляжда кўрсатиладиган барча пуллик хизматларни нархи кўрсатилган ва фойдаланувчилар учун аниқ кўринадиган қилиб жойлаштирилиши керак.

Пляж оператори барча белгиларнинг услуби ва дизайнини уйғунлаштириши керак.

Пляж оператори пляж фойдаланувчиларига тақдим этиладиган маълумотларни тўлиқ бўлиши ва янгиланиб туриши ҳамда кўп ишлатиладиган тилларда берилишини таъминлаши керак.

Мижозлар билан мулоқот учун масъул бўлган шахс янги хизмат тури ташкил этилганда, ёки бирор хизмат шартлари ўзгарганда бу маълумотларни пляж фойдаланувчиларига етказиши шарт.

Пляж опреатори томонидан белгиланган барча кириш жойларида объектлар ва кўрсатиладиган хизматлар харитаси мавжуд бўлиши керак.

Изоҳ: ISO 28564-1 стандартида харита дизайни учун кўрсатмалар келтирилган.

Харитада кўрсатилган маълумотлар энг камида қуйидаги жиҳатларни ўз ичига олиши керак:

a) кириш жойлари (мавжуд бўлганда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун кириш жойлари);

b) кўрсатиладиган турли хизматлар жойлашуви;

c) кўрсатиладиган хизматларни мавсумий саналари ва вақти;

d) пляждаги ахлоқ кодекси;

e) хавфсизлик тўғрисида маълумотлар;

f) санитария ва экологик ахборот;

g) ҳожатхоналар жойлашуви.

Маълумот тизимида ахборот воситаларининг бошқа шаклларига қўшимча равишда ISO 7001 стандартига мувофиқ график белгилардан фойдаланиш керак.

 

6.1.2 Турист учун маълумот

Пляжда туристлар учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган маҳаллий ва атрофдаги ҳудудлар тўғрисида ахборотларни берадиган маълумотлар бюроси мавжуд бўлиши керак.

Фойдаланувчилар пляж майдонида содир бўладиган барча тадбирлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиниши керак. Буни плакат ёки бошқа маълумот кўринишида, зарур бўлганда маҳаллий оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ҳокимият органлари веб сайтларида жойлаштириш орқали амалга ошириш мумкин.

Маълумотларни кўрсатувчи хабарнома (мисол учун тадбир тафсилотлари, давомийлиги, қўшимча маълумот олиш ва қаерга шикоят қилиш мумкинлиги) пляжга илиб қўйилиши керак.

 

6.1.3 Тарифлар ва йиғимлар

Маҳаллий ҳокимият органлари/пляж оператори тадбир ташкилотчиларидан пляжда ўтказиладиган тадбирлар учун ҳақ олишни ва бу даромадни пляж ва туташ ҳудудларни яхшилаш учун сарфлашни кўриб чиқиши керак.

 

6.1.4 Ахлоқ қоидалари тўғрисида маълумот

Пляж ахлоқ қоидалари тўғрисида маълумот пляжга кириш қисмида жойлаштирилиши керак. Турли миллатларга тушунарли бўлиши учун маълумот берилганда график рамзлардан фойдаланиш керак.

Пляж оператори камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиши керак:

- ҳайвонларни киритиш;

- нудизм;

- чиқинди ва контейнерларни рухсат этилмаган жойда сақлаш;

- кемпинг;

- қайиқ тўхташ жойи;

- рухсат этилмаган транспорт воситалари;

- душдан ташқарида ювиниш воситаларидан фойдаланиш;

- фойдаланувчиларга халақит берувчи бошқа ҳаракатлар (масалан, шовқин, рухсат этилмаган спорт турлари);

- экологик таъсирчан жойлар;

- фаолият турларини чегаралаш.

 

6.1.5 Хавфсизлик тўғрисида маълумотлар

Пляжга асосий кириш жойларида қутқарув хизмати ва фойдаланувчилар саломатлигига тегишли маълумотларни ичига олувчи маълумотлар тахтачаси бўлиши керак.

Маълумотлар тахтачаси камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

- пляж харитаси ёки режаси;

- назорат қилинадиган чўмилиш ҳудуди;

- байроқлар ва уларнинг маъноси (8-ҳаволага қаранг);

- хавфсизлик, кузатув ва қутқарув хизматларини жойлашуви;

- ҳалокат хизмати диспетчери билан алоқа усуллари;

- қутқарув хизматидан фойдаланишни мавсумий кунлари ва вақтлари;

- биринчи ёрдам хизмати ва фавқулодда ҳолатлар телефонининг жойлашган жойи.

Агар пляж ёки унинг бирон бир қисми ёпиқ ёки чекланган бўлса, пляж фойдаланувчиларига бу ҳақида маълум қилиш керак.

Изоҳ: Санитария ва экологик ахборот билан боғлиқ белгилар бўйича батафсил маълумотни ISO 20712-3 стандартидан топиш мумкин.

 

6.1.6 Санитария/экологик маълумотлар

Пляжга асосий кириш жойларида қуйидагилар билан боғлиқ маълумотлар бўлиши керак:

a) чўмилиш қисмидан олинган сув таҳлили натижалари;

b) юзага келиши мумкин бўлган санитария хавфлари ва уларни олдини олиш йўллари;

c) пляж ёки унга туташ ҳудудларда экологик таъсирчан ҳудудлар.

 

6.2 Пляж хавфсизлик хизмати

6.2.1 Умумий қоидалар

Ушбу бўлимдаги маълумотлар фойдаланувчи хавфсизлигига тегишли бўлса ҳам, хавфсизликнинг умумий тамойилларининг кўпчилиги (10 ҳаволага қаранг) ходимлар хавфсизлигига алоқадор бўлиши мумкин.

Пляж оператори фойдаланувчиларнинг шикастланиш хавфини ёки чўкиб кетишларни камайтиришга жавобгардир. Хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳолатни яхшилашнинг қуйидаги тадбирларини ҳисобга олувчи маҳаллий режалар ишлаб чиқилиши керак:

- таълим ва ахборот;

- киришни таъқиқлаш ва/ёки огоҳлантириш бериш;

- қутқарув ускуналари билан таъминлаш ва уларни назорат қилиш;

- қутқариш ва омон қолиш малакаларини олиш.

Биргаликда ушбу чоралар чўкишни олдини олиш стратегиясини ташкил қилиш мумкин.

Пляж оператори пляжда ҳар қандай хавфсизлик хизматини жорий қилишдан олдин пляж хавфларини тўлиқ баҳолаши керак. Хавфни баҳолашда пляжнинг маълум ҳудуди учун белгиланган хавфсизликни назорат қилиш бўйича пляж оператори масъул бўлган тегишли чоралар кўрилиши керак.

Хавфни баҳолашдан мақсад:

a) потенциал хавфсизлик муаммоларини тўғри тушунилганини таъминлаш;

b) мавжуд назорат тадбирлари етарли эканлигини текшириш (жумладан фавқулодда ҳолатлардаги ҳаракатлар режаси);

c) хавфлар даражасини энг минимумга тушириш учун қилинадиган ишларни белгилаш;

d) баҳолашда аниқланадиган ножоиз хавфларнинг афзаллигини белгилаш ва кейинги ҳаракатларни аниқлаш.

Хавфларни баҳолаш ISO 31000 ва IEC 31010 стандартларига мувофиқ бўлиши ва улардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак.

