Oʻz DSt 3220:2017

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

 

 

Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари.

Умумий талаблар

 

 

 

 

 

 

 

Расмий нашр

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Ўзстандарт» агентлиги

Тошкент 2017


Сўз боши

 

1 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ ва ТАСДИҚЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.

 

2 Туризм соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан МАЪҚУЛЛАНДИ.

 

3 Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлигиинг 21.09.2017 йил 05-881 - сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНДИ.

1-сонли ўзгартиш Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) нинг 2018 йил
6 июлдаги 05-817и
- сонли қарори билан тасдиқланди ва жорий этилди.

2-сонли ўзгартиш Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) нинг 2019 йил
25 январдаги 05-835и - сонли
қарори билан тасдиқланди ва жорий этилди.

 

4 Ушбу стандарт ГОСТ 28681.3 талаблари билан уйғунлаштирилди.

 

 

 

 

Ушбу стандартни ва унинг ўзгартишларини Ўзбекистон ҳудудида жорий этиш (амалини бекор қилиш) ҳақидаги ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқувчи томонидан тақдим қилиниши мумкин. Ушбу стандартни қайта кўриб чиқиш (ўзгартириш)ёки бекор қилиш ҳақидаги мувофиқ ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичда чоп этилади.

 

 

 

 

Ушбу стандартни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига тегишли.


Мундарижа

 

1

Қўлланиш доираси …………………………………..………….……

1

2

Норматив ҳужжатларга ҳаволалар ……………….........................

1

3

Атамалар ва таърифлар ……………………………………………...

2

4

Жойлаштириш воситаларининг турлари ва хиллари ……….……..

3

5

Умумий талаблар ……………………………………………………

5

6

Қўшимча талаблар ………………………………………..………...

7

 

А илова ………………………………………………………………...

8

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

____________________________________________________________________

Туризм хизматлари.

Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар

 

Туристские услуги.

Средства размещения. Общие требования

 

Tourism services – Accommodation – General requirements

____________________________________________________________________

Жорий этиш санаси2018 й. 1 январ

 

Қўлланиш доираси

 

1.1 Ушбу стандарт жойлаштириш воситалари ва уларда тақдим этиладиган хизматларга доир умумий талабларни белгилайди.

Ушбу стандартнинг қоидалари ташриф буюрувчиларнинг вақтинчалик яшашлари учун мўлжалланган турли хилдаги жойлаштириш воситалари (кейин - жойлаштириш воситалари) ва уларда тақдим этиладиган хизматларга татбиқ этилади.

Ушбу стандарт жойлаштириш воситалари хизматларини тақдим қиладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўлланиш учун мўлжалланган.

Изоҳ – Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жойлаштириш воситалари хизматларини тақдим этадилар.

1.2 Жойлаштириш воситалари хизматларининг истеъмолчилари, давлат бошқаруви органлари ва мувофиқликни баҳолаш органлари жойлаштириш воситаларини текшириш, баҳолаш ёки тан олиш вақтида ҳам ундан фойдаланишлари мумкин.

Давлат тартибга солиш органлари ваколатига кирувчи мажбурий талаблар 5-бўлимда белгиланган. 6-бўлимда белгиланган талаблар жойлаштириш воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш учун яроқли.

1.3 Ушбу стандарт асосида турли жойлаштириш воситаларига доир талабларни белгилайдиган норматив ҳужжатлар ва жойлаштириш воситалари хизматларини бажарувчи-ташкилотлар стандартлари ишлаб чиқилиши мумкин.

 

Норматив ҳужжатларга ҳаволалар

 

Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга норматив ҳаволалардан фойдаланилган:

Oʻz DSt ISO 18513:2017 Туристик хизматлар. Меҳмонхона ва туристларни жойлаштириш воситаларининг бошқа турлари. Атамашунослик.

Oʻz DSt 5.8:2006 (ISO/IEC 17030:2003) Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни тасдиқлаш миллий тизими. Мувофиқликни тасдиқлаш белгиси. Қўлланиш қоидалари.

ГОСТ 12.1.004-91 Пожарная безопасность. Общие требования.

Изоҳ – Мазкур стандартдан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларнинг (таснифлагичларнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда эканлигини жорий йилнинг 1 январигача тузилган стандартлар (таснифлагичлар) кўрсаткичи бўйича ва жорий йилда чоп этилган тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш зарур. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилган (ўзгартирилган) бўлса, у ҳолда мазкур стандартдан фойдаланганда алмаштирилган (ўзгартирилган) ҳужжатга амал қилиш керак. Агар ҳавола ҳужжати алмаштирилмасдан бекор қилинган бўлса, у ҳолда бу ҳужжатга ҳавола берилган қоиданинг ушбу ҳаволага даҳлсиз қисми қўлланилади.

 

3 Атамалар ва таърифлар

 

Ушбу стандартда Oʻz DSt ISO 18513да келтирилган атамалар, ҳамда қуйидаги атамалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:

3.1 вақтинчалик яшаш: Ташриф буюрувчиларнинг 12 ойдан кўп бўлмаган кетма-кет муддатда яшаши.

3.2 жойлаштириш воситалари хизматларини бажарувчи: Шахсий ёки ижарага олинган моддий базада (бино, иншоот, инвентарь) жойлаштириш воситалари хизматларини тақдим қилувчи шахс.

3.3 истеъмолчи (ташриф буюрувчи): Жойлаштириш воситалари хизматларини олиш мақсадига эга бўлган ёки улардан фойдаланадиган яшовчи ва хизматларнинг бошқа истеъмолчилари.

3.4 ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: Белгиланган вазифаси, ихтисослиги, иш профили ва/ёки фаолият йўналишига мувофиқ, хусусан туристик, соғломлаштириш, спорт, жисмоний-соғломлаштириш, таълим ва бошқа қўшимча хизматларни тақдим қилувчи жойлаштириш воситалари.