Пляж хавфсизлиги хизматлари пляж хавфини баҳолаш натижасида аниқланиши ва амалга оширилиши керак. Хавфларни баҳолаш бўйича малакали мутахассис ҳар йили хавфларни баҳоланишини кўриб чиқиши керак.

Хавфларни баҳолаш натижалари бўйича аниқланган назорат чоралари қуйидаги кичик бўлимлар бўйича тақсимланади:

- ижтимоий таълим;

- белгилаш ва чегаралаш;

- қутқарувчилар, пляж хавфсизлиги байроқлари ва биринчи ёрдам хизматлари;

- жамоат қутқарув ускуналари;

- пляжни эвакуация қилиш ва ёпиш.

Назорат ўлчовлари ҳар бир жой учун ўзига хосдир ва ҳар бир пляж учун маҳаллий хавфларни ва бошқарув маълумотларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал хавфларни баҳолаш керак.

Пляж оператори шахсларнинг йўқолиши ва топилишига доир мувофиқлаштириш ва чора кўриш тартибини белгилаши керак (Е иловага қаранг).

 

6.2.2 Жавобгарлик

Пляж оператори кўрсатилаётган хизматлар (ушбу стандартда келтирилган) пляж хавфсизлик қоидалари билан биргаликда бажарилиши, назорат қилиниши ва текширилишига масъул шахс(лар)ни (бошқа вазифаларга қўшимча равишда) тайинлаши керак.

Пляж хавфсизлиги ҳолатига жавобгар шахс пляжда хавфсизлик хизматлари кўрсатувчи ташкилотларни ва пляж оператори фаолиятини мувофиқлаштириш ва алоқа ўрнатишга жавобгар бўлади.

 

6.2.3 Умумий талаблар

Пляж хавфсизлиги бўйича хизматлар хавф-хатарларни баҳолаш воситасида белгиланган вақт ва жойларда тақдим этилиши керак. Пляж оператори фойдаланувчиларни зарур ҳимоя қопламаси билан таъминлаши керак.

Фойдаланувчиларга пляж хавфсизлиги бўйича маълумот улар жойлашган жойи ва вақти билан берилиши керак. Хабарномалар хорижий фойдаланувчилар ва бошқа тилларни, шунингдек имконияти чекланган фойдаланувчиларни ҳисобга олган ҳолда асосий кириш қисмида ва жойларида акс эттирилиши керак.

Пляжда хавфсизлик хизматини кўрсатадиган ходимлар махсус кийимда ва танилиши осон бўлиши ҳамда тегишли идоралар, пляж эгалари ва/ёки халқаро тан олинган раҳбарий тамойиллар асосида ўрнатилган, мижозлар эътибори учун хушмуомалалик қоидалари тўғрисида хабардор қилинган бўлиши керак.

Изоҳ: Кўпгина давлатлардаги халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда қутқарув хизмати ходимлари пляж фойдаланувчилари уларни осон танишлари учун қизил ва сариқ рангли униформа кийишади.

Ресурслар, жараёнлар ва ҳаракатлар режаси аниқланиши ва ҳужжатлаштирилиши керак.

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиб-қоидалари бўлиши керак. Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш режасини синовдан ўтказиш мақсадида йилда камида бир марта машғулот ўтказиш ва тегишли ёзувларни сақлаб қўйиш керак.

Тегишли идоралар талабидан келиб чиқиб пляж оператори пляж хавфсизлиги билан шуғулланувчи ташкилотлар ва пляжни бошқариш билан шуғулланувчи ходимлар ўртасида етарлича алоқа ўрнатилишини таъминлаши керак.

Ушбу алоқани ўрнатиш учун етарлича алоқа тизимлари/жиҳозлари зарур.

 

6.2.4 Хавфларни режалаштириш ва мониторинг қилиш

Пляж оператори тегишли идора томонидан маъқулланган қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши керак:

- чўмилиш мавсуми даврида ҳаракатлар режаси;

- маълум чўмилиш мавсумидан ташқари вақтдаги умумий операциялар бўйича хавфсизлик режаси.

Режалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

a) мавжуд хавфсизлик ресурслари ва чора кўриш вақти;

b) кузатув жараёни;

c) қутқарув хизмати ва/ёки бошқа хавфсизлик гуруҳлари (миллий полиция, соҳил қўриқчилари, қутқарувчилар, тез ёрдам хизмати) билан алоқа ва мувофиқлаштириш воситалари;

d) махсус тадбирлар учун фавқулодда чоралар (масалан, хавфли денгиз жонзотлари ёки зарарли денгиз шароити);

e) фавқулодда вазиятларда эвакуация маршрутлари ва пляжни ёпиш жараёни;

f) хавф-хатарга боғлиқ бўлган атроф-муҳитга тегишли оқибатларнинг таъсири;

g) денгиз ҳаётини хавфли омилларини аниқлаш;

h) барча ҳодисалар ва уларга кўрилган чоралар тўғрисида ёзувлар;

i) пляж хавфини баҳолашда идентификация қилинган хавфлар билан боғлиқ бошқа режалар.

Кузатув жараёни танқидий жиҳатларга эътибор қаратилган ҳолда олиб борилиши керак (масалан, махсус ҳодисалар, кўп сонли фойдаланувчилар бор жойлар ёки низоли фаолият).

Изоҳ: Пляждаги ҳодисага муносабат билдириш вақти - ўқитилган ходим томонидан ҳодиса жойи ўрганилаётган вақтда ваколатли органга хабар бериш вақтигача чоралар кўриш оралиғи.

6.2.5 Назорат чоралари

6.2.6 банддаги назорат чоралари пляжларда хавфларни баҳолаш ёрдамида аниқланиши керак. Назорат чораларини таҳлил қилиш ва кузатиш, ҳамда зарур бўлганда қайта кўриб чиқиш муҳим.

6.2.6 Белгилар, байроқлар ва зоналаш

6.2.6.1 Белгилар

Белгилар умумий таълим дастурида муҳим рол ўйнайди ва унинг мақсади сув муҳитида ҳодисалар сони ва мураккаблигини камайтиришдир.

Белгилар тизими жамоатчилик учун мухим хабарларни етказади. Бу хабарлар 3 тоифага бўлинади:

a) маълум фаолият турлари таъқиқланганлиги ёки ахборотларга амал қилиш мажбурий эканлиги (таъқиқлар/мажбурий белгилар);

b) фойдаланувчиларни хавфли, яширин хавфли вазият ёки хавфли муҳит ҳақида огоҳлантирувчи хабарлар (огоҳлантирувчи/хавфсизлик белгилари);

c) йўналиш ёки умумий маълумот берувчи, жойлашган жойни кўрсатувчи хабарлар (жамоатчилик маълумоти белгилари).

Маҳаллий даражада рухсат этилган бўлса пляж оператори ISO 20712-1 ва ISO 20712-3 стандартларига амал қилиши керак.

Фойдаланувчиларга хавфсизлик ва жамоатчиликка тегишли ахборотни етказиб бериш учун хавфни баҳолаш натижаларига мувофиқ, самарали ва мос келувчи тизимни харид қилиши ва ўрнатиши керак.

6.2.6.2 Байроқлар

Пляж хавфсизлик байроқлари қўриқчилар ишлайдиган жойларда ўрнатилади.

Маҳаллий даражада рухсат этилган бўлса, пляж оператори ISO 20712-2 ва ISO 20712-3 стандартларига амал қилиниши керак.

 

6.2.6.3 Фаолият жойини зоналаш (чегаралаш)

Пляж фойдаланувчилари хавфсизлигига таҳдид солмасдан ўз вақтларидан баҳраманд бўлишларини таъминлаш учун махсус қалқиб турувчи бакенлар (чегара) бўлиши керак. Зоналар одатда чегараланган ҳудудда, сув ҳавзалари ва кемалар (ёки бошқа фойдаланувчилар) бўлган ва яширин хавфли тўқнашувлар юзага келиши мумкин бўлган соҳаларда (1-расмга қаранг) турли хил фойдаланувчилар гуруҳларини ёнма-ён мавжуд бўлиши учун ишлатилади.

Зоналарни белгилаш бакенлар ёрдамида амалга оширилади, чўмилиш мумкин бўлган ҳудудларни белгилайди. Тадбирга бутун пляжни белгилаш тавсия этилмайди. Пляж барқарорлигига шунингдек ҳар қандай ҳодисалар ва/ёки пляжда объектлар қурилишига алоқадор экологик, қурилиш нормалари ҳам таъсир қилиши мумкин. Бунга атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ёки бу ҳодисани табиий муҳитга таъсири бўйича экологик ҳисобот тайёрлаш имконини беради, бу ҳолатда ҳудуддаги тегишли табиатни муҳофаза қилувчи идоралар рухсати керак бўлади.

Чўмилувчилар хавфсизлиги манфаатидан келиб чиқиб, пляж бўйлаб чўмилиш жойлари зоналаб чиқилиши керак. Чўмилиш майдони камида 100 метр кенгликда ва 50 метргача денгизга кирган бўлиши керак. Сув кўтарилиши шароитларини ҳисобга олиш керак.

Агар ҳудуд кемаларни жўнатиш ва соҳил чизиғига қайтишга мос деб тавсифланган бўлса, бу ҳудуд бакенлар билан белгиланиши керак. Бакенлар билан белгиланган йўлак кемалар хавфсиз ҳаракатланиши учун соҳилдан
100 m узоқликда ва камида 30 m кенгликда бўлиши керак.

Сув кўтарилиши ва кемаларни сувга тушириш шартлари масаласини кўриб чиқиш керак (мисол учун сирпаниш).

Денгиз фаолияти денгизга биттадан кўп жойда чиқишни талаб қилса пляж опреатори заруратни баҳолаши ва мақсадга мувофиқ деб ҳисобланган мурожаатларни қилиши керак.

Бакенлар сузувчи чизиқ билан қотирилиши ва сариқ рангга бўялган бўлиши керак. Сузувчи тизим денгиз қарига лангар билан маҳкамланиши ва чигаллашмаслиги керак. Бакенлар орасидаги масофа 2 m кўп бўлмаслиги керак.

Ҳар қандай сузувчи тизим қурилмалари тўғрисида денгиз навигациясига жавобгар бўлган тегишли миллий идора хабардор қилиниши керак.

 

 

1-расм. Бакенлар ўрнатилган чўмилиш ҳудуди ва қайиқда сузиш канали

6.2.7 Қутқарувчилар ва биринчи ёрдам хизматлари

6.2.7.1 Қутқарувчилар

Хавфларни баҳолашда келтирилгани каби қутқарув хизмати тегишли тайёргарликдан ўтган ва қутқариш учун етарли ресурсларга эга ходимлар томонидан кўрсатилиши керак. Жамоа ҳодиса тўғрисида хабар келиб тушгандан сўнг 4 дақиқадан кам вақтда дарҳол ёрдамга етиб келиши керак.

Камида қуйидаги хизматлар кўрсатилиши керак:

- кузатув функцияси, қийин вазиятдаги шахсни қутқариш ва ёрдам кўрсатиш;

- сузувчилар/пляж фойдаланувчилари хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун фаол ёндашув татбиқ қилиниши;

- белгиланган хавфсизлик чораларини қўллашни бошқариш;

- қирғоқ аҳолиси ва сувдан фойдаланувчилар ўртасида ҳар қандай низоларни мониторинг қилиш ва самарали бошқариш;

- маҳаллий қонунлар ва/ёки қоидаларга риоя қилинишини мониторинг қилиш ва таъминлаш ва/ёки тегишли органларга хабар бериш;

- чўмилиш учун мўлжалланган жойларда фойдаланувчиларга хавф соладиган тадбирларни ўтказмаслик;

- фойдаланувчиларга хавф туғдирадиган ҳар қандай фаолиятни бошқариш.

Пляжда мавжуд бўлиши керак ходимлар:

- хизматларни мувофиқлаштирувчи (бошқа пляжлар/мажбуриятлар билан бирга олиб борилиши мумкин);

- хавфларни баҳолаш натижасига кўра қутқарувчилар (қутқарувчиларга бошқа мажбуриятлар юкланмаслиги керак).

Маҳаллий рухсат этилган бўлса, хавфларни баҳолашда аниқлангани каби пляжда қуйидаги жиҳозлар бўлиши керак:

a) ҳар бир назорат пунктлари ва бошқа белгиланган ҳудудларни белгилаш учун қизил ва сариқ байроқчалар;

b) биринчи ёрдам жиҳозлари;

c) алоқа воситалари;

d) дурбин, тахтача, ҳуштак ва лозим бўлиши мумкин бўлган бошқа қутқарув ускуналари;

e) хавфларни баҳолашда кўрсатилгани каби тегишли масофада/жойда ўрнатилган, радио, мобил алоқа ёки бошқа электрон воситалар билан боғланган, қутқарув қайиқлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар билан таъминланган кузатув миноралари;

f) тезкор чора кўришни таъминлаш учун етарли даражада қутқарув қайиқлари.

Ҳалокат ва кечиктирилмайдиган ёрдам аъзоси бўлган ҳар бир ходим эгаллаб турган лавозими учун минимал малакага эга бўлиши керак. Бу малакалар улар бажарадиган ишидан келиб чиқади ва пляж операторига тақдим этилиши керак.

Пляж оператори хизматларни ривожлантириш билан боғлиқ аниқ маълумотларни сақлаб қўйиши керак. Бу кўрилган чораларни кунлик қайд этишни талаб этади. Кун давомидаги тадбирларга хизматдаги ходимлар, сарф қилинган ресурслар, бахтсиз ҳодисалар ва кун мобайнида ишлатиладиган байроқлар киради. Олинган маълумотлар хизматларни доимий баҳолаб бориш имконини беради.

 

6.2.7.2 Биринчи тиббий ёрдам хизматлари

Йилнинг қайси вақти эканлиги, пляж тури ва хавфлилик даражасидан келиб чиқиб фойдаланувчилар лозим даражада тиббий ёрдам олишлари учун (биринчи ёрдам, парваришлаш ёки назорат қилиш) етарли миқдорда тиббий пунктлар яратилиши керак.

Биринчи ёрдам пунктлари қутқарувчилар ёки мустақил биринчи ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўрсатилиши мумкин.

Ҳар бир тиббий пунктда малакали ходим бўлиши керак, хавфларни баҳолашга мувофиқ пляж фойдаланувчилари етарли тиббий ёрдам билан таъминланиши керак. Ҳар бир пляжда қутқарув режасида кўрсатилганидек етарли миқдорда биринчи ёрдам воситалари бўлиши керак.