3.5 номер фонди: Жойлаштириш воситасида яшаш учун турар-жой хоналарининг (номерларнинг) умумий сони.

3.6 жойлаштириш воситасидаги номер: Вақтинчалик яшаш учун зарур бўлган мебель, жиҳозлар ва инвентарли бир ёки бир неча турар-жой хоналари/уйлар.

3.7 бутик-отель: Ҳар бир номери ноёб тарзда безатилган кичикроқ меҳмонхона.

3.8 рекреацион хизматлар: Соғломлаштириш, дам олиш, жойлаштириш, овқатланиш, жисмоний-соғломлаштириш хизматларини ташкиллаштириш бўйича хизматлар ва бўш вақтни ташкиллаштириш хизматлари мажмуи.

3.9 дам олиш уйи, дам олиш зонаси: Жойлаштириш, овқатланиш, бўш вақтни ташкиллаштириш ва ўйин-кулгу хизматларини тақдим қилувчи, рекреацион зонада жойлашган ихтисослашган жойлаштириш воситаси.

3.10 квартира: Белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, ташриф буюрувчилар яшаши учун мўлжалланган, ижарага бериладиган, бир ёки бир неча яшаш хоналаридан, шунингдек истеъмолчиларнинг яшаш билан боғлиқ бўлган маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ёрдамчи хоналардан ташкил топадиган, кўп квартирали уйдаги яшаш хонаси.

3.11 яшаш учун уй: Белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, ташриф буюрувчилар яшаши учун мўлжалланган, ижарага бериладиган, бир ёки бир неча яшаш хоналаридан, шунингдек истеъмолчиларнинг яшаш билан боғлиқ бўлган маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ёрдамчи хоналардан ташкил топадиган, алоҳида яшаш жойи.

3.12 капсулали хостел: Бир-бирининг устида жойлашган, унча катта бўлмаган ётоқ катакчаларини ўзида ифодалайдиган арзон жойлаштириш воситаси.

 

4 Жойлаштириш воситаларининг турлари ва хиллари

 

4.1 Жойлаштириш воситалари ҳар хил турлари ва хиллари бўйича фарқланади. Жойлаштириш воситаларининг турлари ва хиллари 1-жадвалда келтирилган.

 

1-Жадвал – Ҳар хил турдаги ва хилдаги жойлаштириш воситалари

Жойлаштириш воситаларининг турлари

Жойлаштириш воситаларининг хиллари

Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари

 

Меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар мажмуи (қароргоҳ), люкс номерли меҳмонхоналар, спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар ва б.

 

Ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари

 

Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар, яшаб даволанадиган шифохоналар ва б.

 

Дам олиш ва бўш вақтни ташкиллаштириш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари/марказлари/зоналари, спорт базалари, овчилар уйи, балиқчи уйи ва б.

 

Болалар ва ўсмирларнинг дам олиши, соғлиғини тиклаши ва бўш вақтини ташкиллаштириш учун жойлаштириш воситалари:

- болалар санаторийлари, даволовчи пансионатлар, болалар учун санаторий-соғломлаштириш ва даволаниш-соғломлаштириш оромгоҳлари;

- болалар оромгоҳлари/дам олиш марказлари;

- ихтисослаштирилган ёки муайян хусусиятли болалар оромгоҳлари/дам олиш марказлари (туристик, соғломлаштириш, спорт, ўлкашунослик, тил ўрганиш, рақс, компьютер, илм олиш, экологик, жисмоний-соғломлаштириш ва б.);

- туристик базалар (болалар ва ўсмирлар туризми, ўлкашунослик ва экскурсиялар, болалар туристик базалари, оромгоҳлар ва б.).

Туристик ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: туристик базалар; туристик оромгоҳлар; чодирли/кемпинг оромгоҳи; ўтовли оромгоҳлар; дам олиш уйлари/марказлари/зоналари; туристик қишлоқ; кемпинг ва б.

Индивидуал жойлаштириш воситалари

Турар-жой уйлари, шу жумладан: шаҳар ташқарисидаги уй; дала ҳовли; хусусий уй; фермер уйи; эко-ферма; тоғдаги уй; меҳмонлар учун уй; меҳмонлар учун шаҳардаги уй; қишлоқдаги уй; ўтов; шале; бунгало; квартира; апартамент ва б.

Бошқа жойлаштириш воситалари

Хостеллар (ёшлар меҳмонхоналари), капсулали хостеллар ва ётоқхоналар

Изоҳлар:

1 Индивидуал жойлаштириш воситаларида 10 тагача ташриф буюрувчини жойлаштириш имконияти бўлган 5 тагача номерга эга бўлишига рухсат этилади.

2 Ётоқхоналар ишчилар, хизматчилар, талабалар, ўқувчилар, ҳамда иш, хизмат ёки ўқиш даврида бошқа ташриф буюрувчилар яшаши учун мўлжалланган.

4.2 Жойлаштириш воситалари қуйидаги белгилар бўйича турлар ва тоифаларга бўлинади:

- белгиланган вазифаси бўйича;

- турган жойи/жойлашиши бўйича;

- ишлаш вақти бўйича;

- техник жиҳатдан жиҳозланиш даражаси бўйича;

- моддий база ва номер фондининг ҳолати бўйича;

- сиғими бўйича;

- сервис ва кўрсатилаётган хизматлар сифати даражаси бўйича;

- ташриф буюрувчилар контингенти бўйича;

- жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа параметрлар ва/ёки жойлаштириш воситалари хизматлари истеъмолчиларининг ахборотга эгалиги бўйича.