Бемор тиббий пунктга келтирилганда, энг камида қуйидагиларни қайд қилиш тавсия қилинади:

a) беморни таърифлаш;

b) беморни кўздан кечириш;

c) қўланиладиган даволаш;

d) келиб чиқиши ва кейинги хулоса;

e) кўрсатилган хизматнинг куни ва вақти;

f) даволовчи тиббий ходимнинг маълумотлари.

Ҳужжатлар пляж опреатори учун махфий ва мавжуд бўлиши, ҳамда авария ҳолатини ўрганиш учун қўлланилиши керак.

 

6.2.8 Жамоат қутқариш воситалари ва фавқулодда алоқа

Соҳилбўйи жойлардаги жамоат қутқарув воситалари қирғоқ чизиқлари ва сувлари хусусиятлари ва шартларига мос бўлиши керак (9 ҳаволага қаранг). Ускуналар жамоатчилик намоёндалари учун фойдаланишга қулай ва кам тебранадиган ҳамда қутқарувчилар хавфсизлигига таҳдид солмаслиги керак.

Фавқулодда хабар бериш масалаларини ҳам куриб чиқиш керак (мисол учун телефон ва чақирув пункти), айниқса мобил алоқа қамраб олмайдиган ёки изоляцияланган, ёрдам узоқда жойлашган жойлар.

Жамоат қутқарув ускуналари назорат чораси сифатида идентификация қилинган пляжларда қуйидаги жиҳозлар бўлиши керак:

a) саёз шаффоф пляжда: 46 cm - 61 cm қутқарув чамбараги;

b) ўртача ва чуқур шаффоф пляжда: 46 cm - 61 cm қутқарув чамбараги;

c) пляжда сув тез оқадиган жойларда (дарёдан сув кирадиган жойлар): баканлар ўрнатилган арқонлар;

d) қояли ва тоғли жойларда: 46 cm - 61 cm қутқарув чамбараги;

e) сунъий ҳудудларда (порт деворлари, тўлқинқайтаргич) 61 cm - 91 cm қутқарув чамбараги.

Бу жиҳозлардан фойдаланиш хавфларни динамик баҳолаш бўйича тавсияларга асосан аниқ жойлашувига мос бўлиши керак. Қутқарувчилар ҳаётига хавф соладиган ускунлардан фойдаланмаслик керак.

Жамоатчилик қутқарув жиҳозлари:

- аниқ жойлаштирилган, қизил, тўқ сариққа бўялган, осон олинадиган бўлиши;

- хавфни баҳолашда белгилангани каби интерваллар билан жойлаштирилиши;

- йил давомида мунтазам текширилиши, текширувлар қайд этилиши, керак бўлганда алмаштирилиши керак.

 

6.2.9 Пляж эвакуацияси ва ёпилиши

Пляж хавфсизлиги режалари доирасида, лозим бўлганда, пляжни эвакуация қилиш ва ёпиш жараёни назарда тутилиши керак. Қуйидаги шартларда пляжни эвакуация қилиш ёки ёпиш керак бўлади:

a) ифлосланиш ва касалликларни пайдо бўлиши;

b) хавфли шароитлар (тошқин, сув кўтарилиши, кучли шамол тўлқинлар ва б.);

c) хавфли денгиз жониворлари (акула, медуза, тимсоҳлар);

d) цунами ёки табиий офат;

e) оммавий тартибсизликлар ва намойишлар.

Изоҳ: ISO 20712-3 стандартида цунами юз бериши мумкин бўлган ҳудудларда ундан кочиш бўйича кўрсатмалар беради.

 

6.3 Пляжни тозалаш ва чиқиндиларни чиқариш

6.3.1 Умумий қоидалар

Пляж оператори фойдаланувчиларга улар хавфсизлиги, пляж ва унинг объектларидан мароқли фойдаланишлари тўғрисида хабар қилинганлигини кафолатлаган ҳолда ушбу стандартда белгиланган тозалаш жараёни, чиқиндиларни олиб чиқиш талабларга амал қилинишини назорат қиладиган, ташкил қиладиган ва таъминлайдиган ходимни (бошқа вазифаларига қўшимча равишда) тайинлаши керак.

Пляж оператори тозалаш режасини ўрнатади ва бу режага амал қилинишини назорат қилади, режадан четга чиқилганда ёки пляж оператори етарли эмас деб ҳисобласа тегишли ўзгартиришлар киритади.

Тозалаш ва чиқиндиларни олиб чиқишни назорат қилиш учун пляж оператори ушбу стандартда ўрнатилган талабларини бажарилиши доирасида назорат текширувлари бўйича янгиланган ёзувларни юритиши керак.

Назорат камида қуйидаги жиҳатларни қамраб олиши керак:

- тозалаш тартиб-қоидаларига мувофиқлиги даражаси;

- қурилма ва жиҳозларни жойлашуви ва тозалик ҳолатига мувофиқлиги даражаси;

- тозалаш режаси ва чиқиндиларни йиғиб териш самарадорлилигини текшириш.

 

6.3.2 Режалаштиришга доир талаблар

Пляж оператори қуйидагиларни ўз ичига олувчи батафсил режа ишлаб чиқиши керак:

a) мавжуд бўлган инсон ва техника ресурслари;

b) хизматлар изчиллиги ва сони;

c) тозалаш тартиблари;

d) табиий чиқиндиларни йиғиш тартиби;

e) хавфли чиқиндилар учун ҳаракат режаси.

Чўмилиш мавсуми давомида пляждаги қуруқ ва сувли ҳудудларни тозалаш режасини бажариш камида қуйидаги тадбирларни ўз ичига олиши керак:

- қуруқ ва сувли жойлардаги чиқиндиларни тўплаш;

- зарур бўлса қумни бошқа жойга кўчириш;

- чиқиндиларни сувдан олиб чиқиш;

- пляж экотуризми динамикасига зарар етказмаган ҳолда керакли тарзда денгиз ўтлари/ўсимликларидан тозалаш.

Тозалаш даврийлиги мавсум, фойдаланиш даражаси, об-ҳаво ва бошқа тегишли омилларни инобатга олган ҳолда режалаштирилиши ва амалга оширилиши керак.

Ҳайвонлар, жумладан ит ва отларни чиқиндиларини тозалаш масалаларини ҳам кўриб чиқиш керак.

Тозалаш тўғрисидаги ёзувлар сақланиши керак.

6.3.3 Тозалаш қурилмалари ва ускуналари

Пляждаги қурилма ва ускуналарни тозалаш режасига тозалашда фойдаланиладиган ювиш воситалари ва кимёвий маҳсулотларни тури киритилади ва камида қуйидагиларни тозалашни ўз ичига олиши керак:

- душ ва оёқ ювгичлар;

- ахлат идишлари ва қутилари;

- қум ва сувга кириш жойлари;

- хавфсизлик ва мижозларни жалб қилиш инфратузилмаси;

- бошқа қурилма ва ускуналар.

Махсус тадбирлар ва бошқа ноодатий ҳодисалардан кейин тозалаш режасида қурилма ва ускуналарни етарли даражада тозалаш чоралари кўзда тутилиши керак.

Хизматларга чегирма берилган ҳолатда пляж оператори етказиб берувчилар қурилма ва ускуналарни яхши ҳолатда режалаштиришларини ва сақлашларини таъминлаши керак.

Қурилма ва ускуналарни тозалигини таъминловчи хизматлар изчиллиги ва жадвали қуйидагича бўлиши керак:

a) ҳожатхона ва алмаштириладиган объектлар: кун давомида камида уч марта ва иш куни охирида, ҳамда ҳар гал тозалаш талаб қилинганда;

b) душ ва оёқ ювгичлар: кунига камида бир марта, хизмат кўрсатилмаётган вақтда бажариш мақсадга мувофиқ, ҳамда лозим даражада тозаликни сақлаш учун - ҳар қандай вақтда;

c) пляж ва сувга кириш жойлари: кунига камида бир марта, хизмат кўрсатилмаётган вақтда бажариш мақсадга мувофиқ, ҳамда лозим даражада тозаликни сақлаш учун - ҳар қандай вақтда;

d) хавфсизлик ва мижозларни жалб қилиш инфратузилмаси: кунига камида бир марта, хизмат кўрсатилмаётган вақтда бажариш мақсадга мувофиқ, ҳамда лозим даражада тозаликни сақлаш учун ҳар қандай вақтда;

e) пляждаги бошқа қурилма ва ускуналар: кунига камида бир марта, хизмат кўрсатилмаётган вақтда бажариш мақсадга мувофиқ, ҳамда лозим даражада тозаликни сақлаш учун - ҳар қандай вақтда.

Тозалик тадбирлари тўғрисида ёзувлар сақланиши керак.

 

6.3.4 Чиқиндилар утилизацияси, йиғиш ва қайта ишлаш

Ахлат идишлари ва қутилари қумга жойлаштирилиши керак.

Агар селектив қутилар қум устига жойлаштирилмаса, ҳеч бўлмаганда пляжга кириш жойларида оператор белгилаган жойга ўрнатилиши керак.

Пляж операторида қуруқликда йиғиладиган чиқиндиларни тўплаш режаси бўлиши керак ва қуйидагиларни қамраб олиши керак:

a) қуйидаги гуруҳдаги чиқиндиларни йиғиш учун зарур бўлган идишлар ва қутилар сони:

- ўрамлар;

- қоғоз ва картон;

- органик материал;

- стакан;

b) пляждаги идиш ва қутиларни тақсимланиши;

c) идиш ва қутиларни бўшатиш тартиби;

d) зарур инсоний ва моддий ресурслар;

e) йиғилган чиқиндилар бўйича ваколатли менежерлар ва депозитлар.

Чиқиндиларни танланма йиғиш режасида пляж оператори пляжни махсус тадбирлар ва ноодатий ҳодисалардан кейин тозалигини таъминлайдиган чораларни назарда тутиши керак.

Хизматларни тақдим этишда пляж оператори етказиб берувчиларни чиқиндиларни йиғиш тизимини режалаштириш ва сақлаш, имкон бўлса қайта ишлашга ҳаракат қилиши керак.

Идиш ва қутиларни бўшатиш хизмати изчиллиги чиқиндилар пайдо бўлиш хусусиятидан келиб чиқиши керак, камида қуйидаги изчилликда амалга оширилиши лозим:

- органик материаллар учун идишлар ва қутилар: ҳар куни, имкон қадар юқори фаоллик бўлмаган вақтда ва ҳар сафар тўлиб қолганда ва бошқа чиқинди ташлаш мумкин бўлмай қолганда;

- бошқа чиқиндилар учун идишлар ва қутилар: тўлган заҳоти яна фойдаланиш учун бўшатилади.

 

6.4 Тижорат хизматлари

6.4.1 Умумий қоидалар

Пляж оператори ҳордиқ чиқариш хизматларини яхши шароитда, тоза ва яхши сақланишига ишонч ҳосил қилиши керак. Агар камчилик аниқланса, улар етарли даражада ишлашини таъминлаш учун зарурий тўғрилаш чоралари қўлланилади.

Ҳордиқ чиқариш хизматларини назорат қилиш натижаларининг ёзувлари сақлаб қўйилади.

Пляжда қуйидаги ҳордиқ чиқариш хизматларидан бирортаси тақдим қилинса ушбу стандарт талаблари бажарлиши керак:

a) овқатланиш ва ичимлик маҳсулотларини йўлга қўйиш;

b) қуёшда ётиш тўшаги/стул/соябонлар ижараси;

c) кўнгилочар машғулотлар;

d) спорт машғулотлари;

e) норасмий тарқатувчилар.

Норасмий тарқатувчиларга фаолият юритиш рухсат этилса пляж оператори уларни тартибга солиши ва пляж сиғимини ҳисобга олиши керак.

Пуллик кўнгилочар машғулотлар тақдим қилинса улар нархлари кўринадиган жойга ўрнатилиши керак.

Барча кўнгилочар қурилмалар ва жиҳозлар умумий тозалик ва таъмирлаш режасига киритилиши, ҳамда юқори даражада ишлаши ва тоза бўлиши керак.

Кўнгилочар хизматлар жадвали белгиланиши ва мижозларга етказилиши керак.

Кўнгилочар хизматлар пляжга асосий кириш қисмида ва пляж харитасида кўрсатилиши керак.

Пляж оператори ходимлари (ёки хизматни таъминловчилар) униформа кийиши ва осон таниладиган бўлиши, хушмуомалалик қоидаларидан хабардор бўлиши керак.

Кўнгилочар хизматларга жавобгар шахс билан ҳамкорликда ва бошқарув тизими сиёсати ва мақсадларидан келиб чиқиб кўрсатилаётган хизматлар даражасини мониторинг қилиш кўрсаткичлари ва мижозларни қониқиш даражасини кўрсаткичларини белгилаши керак.

 

6.4.2 Озиқ – овқат ва ичимлик

Озиқ – овқат ва ичимлик таъминотчилари гигиенанинг юқори стандартларига амал қилишлари ва маҳаллий рухсат этилган бўлса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг овқат гигиенаси бўйича Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кўрсатмаларига амал қилиш керак (11-иловага қаранг).

 

6.4.3 Қуёшда ётиш тўшаклари ва соябонлар

Қуёшда ётиш тўшаклари ва соябонлар хизматларини кўрсатувчилар униформа кийган ва осон таниладиган бўлиши керак. Ходимлар мижозлар билан хушмуомалалик қоидаларини билишлари керак. Хизматлар нархи ва иш жадваллари фойдаланувчиларга кўринарли бўлиши керак.

 

6.4.4 Спорт ва кўнгилочар машғулотлар

Агар пляжда болалар учун ўйин майдончаси ва спорт машғулотлари учун майдонлар мавжуд бўлса улар аниқ белгилаб қўйилиши керак.

Пляж фойдаланувчиларига майдонларнинг очилиш вақти, нархи (пуллик бўлса) ва фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумот берилиши керак.

Пляж оператори ҳар йили спорт ва кўнгилочар тадбирларни режалаштиради ва фойдаланувчиларга маълумот беради.

Тадбирлар ишлаб чиқиш вақтида алоқа механизмлари яратилиши ва хавфсизлик масалаларини мувофиқлаштирилиши керак.

Пляж оператори хизматларни кўрсатиш учун зарур материаллар ва жиҳозларга жавоб берадиган, тадбирларни ташкиллаштирадиган жавобгар шахсни тайинлайди.

Бу тадбирларга жалб қилинган ходимлар тайёргарликдан ўтган бўлишлари ва танилишлари учун ажралиб туришлари керак.