Жойлаштириш воситаларининг тоифалари “юлдузча” белгиси (тоифага мувофиқлик белгиси) билан белгиланади. Жойлаштириш воситаларига - бир, икки, уч, тўрт ва беш юлдуз тоифалари берилиши мумкин [1].

4.3 Белгиланган вазифасига кўра жойлаштириш воситалари транзит ва мақсадлига бўлинади. Транзит жойлаштириш воситалари қисқа муддатли тўхташ шароитларида ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Мақсадли жойлаштириш воситаларига ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари ва ишга алоқадор бўлган жойлаштириш воситалари киради.

4.4 Турган жойи/жойлашиши бўйича жойлаштириш воситалари шаҳар, шаҳардан ташқари, қишлоқ, тоғ, ўрмон, дарёдаги ва бошқаларга бўлинади.

4.5 Ишлаш вақти бўйича жойлаштириш воситалари қуйидагиларга бўлинади:

- йил бўйи ишлайдиган;

- мавсумий ишлайдиган;

- дам олиш кунларидаги;

- туриш кунининг вақти бўйича туну-кун, кундуз куни ёки чекланган тарзда ишлайдиган.

4.6 Номер фондига боғлиқ ҳолда жойлаштириш воситалари қуйидагиларга бўлинади:

- катта (200 та номердан кўп);

- ўрта (51 тадан 200 тагача номер);

- кичик (16 тадан 50 тагача номер);

- мини (15 тагача номер).

4.7 Ташриф буюрувчилар контингенти ва ихтисослик бўйича жойлаштириш воситалари: туристик, спорт, жисмоний-соғломлаштириш, болалар, ёшлар, талабалар, оилавий, ёши катта инсонлар учун, жисмоний имконияти чекланган ташриф буюрувчилар учун, болалар учун, хизмат сафари учун ва бошқаларга бўлинади.

4.8 Фойдаланиладиган бинолар (иморатлар) тури бўйича жойлаштириш воситалари:

- алоҳида турган биноларда (индивидуал яшаш уйларидан ташқари) жойлашганга;

- индивидуал яшаш уйларида жойлашганга;

- кўп квартирали яшаш уйларидаги квартираларда жойлашганга;

- бошқа бинолар, бино ва иморатларнинг қисмларида жойлашганга бўлинади.

Изоҳ – Яшаш уйларида жойлаштириш воситаларининг жойлашиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

4.9 Жойлаштириш воситасининг иши/фаолиятини ташкиллаштириш усули ва шаклига биноан қуйидагиларга бўлинади:

- мустақил;

- тармоқли (меҳмонхоналар, бирлашмалар тармоғи) ва бошқалар.

 

5 Умумий талаблар

5.1 Жойлаштириш воситалари тақдим этилаётган хизматларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашлари керак. Жойлаштириш воситалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

5.2 Жойлаштириш воситаларининг архитектура-режалаштириш, қурилиш элементлари ва конструктив қарорлари Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак [1] ва [2].

5.3 Жойлаштириш воситалари ёнғинга қарши талабларга [3] ва ГОСТ 12.1.004 га мувофиқ бўлиши керак.

Изоҳ – Индивидуал жойлаштириш воситалари, кемпинглар, туристик оромгоҳлар, чодирли/кемпинг оромгоҳлари, ўтов ва ўтовли оромгоҳлар ёнғинга қарши хавфсизликни мустақил хабар қилувчилар ва ўт ўчиргичлар мавжудлиги билан, ҳамда ёнғин ўчиришнинг ташқи воситалари (ёнғин асбоблари ўрнатилган тахта) билан таъминлайдилар.

5.4 Жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчиларнинг хаёти ва соғлиғи учун хавфсиз шароитлар, уларнинг мулки бутлиги таъминлашини ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган қоидалар ва талабларга риоя қилиниши керак.

5.5 Яшаш учун жойлаштириш воситасининг цокол қаватлари ва ертўлаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди [2] ва [3].

5.6 Янги жойлаштириш воситаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва аввал эксплуатацияга топширилган биноларни реконструкция қилиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигининг талабларига мувофиқ жисмоний имконияти чекланган ташриф буюрувчиларни яшаши ва уларга хизмат кўрсатиш учун шароитлар назарда тутилган бўлиши зарур [4] ва [5].

5.7 Жойлаштириш воситасида эксплуатация қилинадиган газ ва лифт жиҳозлари, шу жумладан босим остида ишлайдиган қозонлар ва идишлар хавфизликнинг белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак.

5.8 Жойлаштириш воситаларида Ўзбекистон Республикасининг санитария-эпидемиология қонунчилиги, меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши керак.

5.9 Сув таъминоти, иситиш, сув чиқариш, ветиляция, ёритиш ва ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш тизимлари яшаш номерларида ва жамоат жойларида санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ сув сифати, ёритиш параметрлари ва микроиқлимни таъминлаши керак [6] - [9].

Ҳудуддаги ва яшаш хоналаридаги шовқин даражаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган меъёрлардан ошмаслиги керак [10].

5.10 Қўшимча хизматларни тақдим қилувчи жамоат жойлари ва санитария объектлари санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ бўлиши керак [11] - [15].

5.11 Туташ ҳудуд амалдаги қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена талабларига мувофиқ бўлиши керак [16] ва [17].

5.12 Жойлаштириш воситалари Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ ишлаши керак.

5.13 Қўриқланадиган табиат ҳудудларида жойлашган жойлаштириш воситаларида (даволаш-соғломлаштириш жойлари ва курортларда, табиат боғларида, қўриқхоналарда, табиат ёдгорликларида, ботаника боғларида ва ҳ.к.) қўриқланадиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя қилиниши зарур.