Пляж оператори спорт ва кўнгилочар тадбирлар бошқа фойдаланувчиларга халақит бермаслиги, айниқса шовқин бўлиши, механизмларини ўрнатиши керак.

Агар бошқаларга халақит беришини олдини олиш имкони бўлмаса бошқа фойдаланувчиларни тадбир тўғрисида ва унинг давомийлиги тўғрисида огоҳлантириши керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


А илова

(маълумот учун)

 

Сиғим концепцияси

 

Пляж сиғими пляж бошқарувида муҳим омилдир. У пляждан фойдаланиш парамертларини, айниқса инфратузилмани режалаштиришда фойдаланилади.

Пляжни бошқаришни муҳим жиҳатларидан бири кириш шароитларини сиғимга мос келишидир, бу ортиқча фойдаланувчилар бўлмаслигини таъминлайди. Пляжларга кириш одатда текин бўлади, лекин қонунчилик ва тартиблар пляжга киришни назорат қилиши мумкин. Пляжга сиғимига нисбатан ортиқча одамлар киришини олдини олишни бир қанча усуллари мавжуд. Бу усулларни бирини танлаш қуйидаги каби бир қанча омилларга боғлиқ:

- одатлар;

- жойлашуви, айниқса энг яқин шаҳар марказигача масофа;

- топография;

- экологик сезувчанлик;

- инфратузилма;

- пляждан мақсадли фойдаланиш ёки оқилона фойдаланиш;

- об-ҳаво.

Шаҳар пляжлари – бу киришни бошқариш қийин бўлган пляжлардир, бунинг сабаби уларнинг одатда бепул бўлишидир. Лекин шундай чоралар борки, улардан пляжга киришни бошқаришда фойдаланиш мумкин, булар:

- туристик автобусларни пляж яқинида тўхташларини таъқиқлаш, бу кўп миқдордаги мизожлар оқимини олдини олишга имкон беради;

- автотураргоҳларни тақсимлаш ва тўловлар жорий қилиш, бу фойдаланувчилар оқимини назорат қилишга ёрдам беради;

- пляждаги хизматлар ва қулайликларни чеклаш (жумладан хавфсизликни).

Пляжларга аниқ кириш жойларини ташкил қилиш киришни бошқаришга ёрдам беради, пляж атрофида яшил линияларни ташкил қилиш ҳам самара беради.

Пляжни самарали бошқариш учун киришни режалаштириш ва киришни бошқаришни таъминлаш зарур. Бу қуйидагилар учун маъқул органлар билан мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик заруратини келтириб чиқаради:

- жамоатчилик секторини бошқариш;

- пляждаги кўплаб тадбирлар;

- пляжга киришга алоқадор бошқа фаолият турлари (мисол учун транспорт, қўриқлаш ва ҳаракатни тартибга солиш идоралари).

 

 

 

 


 

B илова

(маълумот учун)

 

Чўмилиш суви сифати

 

2003 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Хавфсиз рекреацион сув муҳити бўйича биринчи қўлланма нашр қилинди, унда сув ресурсларини бошқаришни аралаш тизими ва қабул қилинган даражаларда рекреацион чўмилиш билан боғлиқ соғлиққа салбий таъсирни чеклашга мўлжалланган сув сифатини баҳолаш тизими таклиф қилинган. 4-бобда ЖССТ ёндашуви асосини ташкил қилган, ЕИнинг Чўмилиш суви Директиваси
(2006 й) нинг асоси бўлган фан тушунтирилган. 2009 йилда ЖССТ томонидан қўшимчалар киритилган, лекин пляжларни бошқариш тамойиллари ёки сув сифати стандартлари сезиларли даражада ўзгармаган.

ЖССТнинг Денгиз суви учун микроб стандартларига Буюк Британияда 1989-1992 йиллари соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган ва Британия томонидан молиялаштирилган тадқиқотлар асос бўлган. Бу тадқиқотлардан олинган асосий натижа ўзини чекловчи гастроэнтерит (GI) бўлди, ЖССТ олган сув сифати стандарти аҳоли фойдаланадиган сув даражасида бўлди.

Денгиз сувида мавжуд ичак энтерококклари касаллик кўзғатувчи ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда GI касаллигининг ўртача кўрсаткичи йилига тахминан 1 та ҳодисадир. ЖССТ ашаддий денгиз сузувчиси учун аҳамиятсиз бўлган GI касаллигини тахминан икки баробар кўпайиши мумкин бўлган сув сифати даражасини аниқлашни хоҳлайди. Буюк Британиядаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу хавф даражаси чўмилиш жойидаги сув сифати 200/100 ml сувда ичак энретококки 95 фоиз билан тавсифланганда 20 марта чўмилишга эквивалент ҳисобланади (15-ҳаволага қаранг).

Сув сифати қоидаларини белгилаш билан бир қаторда, ЖССТ чўмилиш сувларини бошқариш бўйича янгича ёндашувни таклиф қилди. Бу уйдаги қорамоллардан чиқадиган қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини оқизиб келувчи дарё, тозаланган оқава сувлар (асосан Буюк Британияда дезинфекция қилинади), тошиб кетган оқава сувлардан тушган сувлар каби асосий бактериал ифлосланишлар манбасини аниқлаш учун чўмилиш санитария- гигиеник профилини яратишни назарда тутади. Қишлоқ хўжалиги чиқиндилари тушишида инсон патогеник вирусларини бўлиши эҳтимоли кам ҳисобланади, шунга кўра чўмилувчилар учун хавфи кам, бироқ уни хавфдан ҳоли деб ҳисоблаш нотўғри чунки уларда протозан ва бактериал патогенлар бўлиши мумкин. Инсон билан боғлиқ бўлмаган бу ифлосланишлар оқими технологик аралашув билан мураккаблашади деб тан олинади. Бироқ буни кўпинча олдиндан айтиш мумкин, чунки чўкинди ва оқимлар, одатда, чўмилиш сувларини ифлосланишига олиб келади. ЖССТ таъкидлашича, чўмилиш сувининг санитария профили инсон томонидан ифлослантирилганини кўрсатмаса, жамоатчиликни потенциал хавфдан физик белгилар ва/ёки электрон хабарлар (мисол учун матн ва интернет) орқали огоҳлантириш мақсадга мувофиқ. Бу “олдиндан билиш ва ҳимоя қилиш” ёндашуви чўмилиш ҳавзалари учун мос сув сифатини содда табиий ўлчовлар орқали олдиндан билиш моделларни талаб қилади (мисол учун ёғингарчилик ва қуёшли ҳавонинг интенсивлиги). ЖССТ нинг мазкур “олдиндан билиш ва ҳимоя қилиш” ёндашуви уй ҳайвонлари томонидан саломатликка бўлган хавфни чеклашга мўлжалланган.


 

С илова

(меъёрий)

 

Инфратузилмага доир минимал талабларнинг назорат рўйхати

 

С.1 Инфратузилмага доир минимал талаблар

Пляждаги бинолар ва вақтинчалик иншоотлар улар жойлашган табиий ва шаҳар муҳитига уйғунлашган бўлиши керак, ҳамда экологик ва эстетик омилларга жавоб бериши керак.

Санитария хизматлари камида қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

- ҳожатхона;

- оёқ ювгич ва душлар;

- пляж сиғимини ҳисобга олган ҳолда, барча фойдаланувчилар эҳтиёжини қондирадиган миқдорда санитария қурилмалари бўлиши керак;

- ҳожатхонадан чиқадиган ҳар қандай оқава сувлар алоҳида ишланиши ва чўмилиш ҳавзасига ёки унга келиб қўшиладиган сувга тушмаслиги керак;

- фойдаланувчилар сифатли тиббий ёрдам олишлари учун етарли даражада биринчи ёрдам пунктлари бўлиши керак;

- пляжга кириш жойлари аниқ белгиланган ва унга борадиган йўл хавфсиз бўлиши керак;

- пляжда соя жойлар ташкил қилиниши керак;

- ахлат идишлари ва қутилари қумга жойлаштирилиши керак;

- барча қурилма ва ускуналар ҳамда уларга кириш фойдаланиш учун шай ҳолда, тоза ва яхши сақланган бўлиши керак.

 

С.2 Хизматларга доир минимал талаблар

С.2.1 Умумий қоидалар

Санитария хизматлари, пляжда хавфсизлик хизматлари, кўнгилочар хизматлар ва техник хизмат кўрсатувчи ходимлар, мижозлар билан алоқага киришадиган барча ходимлар:

- етарли малакага эга бўлишлари;

- тўғри ишлашлари учун етарли моддий ресурсларга эга бўлишлари;

- униформа кийган ва осон таниш мумкин бўлиши;

- мижозлар эътибори учун хушмуомалалик қоидаларидан хабардор бўлиши керак

Фойдаланувчиларга тақдим этиладиган маъломотлар харита ва асосий кириш жойларида фойдали маълумотларга эга бўлиши керак. Маълумотлар тўлиқ бўлиши, мунтазам янгиланиб туриши ва маҳаллий расмий тилда берилиши, камида битта хорижий тилда берилиши ҳамда камида қуйидагиларни ўз ичига олиши керак (пляж фаолияти ва ташкилот режасига мувофиқ):

- кириш пунктларини жойлашиши (рухсат этилган бўлса жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун);

- тақдим этилаётган турли хизматларни, ҳожатхона ва чўмилиш ҳудудлари жойлашуви;

- пляж оператори маълумотлари;

- чўмилиш мавсуми даврлари;

- чўмилиш мавсумида ва ундан ташқари вақтда кўрсатиладиган хизматлар;

- хизматлардан фойдаланиш жадвали, тўлов талаб қилинса ҳар бир хизмат учун тарифлар;

- пляжда ўтказиладиган ҳар бир тадбир ва маросимлар вақти ва довомийлиги тўғрисида олдиндан огоҳлантириш;

- таклиф ва шикоятлар бериш жараёнлари;

- пляж оператори томонидан қабул қилинган хизмат кўрсатиш ва мажбурият кўрсаткичлари;

- мазкур йил учун ўрнатилган мақсадлар ва ўтган даврда эришилган натижалар ва ютуқлар;

- фойдаланувчига алоқадор қонунчилик ва тартиб-қоидалар;

- пляж фойдаланувчилари учун хатти-ҳаракатлар кодекси (график рамзлар орқали етказилади);

- хавфсизлик маълумотлари (жумладан фавқулодда ҳолатлар);

- соғлиқ ва хавфсизлик индикаторлари натижалари;

- экологик масалалар кўрсаткичлари натижалари (жумладан сув сифати).

Эволюция, атроф муҳитга таъсири, фойдаланувчилар саломатлиги ва қулайлиги, кўрсатиладиган хизматлар сифати даражасинини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими яратилиши керак.

Фойдаланувчилар шикоятлари ва таклифларига жавоб берадиган тизим бўлиши, ҳамда уларни ҳал қилиш бўйича қўлланма ва жавобгар шахс бўлиши керак.

 

С 2.2 Кўнгилочар хизматлар

Пляжда соя ҳудудлар ташкил қилиниши керак.

Спорт ўйинлари ва бошқа кўнгилочар тадбирлар бошқа файдаланувчиларга халақит бермаслиги учун механизм назарда тутилиши керак.

Озиқ-овқат ва ичимлик таъминотчилари гигиенанинг юқори стандартларига жавоб бериши керак.

 

С 2.3 Хавфсизлик хизматлари

- Барча тиббий пунктларда биринчи ёрдам хизматини таъминлаш учун малакали ходимлар ва қутқарувчилар бўлиши, хавфсизлик хизмати координатори томонидан пляждаги хавфлар баҳоланиши, фойдаланувчилар учун хавфсизлик чоралари таъминланиши керак.

- Пляж оператори ҳар йили саломатлик учун бевосита ва билвосита хавфларни аниқлашни янгилаб туради, ҳужжатлаштириш ишларини олиб боради ва фавқулодда ҳолатлар учун режалар тузади.

- Қутқарув хизматлари бахтсиз ҳодисаларни бартараф этиш учун зудлик билан чора кўришлари керак.

- Хавфсизлик байроқчаларидан қутқарувчилар бор жойларда фойдаланиш керак.

- Жамоат қутқарув ускуналари қирғоқ чизиғи ва сув хусусияти ва шартларига мос бўлиши керак.

- Йўқолган ва топилган шахсларни мувофиқлаштириш ва чора кўриш тартиби бўлиши керак.

- Хавфсизлик хизматида амалга оширилган ишлар кунлик қайд қилиб борилиши керак.

 

С 2.4 Тозалик ва техник хизмат кўрсатиш

Сувдан чиқиндиларни олиш, қумдан йиғиб олиш, пляждаги барча ускуна ва қурилмаларни тозалаш, махсус тадбирлар ва ноодатий ҳолатлардан кейин лозим даражада тозаликни таъминлаш - тозалик ва чиқиндиларни териб олиш режасига асосан бажарилиши керак.

Ускуна ва қурилмаларни тозалаш ва техник хизмат кўрсатиш ўз ичига санитария хизматлари, ахлат идишлар ва қутилар, сув ва қумга кириш, мижозларни жалб қилиш ва хавфсизлик инфратузилмаси, ҳамда бошқа кўнгилочар қурилмалар доим соз ҳолатда ва тоза бўлиши керак.

Фойдаланувчилар ёки хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан аниқланган носозликларни дарҳол таъмирлаш ёки лозим бўлганда алмаштириш чораларини кўришни самарали механизмини таъминлаш керак.

Техник таъмирлаш ишлари профилактик ва созлаш ишларидан иборат бўлиши керак, техник хизмат кўрсатиш ва тозалик режасига асосан мониторинг қилиниши ва бажарилиши керак, юқори фаоллик даврида созлаш ишлари олиб борилганда улар эълон қилиниши ва кўрсатилиши, ҳамда альтернатив хизматлар таклиф қилиниши керак.

Тозалик ва чиқиндиларни тўплаш ишлари инспекцияси қайд қилиб борилиши керак.

 

 

 

 

 


 

D илова

(маълумот учун)

 

Пляжда соя берувчи материал намуналари

D.1 Материаллар

Пляж паркида қуйидаги турдаги соя материаллари ишлатилиши мумкин:

а) Тентлар

Тентлар ва ташқи қоплама материаллари – мустаҳкам яхлит том ва кўп техник хизмат кўрсатишни талаб қилмайди. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳимоялаш кўзда тутилган. Узоқ давр мобайнида фойдаланиладиган, айниқса 0-18 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар бўлганда ультрабинафша нурларидан ҳимояланиш учун қаттиқ қопламалардан фойдаланган маъқул.

b) Алюминий ва қалайли томлар

Алюминий ва қалай шаффоф эмаслиги сабабли ультрабинафша нурлардан максимал ҳимоя қилади. Бу материаллар одатда узоқ хизмат қилади ва турли об-ҳаво шароитига бардошли бўлади, шу сабабли ультрабинафша нурларидан ҳимоялашда иқтисодий томондан самаралидир.

c) Поликарбонат ва шиша толали қопламалар.