5.14 Қўриқланадиган табиат ҳудудлари ва маданий мероснинг моддий объектларида жойлашган жойлаштириш воситаларида Ўзбекистон Республикасининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилигига риоя қилиш зарур.

5.15 Жойлаштириш воситаларида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар соғлиғини атрофдаги тамаки тутуни таъсиридан ва тамаки истеъмол қилиш оқибатларидан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилигига риоя қилиниши зарур.

5.16 Истеъмолчилар учун ахборотлар, шу жумладан жойлаштириш воситалари хизматларини бажарувчи, иш режими ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги ахборотлар белгиланган [3] ва Oʻz DSt 5.8 талабларга мувофиқ бўлиши ва хизматлар истеъмолчиларига тушунарли ва кўргазмали усулларда етказилиши керак.

5.17 Жойлаштириш воситасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқариб ташлаш Ўзбекистон Республикаси чиқинди ва комунал хизматлар тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

5.18 Жойлаштириш воситаларининг хизматлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигининг қоидалари, меъёрлари ва талабларига биноан тақдим қилиниши керак.

5.19 Халқаро, миллий, минтақавий бирлашмалар, тармоқларга кирадиган жойлаштириш воситалари ушбу ташкилотларда қабул қилинган стандартларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган талабларига қўшимча равишда мувофиқ бўлиши мумкин.

 

6 Қўшимча талаблар

 

6.1 Туташ ҳудуд, бинолар, хоналар, номерлар, техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, ходимлар, ахборот таъминоти, жойлаштириш воситаларининг хизматларига доир талаблар А иловада келтирилган.

6.2 Тақдим этилаётган қўшимча хизматларнинг рўйхати фаолият ихтисослиги, жойлаштириш воситасининг жойлашиши, иқлимий шароитлар, контингент ва ташриф буюрувчиларнинг талаблари ва ҳ.к. га боғлиқ ҳолда жойлаштириш воситалари хизматларини бажарувчи (эгаси, маъмурият) томонидан мустақил равишда белгиланади.

6.3 Жойлаштириш воситаси бинолари ва хоналарининг жиҳозлари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва инвентари белгиланган функционал талабларга мувофиқ бўлиши керак.

6.4 Жойлаштириш воситалари Oʻz DSt 5.8 га биноан мувофиқлик белгисини қўллаш ва ахборот таъминоти талабларига риоя қилиши керак.

6.5 Жойлаштириш воситасининг ходимлари А иловага биноан эгаллаган лавозимига мувофиқ маълумотга ёки профессионал тайёргарликка (қайта тайёргарликка) эга бўлиши керак.


А илова

(мажбурий)

 

Жойлаштириш воситаларига доир талаблар

 

Талаблар

Жойлаштириш воситалари

Меҳмонхоналар

ва шунга ўхшаш

Ихтисослашти-рилган

Индивидуал

Хостеллар ва ётоқхоналар

I Бино ва унга туташ ҳудуд  7

1

Туташ ҳудуд:

- қулай ва шинам;

+

+  3

+  6, 10

+ 6

- куннинг қоронғи вақтида ёритилади;

+

+

+

+

- бориш йўли ва йўлакларда қаттиқ қоплама;

+

+  3

+  10,

+

- тош ётқазилган йўловчи йўлкалари;

+

+  2, 3

-

-

- эриган сувлар ва ёмғир сувлари учун ариқлар бўлган қаттиқ қоплама, майдончалар ва йўловчи йўлкалари

+

+  3

+  5, 6, 10

+ 6

2

Атрофи ўралган ва қўриқланадиган ҳудуд

-

+  2, 3

-

-

3

Алоҳида турган бинода (биноларда) жойлашиш ёки алоҳида кириши бўлган бинонинг бир қисмини эгаллаш

+

+  3

-

-

4

Маълумотлар тахтаси:

- жойлаштириш воситасининг номи билан;

+

+  2, 3

-

+

- ёритадиган ва нур сочадиган

+

+  2, 3

-

-

5

Ташриф буюрувчилар учун кириш: ҳаво-иссиқлик пардаси ёки тамбур

+

+  2, 3, 4

-

-

6

Автотураргоҳнинг мавжудлиги (тўхташ жойи):

- жой сони – номер фонди миқдоридан 20% дан кам эмас. Мотеллар учун жой сони - номер фонди миқдоридан 40% дан кам эмас;

+

+  2, 3

-

-

- ногиронлар учун белгиланган жойларнинг мавжудлиги

+

+  2, 3

-

-

7

Эркин йўналишни аниқлашни таъминлаш учун ахборот кўрсаткичлари:

- чиқишлардаги (эвакуацион, авария) «CHIQISH», «ВЫХОД», «EXIT» ёки бошқа кўрсаткичлар;

+

+

+

+

- жойлар ва номерлар/хоналарнинг номлари ёзилган тахтачалар/кўрсаткичлар;

+

+

-

-

 

Изоҳ:

1 «+» белгиси талабнинг бажарилиши мажбурийлигини билдиради, «-» белгиси талаблар қўйилмаслигини билдиради.

2 “+*” индекслар учун изоҳлар жадвалнинг охирида келтирилган.

 

- жойлаштириш воситаларининг номерлари ва қаватларида фавқулотда ҳолатларда эвакуация режалари;

+

+

+

+

- эвакуация, авария ва б. чиқишларни тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.