Поликарбонат ва шиша толали қопламалар қаттиқ материал бўлиб инфрақизил (иссиқ) нур ва ёруғлик ўтказувчан бўлади. Ушбу материаллар қишки иситиш талаб қилинадиган жойларда самарали. Максимал ҳимояни таъминлаш учун ишлаб чиқарувчидан ультрабинафша нурларини ўтказувчанлик коэффициенти синови натижаларини олиш зарур. Шиша толали қопламалар поликарбонатга қараганда камроқ бардошли бўлиши мумкин.

d) Шийпон

Соябон ва шийпонлар фойдаланилган материалларига қараб турли ҳимоя сифатини беради. Матода бўлгани каби қанча зич тўқилса ультрабинафша нурларидан ҳимоя шунча кучли бўлади. Баъзи материалларга пластик қопланган бўлади ва шу сабабли кучли ҳимояни таъминлайди, чунки пластик ультрабинафша нурларини сингдириб олади. 1995 йилдан бошлаб баъзи давлатларда соябонларга ультрабинафша нурлари рейтинги татбиқ қилиниши керак.

e) Брезент

Брезент одатда соябонларда ишлатилади. Брезент ишлаб чиқарилган вақтда юқори ҳимоя коэффициентига эга бўлади. Бироқ, об-ҳаво таъсирида ёмонлашишга мойил бўлади, шу сабабли қуёшдан ҳимояланиш самараси камроқ бўлади.

f) Мато

Мато ультрабинафша нурларидан ҳимояланишда энг самарасиз қоплама ҳисобланади. Бу одатда ёлғон хавфсизлик ҳиссини беради, чунки ультрабинафша нурларининг асосий қисмини ўтказиб юборади. Агар шундай матодан фойдаланилса фойдаланувчилар қуёш ўтказмайдиган кийимларини кийиб юриши ва қуёшга қарши кремдан фойдаланишлари тўғрисидаги огоҳлантирувчи тахтачаларни илиб қўйиш тавсия қилинади. Мато қуёшнинг ультрабинафша нурлари учун моддий тўсиқ ҳисобланади, қанчалик нур ўтказувчан бўлса шунча кўп ультрабинафша нурларини ўтказади. Зич қилиб тўқилган мато 90 фоизгача ультрабинафша нурларини ушлаб қолади. Ранг, ювиш таъсири ва таранглик ультрабинафша нурлари ўтказувчанлиги ҳусусиятини ўзгартириши мумкин. Агар мато таранг тортилса, унинг тешиклари кенгаяди ва кўпроқ ультрабинафша нурларни ўтказиб юборади. Ультрабинафша нурларини ўтказмайдиган матолардан фойдаланиш тавсия этилади.

 

D 2 Пляжларда сояларни самарали лойиҳалаш

Пляж оператори қуёш ҳаракатини ҳисобга олиш керак, айниқса хавф юқори бўлган соатлар 9:00 ва 15:00 оралиғида. Қуёшнинг ҳаракати соялар шакли самараси ва ўлчами тузилмасига таъсир қилади. Шарқий ва ғарбий тарафлар одатда соя ҳимоясини таъминлаш учун кенгроқ қилиш талаб қилинади. Вертикал томонлар мумкин бўлганда соя тузилмаси қисми сифатида қаралади (мисол учун автобусни орқа ва ён томонлари). Иложи бўлганда табиий ва бапо этилган соялардан самарали фойдаланиш лозим. Бу комбинация барпо этилган тузилмаларни самарали соя беришини таъминлайди, дарахтлар ўсаётганда ва/ёки соя объектнинг кўпроқ қисмини қамраб олганида.

Барпо этилган қурилмаларнинг соя учун ўрнатилган томи қўпроқ ҳимояни таъминлаш учун қаттиқ бўлиши керак ва ораларида очиқ жой бўлмаслиги керак.

Соя фақат ультрабинафша нурларини тўғридан тўғри таъсиридан ҳимоя қилади ва 100 фоизлик ҳимояни таъминлай олмайди. Бундан ташқари, соя юзасини максималлаштириш учун юқори коэффицентли ультрабинафша нурларни қайтарувчи материалларни танлаш, камида ультрабинафша нурлардан 94 фоиз ҳимоя қиладиган матоларни танлаш зарур. Баъзи материаллар (масалан паст сифатли матолар) ультрабинафша нурларини юқори даражасини қайтаришда самарасиз ва тавсия этилмайди. Соя структурани ўртасида юқори даражада бўлади, чунки бу ерда ультрабинафша нур акси минимум бўлади. Соя структурасини марказига муҳим ўйин жиҳозларини жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

Соя структурасини эгилган ва тишли четлар билан лойиҳалаштирмаслик керак, чунки улар қурилма самарадорлигини камайтиради. Қурилма четлари ультрабинафша нурлари атроф юзасидан аксланмаслиги учун иложи борича паст бўлиши керак. Пляж опреаторлари ускуналарни сояда бўлиши учун шийпон четлари ускуналарни чеккаларигача ёпиши керак.

Атроф юзани акс этиш хусусиятини, сояда туриши керак бўлган ускунанинг остидаги материални ҳисобга олиш керак. Мисол учун қумни акс эттирувчи хусусияти юқори, аммо бошқа материалларни (мисол учун жароҳатларни олдини олувчи резина маҳсулотлари) акс эттириш коэффициенти паст. Яна бир кенг тарқалган мисол бу ёрқин бетон бўлиб, пикник ва барбекю учун фойдаланилади. Бу ҳам ультрабинафша нурларини юқори даражада акс эттиради.

Ўриндиқлар, столлар, барбекю ва ўйин жиҳозлари шийпон остига жойлаштирилиши керак. Маҳаллий муҳитга мос сояли дарахтларни танлаш лозим.

Вандализм – соя тузилмаси ва дарахтларни экишга нисбатан доимий муаммо ҳисобланади. Агар конструкция баландлиги том қопламасига тегмаслик учун юқорига кўтарилса соя самараси камайиб кетади. Агар пляж оператори конструкцияни баланд қилса қуйидаги лаҳзаларни инобатга олиш керак:

- структура ўлчамини катталштириш ёки сояга жойлаштириладиган ускуналар сонини камайтириш;

- мустаҳкамроқ материалдан фойдаланиш (мисол учун темир қоплама ёки брезент);

- бошқа ушлаб турувчи материаллардан фойдаланиш (мисол учун юқорига чиқишни олдини олувчи “каламуш дисклари”.

 


Е илова

(маълумот учун)

 

Йўқолган ва топилган шахслар

 

Е.1 Умумий қоидалар

Қутқарувчилар ва пляжнинг бошқа ходимлари “йўқолган ва топилган шахслар” иши билан тўқнаш келиш эҳтимоли мавжуд.

“Йўқолган шахс” ҳодисаси қуйидаги ҳолларда юзага келади:

- оила аъзоси, дўсти ёки васий қутқа