+

+

+

+

II Техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар  7

8

Электр энергияси билан таъминлаш

+

+  3

+  10

+

9

Авария ҳолатида ёритиш ва энергия таъминоти: турғун генератор ёки аккумуляторлар ва фонуслар

+

+

+

+

10

Табиий ва сунъий ёритиш (йўналишни қулай ва эркин аниқлаш учун етарли):

- яшаш жойларида;

+

+  3

+  10

+  17

- жамоат жойларида; 17

+

+  3

+  10

+

- туну-кун йўлаклар ва зиналарда;

+

+ 3

-

+  17

11

Сув таъминоти:

- туну-кун иссиқ сув;

+

+  3

+  10

+

- туну-кун совуқ сув;

+

+

+

+

- 50 литр/жой ҳисобидан минимал сув заҳирасили идишнинг мавжудлиги

+

+  9

-

-

11.1

Жамоат ва яшаш жойларида иссиқлик қулайлигини таъминловчи иситиш тизими

+

+  3, 21

+  10, 21

+

12

Канализация (сув чиқариш) ёки маҳаллий тозалаш иншоотлари (марказлашган тармоқларга уланиш имконияти бўлмаганда)

+

+

+

+

13

Шамоллатиш (табиий ёки мажбурий) ёки ҳавонинг нормал циркуляциясини таъминлайдиган ва яшаш хоналарига (номерларга) бегона ҳидларнинг киришига йўл қўймайдиган ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш

+

+

+

+  19

14

Беш қаватдан юқори бўлган бинода лифт

+

+

-

-

15

Лифтнинг куну-тун ишлаши (мавжуд бўлганда)

+

+

-

-

16

Жамоа фойдаланиши учун телефон алоқаси (шаҳар, мобил ёки сунъий йўлдошли)

+

+

+

+

17

Ташриф буюрувчиларнинг қимматбаҳо мулкини сақлаш учун сейф ёки индивидуал сейф ячейкалари (фойдаланиш қоидалари билан)

+

+

-

+

III Номер фонди  7, 8, 20

18

Ташриф буюрувчиларнинг яшаши ва уларни жойлаштириш учун цокол қаватлари ва ертўлалардан фойдаланиш мумкин эмас

+

+

+

+

19

Номер майдони (санузел, пешайвон, балкон, айвонларни ҳисобга олмаганда):

- бир ўринли - 9 m2 дан кам эмас;

+

+  3

+  10

-

- икки ўринли - 12 m2 дан кам эмас

+

+  3

+  10

-

20

Иккитадан кўп ташриф буюрувчиларни жойлаштириш учун мўлжалланган номерлар ҳар бир ташриф буюрувчини ҳисоблаган ҳолда қуйидагидан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши керак:

- 6 m2 – йил бўйи ишлайдиган жойлаштириш воситалари учун;

+

+

-

-

- 4,5 m2 – мавсумий ишлайдиган жойлаштириш воситалари учун

+

+

-

-

21

Майдони 3 m2 дан кам бўлмаган тўлиқ санузел

+

+  3, 4

+  5, 10

-

22

Санитария хоналарини дезинфекцияга бардошли ва намга чидамли материаллар билан қоплаш (деворлар ва полларни қоплаш)

+

+  3, 4

+  5, 10

-

23

Деворлар, тўсиқлар, жиҳозлар ва мебелларнинг жароҳатланишдан хавфсиз қопламалари ва юзалари (ўткир бурчаклар ва қирраларсиз)

+

+

+

+

24

Поллар: текис; ёриқлар ва нуқсонларсиз; деворлар ва полга зич туташган плинтуслар

+

+  3

+  5, 10

+

IV Номерларнинг техник жиҳозланиши  7

25

Ички сақлагич ёки илгаклари бўлган эшиклар ва қулфлар

+

+

+

-

26

Ёритиш (йўналишни қулай, эркин ва тўғри аниқлаш учун етарли):

- табиий;

+

+

+

-

- сунъий

+

+  3

+  10

+  17

27

Совутгич (номерда ёки умумий фойдаланиш учун)

+

+

+

+

28

Миллий телекомпанияларнинг асосий дастурларини трансляция қиладиган телевизор

+  1

+  3, 4

-

-

V Номерни мебель ва инвентарлар билан жиҳозланиши  7

29

Кровать (минимал ўлчамлар):  3, 10, 13

- бир кишилик 80x190 cm;

+

+

+

+

- икки кишилик 160х190 cm

+

+

+

-

30

Кровать олдидаги жавонча (столча): ҳар бир ётиш жойида

+

+  2, 3, 4

-

-

31

Хонани қоронғи қилишни таъминлайдиган, деразалардаги қалин (ёруғлик ўтказмайдиган) пардалар (дарпардалар, жалюзилар)

+

+  2, 3, 4

-

-

32

Кроватлар/жойлар сони бўйича кўрпа-тўшаклар ва чойшаб-жилдлар мажмуи:

- усти қобиқли матрас, ёстиқ ва ёстиқжилд (ҳар бир ташриф буюрувчига), кўрпа, чойшаб ва кўрпажилд;

+

+

+

+

- кровать учун ёпинчиқ

+

+  2,  3, 4

-

-

33

Шкаф (ясалганига рухсат этилади):

- токчали (қутили жавон бор бўлганда токчасиз шкафларга рухсат этилади);

+

+  3, 4

+  10

-

- илгаклари бор (ҳар бир ташриф буюрувчига камида 2 та)

+  1

+  3, 4

+  5, 10

-

34

Кириш йўлаги ва/ёки хонада бўй баравар ёки катта ўлчамдаги кўзгу

+

+  3, 4

+  5, 10

-

35

Багаж учун токча (таглик)

+  1

+  2, 3, 4

-

-

36

Қоғоз чиқинди учун саватча

+

+

+  5

+

37

Диний инвентарь:  1

- номер фондининг 10%дан кам бўлмаган диний китоблар (Қуръон, Библия ва расмий динларнинг бошқа китоблари);

+

-

-

-

- номер фондининг 10%дан кам бўлмаган ибодат учун гиламчалар;

+

-

-

-

- номер фондининг 30%дан кам бўлмаган Макка йўналишини кўрсатгич

+

-

-

-

VI Номерларни санитария-гигиеник жиҳозланиши  2, 3, 4, 7

38

Номерда тўлиқ санузел: бет-қўл ювгич, қопқоқли унитаз/полга ўрнатилган унитаз, ванна/душхонаси

+

+

-

-

39

Бет-қўл ювгич тепасида кўзгу

+

+

-

-

40

Ювиниш ашёлари учун токча

+

+

-

-

41

Сочиқ илгич, кийим учун илгаклар

+

+

-

-

42

Сочиқлар, шу жумладан ҳар бир ташриф буюрувчи учун ҳаммом сочиқ

+

+

-

-

43

Атир совун ёки суюқ совунли диспансер (ишлатилишига қараб алмаштириш)

+

+

-

-

44

Заҳира ўрами билан ҳожатхона қоғози

+

+

-

-

45

Ҳожатхона қоғозини ушлагич

+

+

-

-

46

Ҳожатхона симчўткаси

+

+

-

-

47

Чиқинди учун саватча

+

+

-

-

48

Гигиена буюмлари учун пакетлар

+

+

-

-

VII Умумй фойдаланиш учун санитария объектлари  7

49

Ванна ёки душ бўлмаган номерларда яшовчилар умумий фойдаланиши учун ванна/душхонаси:

- 20 кишига битта ҳисобидан;

-

+  14

+

+  18

- эркаклар ва аёллар учун алоҳида

-

+  14

-

+

50

Умумий фойдаланишдаги ванна/душхоналарининг жиҳозлари: ванна/душхоналари ва иссиқ ҳамда совуқ сувли бет-қўл ювгич (аралаштиргич), кўзгу, ювиниш ашёлари учун токча, кийимлар учун илгаклар, сочиқ илгич, чиқинди учун саватча, электророзетка

-

+  14

+

+

51

Ҳожатхонасиз номерларда яшовчилар умумий фойдаланиши учун ҳожатхона:

- 15 кишига битта кабина ҳисобидан;

-

+  14

+

+  18

- эркаклар ва аёллар учун алоҳида

-

+  14

-

+

52

Жамоат жойлари яқинидаги ҳожатхоналар (қабул қилиш ва жойлаштириш хизматлари, конференц-заллар, фитнес ва спа-марказлар ва б.)

+

+  2, 3

-

-

53

Ҳожатхоналарнинг жиҳозлари:

ҳожатхона кабиналари, қопқоқли унитаз/полга ўрнатилган унитаз, ҳожатхона симчўткаси, ҳожатхона қоғози (заҳира ўрами билан), ҳожатхона қоғозини ушлагич, чиқинди учун саватча, кийим учун илгаклар;

+

+  14

+

+

кўзгули бет-қўл ювгич, совун, матоли ёки қоғозли сочиқлар (ёки электр сочиқлар)

+

+  14

+  6

+  6

54

Жойлаштириш воситаси ходимлари учун изоляцияланган (ташриф буюрувчилардан) санитария хоналар (ванна/душхоналар ва санузеллар)

+  1

-

-

-

55

Санитария хоналарини дезинфекцияга бардошли ва намга чидамли материаллар билан қоплаш (деворлар ва полларни қоплаш)

+

+  3

+  5, 10

+

VIII Жамоат жойлари  7

56

Қабул қилиш ва жойлаштириш хизмати

+

+  2, 3

-

+

57

Дам олиш ва кутиш хоналари/иншоотлари:

- мос бўлган мебель, инвентарь ва миллий телекомпанияларнинг асосий дастурларини ва/ёки реклама материалларини трансляция қиладиган телевизорли холл/вестибюль;

+  1

+  2, 3, 4

-

-

- мос бўлган мебелли айвон, супа ёки шийпонча

-

+  14

+

-

58

Манзарали кўкаламзорлаштириш

+  1

+  3

+  5, 6, 10

-

59

Деворлар, тўсиқлар, жиҳозлар ва мебелларнинг жароҳатланишдан хавфсиз қопламалари ва юзалари (ўткир бурчаклар ва қирраларсиз)

+

+  3

+  5, 10

+

60

Поллар: текис; ёриқлар ва нуқсонларсиз; деворлар ва полга зич туташган плинтуслар

+

+  3

+  5, 10

+

61

Овқатланиш корхонаси (овқатхона, кафе, ресторан, бар, емакхона, буфет, ошхона, чойхона ёки б.) ёки мустақил овқат пишириш учун шароитлар

+

+

+

+

62

Багаж сақлаш учун хона

+

+  2, 3

-

-

63

Хизмат хоналари:

- кир ювиш хонаси (кир ювиш машинаси, дазмол босиш тахтаси, дазмол ва очиқ жавонлар);

+

+  2, 3

-

-

- тозалаш инвентарлари ва дезинфекция эритмаларини тайёрлаш учун

+

+  2, 3

-

-

64

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва/ёки хоналарнинг мавжудлиги

+

+

-

-

IX Хизматлар  7

65

Қабул қилиш ва жойлаштириш хизмати – ташриф буюрувчиларни куну-тун қабул қилиш

+

+  2, 3

-

-

66

Ташриф буюрувчиларга ёзишмаларни топшириш

+  1

+  2, 3, 4

-

-

67

Багажни келтириб бериш хизматлари (илтимосга кўра)

+  1

+  2, 3, 4

-

-

68

Эрталаб уйғотиш (илтимосга кўра)

+

+

-

+

69

Ҳар куни:

- номерни/хонани тозалаш;

+

+  2, 3, 4

+

+

- ўринларни йиғиш

+

+  2, 3, 4

-

-

70

Келишгача номерни/хонани тозалаш ва ўринларни тўғрилаш

+

+

+

+

71

Чойшаб-жилдларни алмаштириш:

- беш кунда бир марта;

+

+

-

+

- янги ташриф буюрувчини жойлаштиришда келишига;

+

+

+

+

- илтимосга кўра

+

+

+

+

72

Сочиқланри алмаштириш:

- уч кунда бир марта;

+

+

-

+

- янги ташриф буюрувчини жойлаштиришда келишига;

+

+

+

+

73

Хизматлар:

- кир ювиш, бир сутка давомида бажариш;

+  1

+  2, 3, 4

-

-

- дазмол босиш, бир сутка давомида бажариш

+  1

+  2, 3, 4

-

-

74

Дазмол ва дазмол босиш тахтасини бериш

+

+  2, 3

-

+

75

Ип ва игна бериш

+

+

+

+

76

Багажни сақлаш

+

+  2, 3

-

+

77

Туристик ва/ёки спорт инвентарини ижарага бериш

+  15

+  3

-

-

78

Бизнес-хизматлар (электрон почта, интернет-алоқа)

+  1

+  2, 3, 4

-

-

79

Жисмоний, соғломлаштириш ва/ёки спорт хизматлари

+  15

+  2, 3

-

-

80

Жиҳозланган спорт майдончаси (футбол, волейбол, баскетбол, теннис ёки б.)

+  15

+  2, 3

-

-

81

Савдо-сотиқ хизматлари:

- сайёр ва чакана;

+  15

+  2, 3

-

-

- ҳудудда (ёки жойлаштириш хизматида) ичимликлар ва энг зарур товарларни сотиш

+  15

+  2

-

-

82

Тиббиёт хизматлари:

- ихтисослашган жойлаштириш воситаларининг мос кесимида тиббиёт хизматларининг мажмуи;

-

+  2, 3, 4

-

-

- тиббиёт пункти;

+  15

+

-

-

- тез ёрдам чақириш;

+

+

-

+

- тиббиёт дори қутисининг мавжудлиги ва ундан фойдаланиш

+

+

+

+

83

Ташкиллаштириш бўйича хизматлар:

- дам олиш ва кўнгил очиш;

-

+

-

-

- фаол дам олиш

-

+

-

-

X Ходимлар ва уларни тайёрлашга доир талаблар

84

Доимий равишда қабул қилинган ходимлар:  11

- менежер (раҳбар, бошқарувчи);

+

+

+

+

- маъмур;

+

+ 2

-

-

- қоровул;

+

+

-

-

- меҳмонхона ходимаси;

+

+

-

-

- ошпаз ва официант – овқат тақдим қилинганда 12

+

+

-

-

85

Жойлаштириш воситасининг ҳар бир лавозимига лавозим йўриқномалари

+

+  2

-

+

86

Туризм соҳасида ва/ёки эгаллаб турган лавозимига биноан маълумоти (олий ёки ўрта) тўғрисида диплом ёки малака сертификати:

- жойлаштириш воситасининг менежери (раҳбар, бошқарувчи) ёки маъмури;

+

-

-

-

- жойлаштириш воситасининг меҳмонхона ходимаси (биттадан кам эмас);

+

-

-

-

- ошпаз - овқат тақдим қилинганда (биттадан кам эмас);

+

-

-

-

87

Ишга қабул қилиш вақтида жойлаштириш воситаси ходимларига ва йилда бир марта туризм соҳасида ва эгаллаб турган лавозимига биноан маълумотга (олий ёки ўрта) ёки малака сертификатига эга ходимлар томонидан тренинг (ички ўқитиш)

+

+

-

+

88

Жойлаштириш воситасининг ходимлари фавқулотда ҳолатларда ҳаракат қилишни билишлари керак

+

+

+

+

XI Ахборот таъминотига доир талаблар  5, 7, 16

90

Жойлаштириш воситасининг хоналари кўриниб турадиган ахборот ва навигация воситалари, хизматлари номи бўлган кўрсаткичлар ва уларнинг иш тартиби билан таъминланган бўлиши керак

+

+  2, 3

-

+

91

Ташриф буюрувчилар учун ахборотлар ўзбек тилида, ва зарур бўлган ҳолларда рус, инглиз ва бошқа тилларда тақдим этилади

+

+

+

+

92

Жойлаштириш воситасининг тури, номи ва алоқа маълумотлари (манзил, телефон ва электрон почта) тўғрисидаги ахборотлар интернет тармоғида

+

+

+

+

93

Фавқулотда ҳолатларда (табиий офатлар, ёнғинлар ва ушбу жойга хос бўлган бошқа офатлар) ҳаракат қилиш, шу жумладан тегишли хизматлар билан ўзаро алоқа қилиш тўғрисида йўриқномалар (эслатмалар) кўриш учун қулай жойда бўлиши керак.

+

+

+

+

94

Жойлаштириш воситаси хизматларини тақдим қилиш тартиби.

+

+

+

+

95

Жойлаштириш воситаси хизматларидан фойдаланий қоидалари:

- яшашни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйхати;

+

+

+

+

- хизмат кўрсатувчи ва юқори турувчи ташкилотнинг фирма номи (юридик шахс ёки индивидуал тадбиркор);

+

+

+

+

- яшаш нархига ёки йўлланма нархига киритилган, тақдим этиладиган хизматлар рўйхати;

+

+

+

+

- қўшимча пулли хизматлар рўйхати (бор бўлганда);

+

+

+

+

- жойлаштириш воситаси хизматларининг рўйхати ва уларнинг ишлаш тартиби (бор бўлганда)

+

+

+

+

96

Реклама материалларининг (буклетлар, брошюра ёки б.) мавжудлиги ва тақдим қилиш:

- жойнинг туризм ҳаритаси;

+

+

-

-

- яқин атрофда жойлашган туризм инфратузилмаси ва намойиши объектлари

+

+

-

-

Изоҳлар:

1.    Талаблар мотеллар учун мажбурий эмас.

2.    Талаблар овчилар уйи ва балиқчи уйи учун мажбурий эмас.

3.    Талаблар кемпинг, туристлар оромгоҳлари, чодир/кемпинг оромгоҳлари ва ўтовли оромгоҳлар учун мажбурий эмас.

4.    Талаблар туристик базалар, дам олиш уйлари/марказлари/зоналари, болалар оромгоҳлари, туристлар қишлоқчалари ва спорт базалари учун мажбурий эмас.

5.    Талаблар қишлоқ жойида жойлашган индивидуал жойлаштириш воситалари учун мажбурий эмас.

6.    Талаблар апартамент ва кўп квартирали яшаш уйларидаги квартира учун мажбурий эмас.

7.    Бинолар ва хоналардаги жиҳозлар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва инвентарь ва б. белгиланган функционал талабларга мос бўлиши керак.

8.    Индивидуал жойлаштириш воситаларида 10 тагача ташриф буюрувчини жойлаштириш имконияти бўлган 5 тагача номерга эга бўлишга рухсат этилади.

9.    Доимий табиий ичимлик суви (булоқ, жилға ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда талаб мажбурий эмас.

10. Талаблар ўтов учун мажбурий эмас.

11. 25 тагача жойи бўлган жойлаштириш воситаларида менежер маъмур ва қоровул функцияларини бирга бажаришига рухсат этилади.

12. 15 тагача жойи бўлган жойлаштириш воситаларида ошпаз официант функциясини бирга бажаришига рухсат этилади.

13. Қишлоқ жойида жойлашган индивидуал жойлаштириш воситаларида бошқа ўлчамдаги матраслардан (кўрпачалар) фойдаланишга рухсат этилади.

14. Талаблар фақат овчилар уйлари, балиқчи уйи, кемпинглар, туристлар оромгоҳлари, чодирли кемпинг оромгоҳлари, ўтовли оромгоҳлар, туристик базалар, дам олиш уйлари/марказлари/зоналари, болалар оромгоҳлари, туристлар қишлоқчалари ва спорт базалари учун тааллуқли.

15. Талаблар фақат спа-меҳмонхоналарга тааллуқли.

16. Ахборот таъминоти ва мувофиқлик белгисини қўллаш Oʻz DSt 5.8 талабларига мувофиқ бўлиши керак.

17 Фақат сунъий ёритишдан фойдаланишга йўл қўйилади.

18 30 тагача жойи бўлган хостеллар учун умумий фойдаланишдаги битта ванна/душ хонаси ва ҳожатхонадан фойдаланишга йўл қўйилади.

19 Капсулали хостелларнинг жойлари (капсула) мажбурий вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.

20 Бир неча ташриф буюрувчиларни жойлаштириш учун мўлжалланган хоналар эркаклар ва аёллар учун ажратилган бўлиши керак. Бу оилавий номерлар/жойлар мавжудлигини истисно этмайди.

21 Талаблар мавсумий (майдан сентябргача) фаолият юритадиган жойлаштириш воситалари учун ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан белгиланадиган иситиш давридан ташқарида мажбурий эмас.

 

 


 

Библиография

[1]

ШНК 2.08.02-09 Общественные здания и сооружения

[2]

ШНК 2.08.01-05 Жилые здания

[3]

ШНК 2.01.02-04 Пожарная безопасность зданий и сооружений

[4]

ШНК 2.07.02-07 Проектирование среды жизнедеятельности с учетом потребностей инвалидов и маломобильных групп населения

[5]

СанҚваМ № 0266-09 Ногиронлар ва аҳолининг болалар ва катта ёшдаги камҳаракат гуруҳлари фойдаланадиган турар жой ва жамоат биноларини, яшашга мўлжалланган бошқа жойларни лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария қоидалари ва нормалари

[6]

СанҚваМ № 0282-09 Меҳмонхона комплекслари, мотеллар, кемпинглар, туристик базалар ва индивидуал жойлаштириш жойларида овқатланишни ташкиллаштириш ва яшаш шароитларига доир гигиеник талаблар

[7]

КМК 2.04.01-98 Внутренний водопровод и канализация зданий

[8]

КМК 2.04.05-97 Отопление, вентиляция и кондиционирование

[9]

КМК 2.01.05-98 Естественное и искусственное освещение

[10]

СанПиН № 0267-09 Санитарные нормы и правила по обеспечению допустимого шума в помещениях жилых, общественных зданий и на территории жилой застройки

[11]

СанПиН № 0309-14 Санитарно-гигиенические требования для предприятий общественного питания

[12]

СанПиН № 0154-04 Санитарные правила  и нормы устройства, оборудования и эксплуатации бань

[13]

СанПиН № 0305-12 Санитарно-эпидемиологические требования к устройству, оборудованию и содержанию парикмахерских

[14]

СанПиН № 0306-12 Санитарные правила и нормы по проектированию, устройству и эксплуатации плавательных бассейнов

[15]

СанПиН № 0151-04 Санитарные правила и нормативы устройства и содержания общественных туалетов (уборных)

[16]

ШНК 2.07.01-03 Градостроительство. Планирование развития застройки территорий городских и сельских населенных пунктов

[17]

СанПиН № 0329-16 Санитарные правила и нормы содержания и благоустройства территорий населенных мест в условиях Республики Узбекистан

 


 

УЎТ 658.386:006.354

СУТ 03.080.30

 

Мухим сўзлар: жойлаштириш воситаси, жойлаштириш воситаси хизматлари, номер, жойлаштириш воситалари турлари, талаблар